2. Титриметрик анализда натижаларни ҳисоблаш



Download 55,8 Kb.
bet1/2
Sana28.04.2022
Hajmi55,8 Kb.
#587270
  1   2

2.Титриметрик анализда натижаларни ҳисоблаш
Титриметрик анализ методларида натижаларни ҳисоблашлар эквивалентлар қонунига асосланган. Берилган реакцияда модданинг 1 грамм-атом водород ёки истаган бир валентли элементнинг 1 грамм атомига тўғри келадиган қисмига модданинг эквиваленти деб аталади. Эквивалент миқдорга тўғри келадиган граммлар сонига модданинг грамм эквиваленти деб аталади.1л эритмада эриган модданинг эквивалентлар сонига эритманинг нормаллиги деб аталади. Масалан, 1л эритмада 1г-экв модда эриган бўлса 1н эритма, 2г-экв модда эриган бўлса 2н ва ҳ.к.
Бир модданинг грамм - эквиваленти иккинчи модданинг грамм эквиваленти билан тўла реакцияга киришади.
Модданинг грамм -эквиваленти, унинг молекуляр массасидан фарқли ўлароқ, турғун сон бўлмасдан, реакциянинг боришига қараб ўзгариб туради. Уни топиш учун, реакция тенгламасини ёзиб, модданинг қанча миқдори 1г - ион водородга тўғри келишини топиб олиш керак. Масалан:
Н24NaOHNaHSO4Н2О
H2SO42NaOH2Na2SO42H2O 2
H3РО4КОНKН2РО4 Н2О
H3РО42КОНК2НРО42Н2О 2
Бир грамм-ион ОН- бир грамм-ион Н билан реакцияга киришгани учун, ишқорларда грамм-эквивалентни топиш учун, модданинг молекуляр массасини реакцияда иштирок этаётган ОН- ионлари сонига бўлиш керак:
3Ba(OH)22Н3РО4Ва3(РО4)26H2О
Э(Ba(OH)2)M(Ba(OH)2)2
2Al(OH)33Н2SO4Al2(SO4)36Н2О
Э(Al(OH)3) M(Al(OH)3)3
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида эса, модданинг эквиваленти унинг шу реакцияда бириктириб олган ёки берган электронлари сони билан аниқланади. Масалан:
MnO4-8Н5е-Мn24Н2О да Э(KMnO4)M(KMnO4)5
MnO4-4Н3е-МnО22Н2О да Э(KMnO4)M(KMnO4)3
Билвосита титрлашларда эса модданинг эквиваленти бошқачароқ аниқланади.
Масалан,
Cr2О72-6I-14Н2Сr33I27H2О
реакциясида НСl бўйича К2Cr2O7 нинг эквиваленти ЭМ14 бўлиши керак эди. Лекин реакцияда ажралиб чиққан I2 титрланади. Шунинг учун
Э(К2Cr2O7)  M(К2Cr2O7)6 га тенг. Шунга ўхшаш:
KIO35КI6НСI 3I26КСI3H2O
IO3-5е- 6НI2  3H2O
да Э(КIO3)  M5 бўлиши керак эди. Лекин ажралиб чиққан йод Na2S2O3 билан титрлангани учун Э(КIO3)  M6 га тенг.
Агар эритманинг ҳажми (V) унинг нормаллиги (N) га кўпайтирилса, 1н ли эритманинг эквивалент ҳажми топилади.
Масалан, 20 мл 0,1н 200,1) 2 мл 1 н эритма (21) 2 га тўғри келади.
Бир хил нормалли эритмалар тенг микдорда реакцияга киришади. Эквивалентлар қоидасига асосан, бир модданинг ҳажмини унинг концентрациясига бўлган кўпайтмаси (N1V1) иккинчи модданинг ҳажмини концентрациясига кўпайтмаси (N2V2) га тенг бўлади, яъни:
N1V2N2V2 (1)
Шу қоидага асосан, (NV), эритмадаги модданинг миқдорини топиш мумкин.
Концентрацияси аниқ 1 н бўлган эритманинг 1 мл ҳажмида 0,001 гэкв (Э1000) модда бўлади ёки NV мл да NV - 0,001Э модда бўлади. Демак, модда массаси (Q), унинг ҳажми (V) ва эритманинг нормаллиги ўртасидаги боғлиқлик қуйидагича бўлади:
Q  (2)
Бу тенгламадан фойдаланиб, маълум ҳажм (V) ва берилган нормаллик (N) да эритма тайёрлаш учун моддадан қанча тортиб олиш кераклигини ҳисоблаш мумкин. Худди шу тарзда аниқ концентрацияли (N), маълум ҳажмда (V) эритма тайёрлаш учун қанча миқдорда (Q) модда тортиб олиш кераклигини ҳисоблаш мумкин.
Одатда анализ қилинаётган модда миқдорини топиш учун унинг грамм-эквивалентини билиш керак:
Q  (3)
Лекин N1 ва V1 ларни билиш шарт эмас. Уларнинг ўрнига ишчи эритманинг нормаллиги N2 ни ва ùажми V2 ни билиш кифоя.
Ҳақиқатдан, (1) ва (2) тенгламаларга асосан оҳирги тенглама (3) ўрнига
Q 
деб олиш мумкин.
Агар аниқланаётган модданинг % миқдорини билиш керак бўлса, анализга олинган тортим (а) ни ҳисобга олиш керак бўлади, яъни
%  ёки %  ёки% 
Бир марта қилинган ишдан тўғри натижа олиб бўлмайди. Анализ камида уч марта бажарилиб, улар яқин натижа берганда (ҳажмлар фарқи 0,1 мл дан ошмаслиги керак) ўртачаси олиб ҳисобланади. Бунинг учун анализга олинган модда эритмасини муайян бир ҳажмга келтирилиб, унинг бирор улушини аниқ ўлчаб олиниб, анализ қилинади. Масалан, анализ қилинаётган эритма 250 мл ўлчов колбасида суюлтирилиб, анализ учун пипетка билан 20,0 мл ўлчаб олинади ва анализ 3-4 марта кайтарилиб, сарф бўлаётган стандарт эритманинг ўртача ҳажми топилади ва формула (4) га қўйиб ҳисобланса 20 мл даги модданинг миқдори топилади. Анализ қилинаётган модданинг умумий миқдорини топиш учун олинган натижа 250 мл колбадагига мос келтирилиши керак, яъни:
Q 
Vк - колбанинг ҳажми
Vn - пипетканинг хажми ёки
 f
f-кўпайтириш фактори
Баъзан натижани ҳисоблашда ишчи эритманинг титри деган тушунчадан фойдаланилади.
1 мл эритмада эриган модданинг миқдорига эритманинг ишчи эритма бўйича титри дейилади ва уни Т ҳарфи билан белгиланади. Масалан, ТHCI  0,00037 бўлса, шу эритманинг 1 мл да 0,00037 гр HCl эриганлигини билдиради. Эритманинг титрини титрлашга кетган ҳажмга кўпайтирсак, сарф қилинган реактивнинг миқдори топилади. Эритманинг нормаллиги маълум бўлса, унинг титрини ҳисоблаш мумкин. Масалан, 0,1н КОН эритмаси. Унинг грамм-эквивалентини 110 қисмини, яъни 56,10,1  5,61 г ни ташкил этади ва 1 мл эритмада 5,61:10000,00561 г ни ташкил қилади.Умумий холда
ТNЭ1000
Оммавий анализларни бажаришда ишчи эритманинг титри эмас, аниқланаётган модда бўйича титрини қўллаш жуда қулайдир ва натижани ҳисоблаш анча соддалашади. Эритманинг нормаллиги маълум бўлса, унинг аниқланаётган модда бўйича титрини осонлик билан ҳисоблаш мумкин. Мисол учун Cl- ионини аниқлаш учун AgNO3 нинг 0,1042н эритмаси олинган бўсин. Бу эритманинг 1 мл даги миқдори 0,1042:1000 г-экв AgNO3 га тенг ва шунга эквивалент миқдорда CI- билан реакцияга киради. Cl- нинг грамм-эквиваленти 35,45 г бўлгани учун AgNO3 нинг CI- бўйича титри:
 0,003694 гмл
Агар контрол эритмадаги Cl- ни аниқлаш учун 22,50 мл AgNO3 сарф бўлган бўлса, титрланаётган эритмадаги Cl- нинг миқдори:
Q T га тенг бўлади.
Энди билвосита метод билан титрлашдаги натижани ҳисоблашни кўриб чиқамиз. Бу метод, одатда, реакция тезлиги кичик бўлганда, реакция стехиометрик равишда кетмаган ҳолларда ёки эквивалент нуқтани аниқлашда индикатор бўлмасагина кўлланилади. Бу методда 2 стандарт эритма керак бўлади. Аниқланаётган модда эритмасига мўл миқдорда биринчи стандарт эритма солинади. Унинг реакцияга кирмай қолган қисмини эса иккинчи стандарт эритма билан титрлаб, аниқланаётган модда учун сарф бўлган реагент миқдорини ҳисоблаб топилади.
Фараз қилайлик, концентрацияси N1 бўлган биринчи стандарт эритмадан V1 мл қўшилди, сўнгра реакцияга кирмай қолган қисмини титрлаш учун концентрацияси N2 бўлган иккинчи стандарт эритмадан V2 мл сарф бўлди. У ҳолда:
I стандарт эритмадан n1
II стандарт эритмадан n2  миқдорда солинган бўлади.
n1-n2

Download 55,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish