Режа: 2.1. Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси; 2.3. Юкларни транспорт таснифи; 2.4. Юкларни махсус ўзига хос хусусиятларига ва ташиш шарт-шароитларига боғлиқ бўлган таснифи; 2.5. Юкларни сақлаш шарт-шароитларига ва услубларига боғлиқ бўлган таснифи. 2.1. Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Темир йўлига ташиш учун 5 мингдан зиёд номдаги товар маҳсулотлари (хом-ашёлар, ёқилғи, ярим фабрикатлар, тайёр буюмлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ш. ў.лар) тақдим этилади. Ҳамма товар маҳсулотлари жўнатувчи бекатда ташишга қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб токи тайинланган бекатда юк олувчига топширгунга қадар юк деб айтилади. Юкларни ташиш, ортиш-тушириш ва сақлаш шарт-шароитларини, техника ва технологиясини белгиловчи уларнинг хусусиятларини мажмуи юкларни транспорт тавсифномаси деб аталиди. Юкларни транспорт тавсифномаси юкларни ташишга тайёрлаш, ортиш-тушириш ва омбор ҳамда ташишни ташкил қилиш операциялари тартибларини ва бу операцияларни бажаришни таъминловчи техник воситаларга қўйиладиган талабларни белгилайди. Шунингдек юкларнинг транспорт тавсифномаси ташиш жараёнини мақбуллаштириш (рационализация) бўйича масалаларни: ҳаракатдаги состав турларини; ортиш-тушириш машиналарини; юкларни контейнерларда ташиш ва пакетлаш воситаларини ҳамда идиш ва ўров турларини танлаш, омборларни жиҳозлаш, ташиш жараёнининг техник ва технологик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш масалаларни самарали ва ижобий ечимини топишда ҳам фойдаланилади. Юкларнинг транспорт тавсифномасининг барча элементлари ҳамда ташиш, ортиш-тушириш ва сақлаш режимлари юкларни ташиш Қоидаларида, Техник шартларда ва бошқа меъёрий хужжатларда регламентлаштирилади (тартиблаш-тирилади). Юкларни транспорт тавсифномаси юкларни ташишга тайёрлаш, ортиш-тушириш ва омбор ҳамда ташишни ташкил қилиш операциялари тартибларини ва бу операцияларни бажаришни таъминловчи техник воситаларга қўйиладиган талабларни белгилайди. Шунингдек юкларнинг транспорт тавсифномаси ташиш жараёнини мақбуллаштириш (рационализация) бўйича масалаларни: ҳаракатдаги состав турларини; ортиш-тушириш машиналарини; юкларни контейнерларда ташиш ва пакетлаш воситаларини ҳамда идиш ва ўров турларини танлаш, омборларни жиҳозлаш, ташиш жараёнининг техник ва технологик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш масалаларни самарали ва ижобий ечимини топишда ҳам фойдаланилади. Юкларнинг транспорт тавсифномасининг барча элементлари ҳамда ташиш, ортиш-тушириш ва сақлаш режимлари юкларни ташиш Қоидаларида, Техник шартларда ва бошқа меъёрий хужжатларда регламентлаштирилади (тартиблаш-тирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |