2- имтихон учун савол-жавоблар



Download 238,15 Kb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi238,15 Kb.
#113134
Bog'liq
2 imt kril



2- имтихон учун савол-жавоблар 
1.
Махраж нима? 
“Махрож” сўзи арабча “хорожа” феълидан олинган бўлиб, “чиқиш жойи” 
деганидир. Тажвидда эса махраж – ҳарфларнинг пайдо бўлиш ёки талаффуз қилиш жойини 
билдиради.
2.
Хос махраж ҳақида нималарни биласиз? 
Ҳар бир ҳарфнинг ўз махражи бўлиб, у хос махраж дейилади. Аслида, ҳар бир ҳарф алоҳида 
махражга эга. Аммо, уламолар бир-бирига яқин жойлашган икки ёки уч ҳарфни битта махражга 
киргизиб, 29 ҳарфдан 17 та хос махраж ҳосил қилганлар.
3.
Асосий, яъни она махраж ҳақида нималарни биласиз? 
Бир неча хос махражлар бирлашиб, асосий махражни ташкил қилади. Яъни жойлашган ўрнига 
қараб хос махражлар гуруxланади. Масалан, ҳалқумда жойлашган 6 та ҳарф Ал-ҳалқ асосий 
махражига киритилган. Асосий махражни ”она махраж” ҳам деймиз.
4.
Она махражларни санаб беринг.
Она махражлар сонига келсак, уламолар уни 5 та, эса доктор Айман 4 та деганлар. Бешталик 
она махражлар қуйидагилар: 1. Алжавф 2. Алҳалқ 3. Аллисаан 4. Ашшафатан
5. Алхойшум 
Доктор Айман учинчи ва тўртинчи она махражни бирлаштириб, она махражлар сонини 4 тага 
туширди. Яъни тил ва икки лаб асосий махражини бирлаштириб, “ал-фам” деб атади: 1. Ал-
жавф 2. Ал-ҳалқ 3. Ал-фам 4. Ал-хойшуум
5.
Ал- жавф она махражи ҳақида гапиринг.
Жавф дегани бўшлиқ дегани бўлиб, ҳалқум ва оғиз бўшлиғини ўз ичига олади.
Ал-жавф асосий махражида битта хос махраж бор. Бу махраждан учта: اَء (аа), ي ِء (ии) ва وُء
(уу) чўзиқ унлилари чиқади. Улар мад ҳарфлари дейилади. Уларнинг махражи аниқ бир жой 
бўлмай, балки товуш пайчаларидан бошланиб, то лабларга қадар чўзилгани учун муқаддар 
махраждан чиқади, деб айтамиз. “Чўзиқ ваав” ҳамда “чўзиқ яа” талаффузида тил озгина 
кўтарилади, натижада товуш бир қадар сиқилади. Чўзиқ алифда эса, тил пастда эркин туради.
6.
Ундош ҳарфлар нечта она махраждан чиқади? 
Араб алифбосида 29 та ҳарф бўлиб, шундан 28 таси ундош ҳарфдир. 28 та ундош ҳарф 3 та она 
махражга тақсимланган. Булар ал-ҳалқ, ал-фам ва ал-хойшум она махражларидир. Ал-ҳалқ она 
махражидан 6 та, ал-фамдан 22та, ал-хойшумдан эса нун ва мим ғуннаси чиқади.


7.
Ал- ҳалқ она махражи ҳақида гапиринг.
Ҳалқум оиласида 6 та ҳарф бўлиб, улар 3 қаватли уйда яшайди. Ҳар бир қаватда биттадан хона,
ҳар бир хонада иккитадан ҳарф жойлашган бўлиб, бу эса битта хос махражни билдиради. Уч 
қаватда жами 6 та ҳарф жойлашган. шу 6 ҳарфнинг ҳаммаси ал-ҳалқ она махражига тегишлидир.
Демак, алҳалқ она махражида 3 та хос махраж бўлиб, ҳар бир махраждан 2 тадан ҳарф, жами 6 
та ҳарф чиқади.
8.
Ал- фам она махраж ҳақида гапиринг.
Ал- фам она махражида 22 ҳарф жойлашган, 12 та хос махраж бор.
Ал-фам она махражини 12 хонали катта бир ҳовлига ўхшацак бўлади.
Қоф, каф, дод, лам, ро, нун, фа дан иборат етти ҳарф биттадан хонани эгаллаб олган. Нун 
ҳовлидан бир хонани, шу билан биргаликда болохонани ҳам эгаллаб олган. Мим эса 
болохонада нунга шерик бўлди. Ал-фамда 22 ҳарф учун 12 та хона бор эди, юқоридаги 7 ҳарф 7 
та хонани эгаллаганидан сўнг 15 ҳарф учун (12-7=5) 5 та хона қолди. 15 ҳарфни 5 хонага 
жойлайдиган бўлсак, ҳар бир хонага 3 ҳарфдан тўғри келади. шундай қилиб, 22 та ҳарф 12 та 
хонага жойлашади.
9.
Ал- хойшум она махражи ҳақида гапиринг.
Нун ва мим ҳарф махражи ал-фам ҳамда ал-хойшумда бўлиб, бир вақтнинг ўзида икки жойдан 
талаффуз қилинади. Яъни, бу ҳарфлар ғуннаси ал-хойшумдан чиқади. Ал-хойшумнинг жойи 
алоҳида бўлгани учун алоҳида она махраж деб қаралади. Чундай қилиб, ал- хойшумдан нун ва 
мим ҳарфларининг ғуннасигина чиқади экан.
10.
Ундош ҳарфлар нечта хос махраждан чиқади? 
28 та ундош ҳарфлар 16 та хос махраждан чиқади. Ал-ҳалқда 3 та, Ал-фамда 12 та, Ал-
хойшумда 1 та хос махраж бор.
11.
Ундош ҳарфлар 16 та хос махраждан чиқса, унда17-хос махраждан қайси ҳарфлар 
чиқади? 


17-хос махраж – бу ал-жавф она махражидан чиқадиган мад ҳарфлари махражидир. Яъни алиф 
маддия, вав маддия, я маддия ҳарфлари Ал-жавф она махражидан чиқади ва бу битта хос 
махраж ҳисобланади. Демак, жами 29 ҳарф 17 та хос махраждан чиқади.
№ 
Она махраж 
Хос махраж Ҳарфлар 
1.
Ал-жавф 

Алиф (3 мад ҳарфлари) 
2.
Ал-ҳалқ 

6 та ҳарф 
3.
Ал-фам
12 
22 та ҳарф 
4.
Ал-хойшуум 

Нун ва мим ғуннаси 
Жами: 4 
17 
29 
12.
Сифатнинг таърифини айтинг.
Сифат – ҳарфларнинг ўзига хос хусусияти, характери бўлиб, товушнинг талаффуз меъёри ва 
махражда пайдо бўлиш усулини билдиради.
13.
Сифат неча турга бўлинади?
Араб ҳарфларинин сифати икки турга бўлинади:
Лозим сифат – ҳарф билан бирга махражда пайдо бўлади ва доимо ҳарфда сақланиб қолади.
Ориз сифат – тажвид қоидалари келгандагина пайдо бўлади ва ҳарфда доимо сақланиб 
қолмайди.
14.
Қайси сифатни биз биринчи ўрганамиз.
Биз аввал ҳарфларни ўрганамиз, кейин Қуръон ўқиймиз. шунинг учун биз биринчи лозим 
сифатни ўрганамиз. Сабаби, лозим сифатлар ҳарфларга тегишлидир.
15.
Лозим сифат неча турга бўлинади? 
Лозим сифатлар ҳам иккига бўлинади: зидди бор ва зидди йўқ сифатларга.
16.
Зидди бор сифатларни санаб беринг.


Зидди бор сифатлардан биз 4 жуфтини ўргандик ва улар қуйидагилар:
1.
Жаҳр-ҳамс 
2.
шиддаҳ-рохооваҳ- байнийяҳ 
3.
Истифал- истиълаа 
4.
Итбақ-инфитаҳ 
17.
Ҳамс ва жаҳр сифатлари қаерда пайдо бўлади? 
Ҳамс ва жаҳр – товуш пайчаларида юзага келадиган сифат.
Ақсол ҳалқда товуш пайчалари жойлашган, ҳарфлар талаффузида шу товуш пайчалари ҳаракатга 
келиб, овоз пайдо қıлади. Бу жараёнда товуш пайчалари ҳолати ҳамс сифатли ҳарфларда очиқ,
жаҳр сифатли ҳарфларда берк бўлади.
18.
Маҳмус ҳарфлар ҳақида гапиринг.
10 та ҳарф талаффузида товуш пайчалари очиқ бўлиб, бунда ҳамс сифати юзага чиқади. Ҳамс 
сўзи луғатда “махфий”, “яширин”, “заиф” каби маъноларни билдириш билан бирга “нафас” 
маъносида ҳам келиб, ҳарфлар талаффузида кўп ҳаво бўлишини англатади. Ҳамс – бу сифатнинг 
номи бўлиб, ҳамс сифатини олган ҳарфларни “маҳмуусаҳ” ) ٌ ة
َسوُمْهَم ) ҳарфлар деймиз. Маҳмуз 
ҳарфлар 10 та бўлиб “саката фаҳассаҳу шахсун” деган жумлада жамланган. Йоки 3 та ҳ, 3 та с ва 
шкафт сўзидаги ҳарфларни қўшсак ҳам 10 та ҳамс ҳарфлари чиқади.
19.
Мажҳур ҳарфлар ҳақида гапиринг.
19 ҳарф талаффузида эса товуш пайчалари берк бўлиб, жаҳр сифати юзага чиқади. Жаҳр 
сўзининг луғавий маъноси “зоҳир бўлиш”, “очиқ”, “аниқ”, “жарангдор” кабилардир. Жаҳр 
сифати ҳамс сифатининг зидди бўлиб, ҳамс сифатида нималар рўй берган бўлса, жаҳр сифатида 
унинг акси рўй беради. Жаҳр сифатини олган ҳарфлар “мажҳууроҳ” (ٌ ة
َروُهْجَم ) ҳарфлар деб 
номланади. Кўрсаткич бармоқ билан икки қулоғимизни беркитиб, ҳарфни сукунли қилиб 
махражидан талаффуз қиламиз. Қулоғимизда зингиллаш эшитилса, мажҳур ҳарфи бўлади, агар 
зингиллаш эшитилмай кўп ҳаво чиқса, маҳмус ҳарфи бўлади. Мад ҳарфларида жаҳр сифати 
борлиги учун мажҳур (жарангли) бўлади.
20.
Махражда қайси сифатлар пайдо бўлади? Нима сабабдан? 
Махражда шиддаҳ-байнийяҳ– роховаҳ сифатлари пайдо бўлади. Махражга босим турлича 
бўлгани сабабли баъзи ҳарфларда икки нутқ аъзоси ёпишиб қолиб, товуш бир муддат махраж 


ортида қолади ва шиддаҳ сифатини олади. Баъзи ҳарфларда босим йенгиллиги боис товуш 
махраждан бемалол оқиб ўтиб, роховаҳ сифатини олади. 5 та ҳарф эса оралиқ сифат, яъни 
байнийяҳни олади.
21.
шадиидаҳ ҳарфлар ҳақида гапиринг.
шиддаҳ ٌُةَّد
ِ شلا луғатда “куч”, “қувват”, “шиддат” деган маъноларни англатади. шиддаҳ сифатли 
ҳарфларда махражга босим кучли бўлгани боис махраж зич беркилиб, товуш махраж ортида бир 
муддат ушланиб, кейин тезда чиқиб кетади. шиддаҳ сифатли ҳарфлар 8 та бўлиб, “Ажиду 
ҚоТин бакат” жумласида жамланган. шиддаҳ сифат бўлиб, шу сифатга эга бўлган ҳарфлар 
шадиидаҳ ٌ ة
َديِدَش дейилади.
22.
Рихваҳ ҳарфлар ҳақида гапиринг.
Рохооваҳ ٌُة َواَخ َّرلا луғатда “юмшоқ”, “кучсиз” дегани бўлиб, бу сифат шиддаҳнинг зиддидир.
Рохооваҳ сифатли ҳарфларда махражга босим йенгил бўлгани боис товуш махраждан бемалол 
оқиб ўтади. Рохооваҳ сифатли ҳарфлар 16 тадир. Рохооваҳ сифатига эга ҳарфларни рихваҳ ٌ ة َوْخ ِر 
деймиз.
23.
Байнийяҳ ҳарфлар ҳақида гапиринг.
Байнийяҳ ٌُةَّي
ِنْيَبْلا луғатда “ўрта”, “оралиқ” деган маъноларда келади. Бунда махраж бутунлай берк 
ҳам эмас, товуш бемалол оқиб ўтадиган даражада очиқ ҳам эмас. Байнийяҳ сифатли ҳарфларда 
махражга босим ўртача бўлади. Байнийяҳ сифатли ҳарфлар 5 та бўлиб, улар “Лин ъумар” 
жумласида жамлангандир. Байнийяҳ сифат бўлиб, бу сифатни олган ҳарфлар ҳам байнийяҳٌ ةَّي
ِنْيَب
дейилади.
24.
шиддаҳ-байнийяҳ-роховаҳ сифатларидан қандай фойда оламиз? 
Юқоридаги 3 сифатдан қуйидагича фойда оламиз:
шиддаҳ, байнийяҳ ва рохооваҳ сифатлари ҳарфлар сукунли бўлганида кўринади. Рохооваҳ 
сифатига эга ҳарфлар (рихваҳ) сукунли бўлганида энг кўп замон берамиз Байнийяҳ сифатига эга 
ҳарфлар сукунли бўлганида ўртача замон берамиз. шиддаҳ сифатига эга ҳарфлар (шадиидаҳ) 
сукунли бўлганида эса энг кам вақт берамиз. Рихваҳ ҳарфлар замони бир ҳаракат миқдорига тенг 
деб қарасак, унда шадиидаҳ ҳарфлари замони унинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади.
Байнийяҳ ҳарфлари талаффузига эса ўртача вақт берамиз.


25.
Истиълаа сифати қаерда ҳосил бўлади? шу сифат ҳақида гапиринг.
Бу икки сифат махраждан чиққан товуш йўналишида ҳосил бўлади. 29 ҳарфдан 7 ҳарф товуши 
юқори танглайга, қолган 22 таси эса пастга йўналади. Товушнинг юқорига кўтарилиш сифати 
истиълаа деб аталади. Истиълаа ٌ
ُء َلَْعِتْس ِلِا сўзи луғатда “юксаклик”, “улуғлик”, “устунлик”,
“кўтарилиш” маъноларида келади. 7 ҳарф талаффузида жазрул лисаан семириб, ақсол лисаан 
тепа танглай томон кўтарилади. Натижада товуш юқорига йўналиб, йўғонлашади. шу 
товушдаги йўғонлик тажвид тили билан тафхим дейилади. Истиълаа сифатли ҳарфлар қуйидаги 
жумлада жамланган: ٌْظ
ِقٌ ٍطْغَضَّصُخ ХуСсо ДоҒТин ҚиЗ. Истиълаа бу – юқорига кўтарилиш 
сифати, юқорига кўтарилувчи ҳарфлар мустаълияҳ деб номланади.
26.
Истифал сифати қаерда пайдо бўлади? шу сифат ҳақида гапиринг.
Қолган 22 ҳарф товуши юқори танглайга кўтарилмайди, балки, аксинча, пастга йўналади ва шу 
сабабли бу ҳарфлар ингичка талаффуз қилинади. Ингичка талаффуз қилишлик тарқиқ деб 
аталади. Товушнинг пастлаб оғиздан чиқишига истифаал дейилади. Истифаал ٌُلاَف
ِتْس ِلِا сўзининг 
луғавий маноси “тушириш”, “пастлаш” дегани. Истифаал сифатини олган ҳарфлар мустафилаҳ 
дейилади. Мустафилаҳ “пастловчи” деганидир.
27.
Истиълаа сифатли ҳарфлар фатҳа ва алиф маддия билан келганида қандай ўқилади? 
Бу ҳарфлар товуши юқори танглайга йўналгани боис, улар йўғон талаффуз қилинар экан. Агар 
ҳарф фатҳа (“а”) билан келса, ҳарф тафҳимлиги учун фатҳа “о” товушига айланиб кетади. 7 
истиълаа ҳарфидан кейин келган алиф маддия тафҳим (йўғон) ўқилади:
اَضٌٌٌاَصٌٌٌاَظٌٌٌٌاَطٌٌٌاَغٌٌٌاَخٌٌاَق
28.
Истиъфаал ҳарфидан кейин келган алиф маддия қандай ўқилади? 
Истиъфаал ҳарфидан кейин келган алиф маддия тарқиқ (ингичка) ўқилади:
ا َوٌٌٌا َزٌٌٌاَفٌٌٌٌاَنٌٌٌاَمٌٌٌٌاَدٌٌٌاَيٌٌٌٌاَتٌٌٌٌاَبٌٌٌاَح
29.
Аллоҳ лафзидаги лам қачон ингичка, қачон йўғон ўқилади? 
Аллоҳ лафзидан аввал касра келса, лам ҳарфи тарқиқ (ингичка), замма ёки фатҳа келса, лам 
ҳарфи тафҳим ( йўғон) ўқилади:
ٌَِّللَّاٌ
ِمْسِبٌٌٌٌٌ,ٌٌٌِ َّللَّاٌُدْبَعٌٌٌٌٌ,ٌِ َّللَّاٌَناَحْبُس
30.
Қоф ва каф ҳарфлари мисолида тил қисмлари ҳолатини сўзлаб беринг.


Каф ҳарфи махражига эътибор берсак, торофул лисаан пастда, васатул лисаан ёйсимон шаклда 
пастлаган, ақсол лисаан кўтарилган, жазрул лисаан озғин, ҳалқум бўшлиғи кенг ҳолатда 
турибди.
Қоф ҳарфида эса торофул лисаан пастда, васатул лисаан пастга эгилган, ақсол лисаан 
кўтарилган, жазрул лисаан семирган, ҳалқум бўшлиғи ҳам торайган.
Бундан оладиган фойда шуки, ҳарф тафҳим бўлиши учун фақат ақсол лисааннинг кўтарилиши 
йетарли эмас. Тафҳим ҳолати ақсол лисаан тепа танглай томон кўтарилиб, жазрул лисаан 
семириб, ҳалқум девори томон сурулганидагина юзага келади. шунда товуш юқори танглай 
томон йўналиб, йўғонлашар экан.
31.
Итбақ сифатида ҳақида гапиринг.
Юқори танглайга йўналган йети ҳарф товушларидан тўрттаси тепа танглайга тик йўналади,
натижада товуш тил ва танглай орасида қамалиб қолади. Бу қамалиб қолиш сифати итбаақ 
(ٌُقا
َبْطِ ْلِا) дейилади. Итбақ сифатига эга ҳарфлар қуйидагилар: ظٌطٌضٌص 
Бу ҳарфларда тилнинг ҳамма қисми юқорига кўтарилган бўлади. Яъни жазрул лисаан йўғонлашиб 
ҳалқумга сурилади, ақсол лисаан, васатул лисан, торофул лисан тепа танглайга кўтарилган 
ҳолатда бўлади. Итбаақ бу – сифатнинг номи, итбаақ сифатини олган ҳарфлар эса мутбақоҳ 
ٌ ةَقَبْطُم)) дейилади. Итбаақ луғатда “беркитмоқ”, “ёпмоқ”, “тўсмоқ” маъноларини билдириб,
мутбақоҳ – “ёпилган”, “беркилган” деганидир.
32.
Инфитаҳ сифати ҳақида гапиринг.
Итбаақ сифатининг зидди эса инфитааҳ (ٌ
ُحاَتِفْنِلِا) дейилади ва қолган йигирма беш ҳарф инфитааҳ 
сифатига эга бўлади. Инфитааҳ сифатида товуш тил ва танглай орасида қамалмайди. Яъни 
товушнинг чиқиш йўли очиқ бўлади.
Ҳарфлари:
ٌ+ٌقٌغٌخ
22
та тарқиқ (ингичка) ҳарфлар = 25та.
قٌغٌخ ҳарфлари тафҳим (йўғон) бўлиши билан биргаликда инфитааҳ сифатига ҳам эга. Уларнинг 
талаффузида торофул лисаан пастда бўлгани учун товуш тепа танглайга қиялаб йўналади,
натижада улар тил ва танглай орасида қамалиб қолмайди. Инфитааҳ сифатига эга ҳарфлар 
мунфатиҳаҳ дейилади. Инфитааҳ луғатда “очилмоқ” бўлиб, мунфатиҳаҳ (ٌ ةح
ِتَفْنُم) – “очилувчи”,
“очилган” деганидир.
33.
Мутбақ ва мунфатиҳ ҳарфларни қиёсланг.
34.
حٌجٌد ҳарфларининг сифатларини айтинг.


35.
عٌهٌخ ҳарфларининг сифатларини айтинг 
36.
قٌفٌغ ҳарфларининг сифатларини айтинг.
37.
ضٌصٌث ҳарфларининг сифатларини айтинг.
38.
كٌطٌذ ҳарфларининг сифатларини айтинг.
39.
تٌنٌم ҳарфларининг сифатларини айтинг.
40.
بٌلٌا ҳарфларининг сифатларини айтинг. Бу ерда алиф- алиф маддияни билдиради.
41.
شٌسٌي ҳарфларининг сифатларини айтинг.
42.
وٌزٌظ ҳарфларининг сифатларини айтинг.
43.
ءر ҳарфларининг сифатларини айтинг.
34 дан 43 гача бўлган саволларга ўзингиз жавоб излайсиз. Жавобингизни шу ерда текширсангиз 
бўлади:
http://darsxona.blogspot.com/search?updated-max=2016-01-17T07:19:00-
08:00&max-results=50&start=1&by-date=false

Download 238,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish