1898 йилги андижон қЎзалон халкнинг фукаролик фаоллигини оширишга таъсири



Download 21,62 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,62 Kb.
#25862
Bog'liq
1898 йилги Андижон


1898 ЙИЛГИ АНДИЖОН ҚЎЗАЛОН ХАЛКНИНГ ФУКАРОЛИК ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШГА ТАЪСИРИ.

Ўзбекистон тарихида алохида ўрин тутган 1898 йиллиги кўзғалон мазкур интакада энг юкори чўккига чикди ва Андижон номи бмлан мухирланиб колди. Ўлкада ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг биринчи чорагида содир бўлган ғалаёнлар, кўзғалонларига бағишланган адабиётлар, тадкикотлар, анжуманларда айни 1898 йилги Андижон кўзғалони жиддий мунозаралар мавсуми бўлганлиги маълум. Ўзбекистон давлат мустакиллигини эълон килганидан кейингина, айникса, Республика Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 28 июлда кабул килинган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг фаолиятини такомиллаштириш хакида” карорни амалга ошириш жараёнида тарихчи олимлар бу мухим вокеани чинакам илмий ёндашувлар асосида хамда синфий мафкурадан холи тарзда ёрита бошлади.


Шу муносабат билан тадқиқ этилаётган мавзуга аълоқадор мулохазаларни билдириш жоиздир.
Биринчидан, 1898 йилги қўзғалоннинг номланиши Андижон шахри билан боғликлиги умуман тўғри, чунки қўзғалончиларнинг жанговар характлари айни шу шахарда содир бўлган, лекин мазкур қўзғалонда Фарғона вилоятининг барча уездларидан дехконлар, рухонийлар вакиллари катнашганига алохида урғу беришга хам асос бор.
Иккинчидан, Туркистон гарчи Рус ва умуман насроний ахоли келтирилсада, асосан мусулмон ахоли яшаётган минтака бўлган.
Учунчидан, ХIХ асирнинг охирида бу йерда миллий ва сиёсий партияларни ва бирорта сиёсий шиорни тарғиб килиш имконияти бўлмагани хамда мазлум ахолини ягона умумий дин бирлаштириб хамда мафкурасини белгилаб киргани кўзғалонга даъват этувчи шиор – “ғазовот” бўлганини изохлайди.
Тўртинчидан, 1898 йилги кўзғалон миллатчилик кайфияти, диний жахолат билан ёғирилган деган даъволарга далил сифатида кўзғалонга “жохил” Дукчи Эшон бошчилик қилгани таъкидланиши муносабати билан айтиш мумкунки, у вактда ахолининг айникса, дехконларнинг кўзғалонига зиёлилар рахбарлик килишга тайёр эмас эди.
Бешинчидан, кўзғолон мустамлакачиликка қарши қаратилган бўлиб, миллатчилик рухидан ҳоли бўлган ва шунинг учун 1898 йил 18 майда Андижон шаҳрида рус фуқароларига қарши ҳеч қандай зўравонлик қилинган эмас.
Олтинчидан, қўзғолон фақат бир минтақада, бошқа минтақалар билан келишилмаган ҳолда тайёрланган ва етарли даражада, айниқса, жанговор маънода тайёр бўлмасдан бошланган. Бу албатта, дукчи эшон (тўлиқ исми – Муҳаммад Али эшон Матсобир ўғли) ва унинг яқин маслакдошлари йўл қўйган энг катта хатодир.
Шундай бўлсада, Андижон қўзғолонининг тарихий аҳамияти улкан, чунки у деҳқонлар бутун халқ истилочиларга қарши қуролли кураш олиб бориши мумкинлигини намоён этиб, туб ахолининг миллий рухини кўтаришга хизмат қилди. Айни вақтда, деҳқонлар бундан буён мустамлакачиларнинг ер – сув, солиқ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ кўраётган нотўғри чораларига қарши янада фаолроқ курашиш зарурлигин англашди.
Россия империяси ва унинг Туркистондаги мустамлакачилик идоралари расмий хужжатларда ҳамда мафкуравий сохада Андижон қўзғолонининг миқёсини ва ахамиятини камайтириш мақсадида унинг шунчаки бир кунлик исён, тартибсизлик сифатида, иштирокчиларини эса диний хурофотга ботган, уламоларнинг бузғунчи таъсирига тушиб қолган авом одамлар деб таърифлашга эътибор қаратишган. Аслида бу йирик қўзғолон бўлган ва Андижонда кетмонлар, паншахалар, калтаклар билан “қуролланган” 2 минга яқин дехқонлар (фақат айримларигана ов милтиқларига, қиличларга, револверларга эга бўлган) мунтазам армия қўшинидан бир кунда, 18 майда мағлуб бўлишсада, мустамлакачиларга қарши қуролланган деҳқонларнинг, чорвадорларнинг ғалаёнлари Фарғона вилоятининг уездларида ва Самарқанд вилоятига қарашли Хўжанд уездида август – сентябрь ойларида ҳам давом этган.
Фарғона вилоятининг янги тайёрланган харбий губернатори генерал майор Чайковский 1898 йил июн ойида Россия императорига юборган хисоботида “...ҳозирги вақтда ўлкада сокинлик хукм сураётгани ва алохида нохуш кайфият йўқлиги хақида гувохлик беришимдан бахтиёрман. Вилоятнинг турли жойларида бўлиб, ишонч хосил қилдимки, эшоннинг қабих ниятлари ахоли орасида чуқур илдиз ” Отишга улгурмагани, тубан ишнинг жоҳил иштирокчилари кўп бўлмагани,маълум даражада, 1898 йил 18 май тартибсизликларидан кейн иккинчи кундаёк вилоятда тинчлик ўрнатилгани билан тасдиқланмоқда» - деб ёзган эди. Айни чоғда генерал Чайковкий вилоятдаги вазиятни ортиқча хаспўшлаганини билгани холда туб аҳолининг нафақат фуқаролик хаёти, балки руҳий дунёси хам назорат остига олинишини зарурлиги ҳақида ҳаёти, балки руҳий дунёси ҳам назорат остига олинишини зарурлиги хақида ўз мулохазасини изхор қилади. 1898 йилги қўзғолон бутун Фарғона вилоятини қамраб олиши, ҳатто ҳўшни Самарқанд Еттисув вилоятларининг бир қанча волостларига тарқалишини на Дуквчи эшон ва унинг яқин сафдошлари, на ҳокимият раҳбарлари тасаввур қилишмаган. Аслида туб аҳолида, биринчи навбатда, деҳқонлар ва кўчманчи чорвадорларда мустамлакачлик тизимига, унинг сиёситига кқарши ғазаб, норозилик шунчалик кучли эдики, Андижон, Марғилон, Ўш уездларида ва Андижон шаҳрида 18 май ундан кейинги кунлардаги воқеаларнинг акс садоси кенг мқёсли бўлиши табиий эди. Дастлаб Мар0илон уездининг Мингтепа волостида Муҳаммад (Мадали) Али эшон бошлиқ 600 деҳқон Андижон гарнизонини забт этиб, замонавий қуролларга эга бўлишни мўлжаллаб , 1898 йил 17 майдиа юришни бошлайди. Йўл бўйидаги 8 та қишлоқдан юзлаб деҳконлар уларга қўшилади ва қўзғончилар сони 2 минг кишига етади. 18 майда гарнизонгана хужум уюўтириш натижасида 22 аскар ўлдирилади, 18 аскар эса ярадор этилади. Лекин қалъани эгаллаб бўлмаслиги олиндан аниқ эди, чунки тшпларга, харбиқй милтиқларга кетмонлар ва ўроқлар биланқарши чиқиш ақл бовар қилмайдиган тадбир эди.
Шундан кейин «бир томондан, вилоятди мустамкалачилар кщп сонли ыщшинларга, барча уездлардаги ыуролланган казакларга хамбда буюк давлатчилик кайфиятидаги рус ахолисига таянган холда Андижон кўзғолони қатначилари пайига тушиши, уларни кўлга олиш ва жазолаш баробарида уни бостириш билан шуғулланди. Андижон кўзғолони қатнашчиларига пайига тушиши, ларни қўлга олиш ва жахолаш баробарида уни бостириш билан шуғулланди. Андижон кўзғолони бостирилгач, тез кунда Андижон ва Ўш уездлари чегарасида Фозилбек бошлиқ қарийб 100 қўзғолончи», яккатути волостида эса 30га яқин деҳқон беаёв қирғинга учради. Андижон уездининг Асака волостига қарашли Қизилоёқ, лабгардон, Ката қадам қишлоқларида Исматўжа Ҳасанхўжа раҳбарлигида қўзғолончиларнинг йирик отрядни тузилди, лекин айғоқчилар орқали хабар топган уезди бошлиғи казаклар сотнясини юбориб, деҳқонларни кўлга олди. Шу уезднинг Сусамир волостида 1898 йил июнь ойида Шодибек бошчилигида жуда кўп чорвадор ва деҳқонларисён кштарди. Уни бостириш учун янги Марғилондан ва Еттисув вилоятининг маъмурий маркази – Верний шахридан отлиқ кўшинлар жўнатилади. Бир қатор тўқнашувлардан сўнг ўша ойнинг ўзида Шодибек бочшилигда 23 қўзғолончи кўлга олинди. Агар М.Духовскойнинг Еттисув вилояти ҳарбий губернаторига 1898йил 6 июнда юборган телеграммасидаги Сусамирда кўзғолончилар сони 100кишини ташкил этиши ҳақидаги хабари рост бўлса, демак, улардан 70 нафардан ортиғи қурбон бўлган.
Фарғона вилоятининг ҳарбий губернатори Чайковскийнинг Николай II йўллаган ҳисоботида водийдаги воқеалар хаспўшланганига қарамай, Туркистон генерал-губернатори М.Духовской Россия ҳарбий вазири А.Куропаткинга юборган маърузасда ҳақиқий аҳволни яширмасдан, хусусан, шундай ёзган эди: «Гарчанд бу тартибизлик Фарғонада содир этилган бўлса-да»лекин уни фақат бир ҳудудга молиқ воқеа ёки қандайдир бир синфнинг иши деб ҳисобоаш мумкин эмас. Ғазовотга мойилликни Фарғона ва бошқа ҳудудларнинг деярли барча аҳолиси намойиш қилди. Умуман, ҳамма далиллар, гувохликлар Фарғонада бўлиб ўтган ғалаёнлар илгари тахмин қилинганида кўра анча катта минтақани қамраб олган хақида ўйлашга даъват этмоқда.». Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкин. Фарғона водийси, Самарқанд, Еттисув вилоятларининг барча бошқарув, харбий муассасалари Андижон қўзғолонида қатнашганларни қидириб, жазога тортишга бирирнчи даражали аҳамият беришди. Фарғона водийсида кўзғолон ва ғалаёнлар юз беришига йўл қўйганликда айбланиб, Фарғона харбий губернатори Повало – Швейқовский, Туркистон генерал-губернатори Вревский ва бир катор бошқа маъмурий, харбий раҳбарлар лавозимидан олинди. Туб аҳолига нисбатан эса ўта шафқатсизлик қилиниб, биринчс навбатда, Андижон қўзғолонинг ташаббускорлари ва фаол иштирокчилари макони бўлган Тожик, Мингтепа ва Қашғар қишлоклари буткул йўк қилиниб,1898 йилда уларнинг Шрнида Русское селони барпо этиш ва бу селода 260 та оила 2109 десятина ерга эга бўлии белгиланганди. Ўша йилда десятиналик майдонда Успенское селоси барпо этилиши, 1899 йилда эса Андижон уездида 449 нафар руслар учун 2171 десятина ерга эга Благовешенское селосини яратиш мўлжалланган эди.
Шуни алоҳида қайди этиш керакки, Андижон қўзғолонига бошчилик қилганларнинг ўлимга, кўп сонли фаол қўзғолончиларни са Сибир сургунига хукм қилиниши, бир қанча қишлоқларнинг ахолиси адир ва чўлларга мажбуран кўчирилиши билан ФАрғона вилоятининг бутун туб аҳоли-си ўзига хос «товон» тўлаши хам қатъиян белгиланди. 1902 йил 25 июлда Россия империясининг харбий вазирлиги под- шо Николай II га нома йўллаб, унда император 1898 йил 20 сентябрда “Туркистон генерал-губернаторига келгуси бир ёки икки йилда Андижон тартибсизликларида айибдор бўлган Фарғона вилояти ахолисидан ғазнага ва хусусий шахисларга тўланадиган 300 минг рубль миқдоридаги қўшимча махаллий йиғим хақида батафсил мулоҳазаларини тақдим қилишини буюргани ёдга олинган эди”. Агар 300 минг рубль зикир этилган харажатлар учун етарли бўлмаса, 1890 йилдан кейинги ҳар йилда 150 минг рубилдан оширмаган ҳолда махаллий харажатлар учун қўшимча йиғим ўтказиш ҳуқуқи Туркистон генерал-губернаторига берилганини эслатиб, ҳақиқий харажатлар 446 минг 233 рубилга тенг бўлишини таъкидлаб, шу пулни вилоятнинг туб аҳолисидан ундиришга рухсат сўралган. Номанинг нусхасида ҳарбий вазир А.Куропаткин “Император 1902 йил 2 августда кўрсатилган миқдордаги қўшимча йиғимни аҳолидан ундиришга розиликни берди”, -деб ёзиб қўйган. Андижон қўзғалонидан кейин нафақат Фарғона вилоятида, балки бутун Туркистон ва чўл ўлкаларида мустамлакачилик бошқарув тузуми янада мустаҳкамланди, махфий полиция тармоғи тузилди хамда метрополиядан рус аҳолисини мазкур минтақаларга кўчириш сиёсати кучайтирилди. Бу чоралар хам Россия империясига кам кўринди ва юқорида қайд этилганидек, 1903 ҳамда 1910 йилларда Туркистонда туб аҳолидан “ортиқча” ерларни олиш ва Россиянинг қишлоқларидаги аҳолини бу ерларга кўчириш тўғрисида қонунлар қабул қилинди. Столипини аграр ислоқотлари билан боғлиқ охирги қонун ва бошқа чоралар ўлкада, айниқса, қишлоқ ҳудудларида иқтисодий-ижтимоий танглик кескинлашишига сабаб бўлди. Қишлоқлик ва шаҳарлик туб аҳоли аҳволининг оғирлашишига, маълум даражада, Шарқий Туркистондан (ҳозир Шинжин-Уйғур Мухтор райони) 1906-1909 йилларда Фарғона вилоятига 120 мингга яқин мусулмонлар кўчиб келиши ҳам таъсир қилди, чунки уларни жойлаштириш, моддий ёрдам бериш вазифалари маҳаллий аҳоли зиммасига тушар эди. Хулоса ўрнида шуни ҳам қайд этиш лозимки, ўзбек халқининг фуқоролик онгини, мавқеини шакиллантиришда мусулмон уламолар, диний урф-одатлар ҳал қилувчи рол ўйнаган даврлар аста-секин ортда қолиб, бу борада етакчилик миллат зиёлиларига ўтаётгани ХХ аср бошларида тобора кўпроқ сезилиб борди. Аҳмад Дониш, Беҳбудий, Фурқат, Мунавварқори, Фитрат ва кўпгина бошқа зиёлилар илғор ғояларни, дунёвий билимларни, маърифатни тарғиб этиб, туб аҳолининг онгини, дунё қарашини ривожлантиришда фидойилик ва жасурлик кўрсатди.
Download 21,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish