13-МАВЗУ: ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ СИФАТИНИ БУЗМАСДАН АНИҚЛОВЧИ ХОРИЖИЙ ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИ
Маъруза мавзусининг режаси:
|
а) тўқимачилик материалларининг сифатини аниқлаш учун ишлаб чиқарилаётган ва лойиҳалаштирилаётган асбоблар;
б) материални бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари;
в) материални бузмасдан синов ишларини ўтказадиган замонавий асбоб-ускуналар.
|
Ҳозирги кунда тўқимачилик материалларининг сифатини аниқлаш учун ишлаб чиқарилаётган ва лойиҳалаштирилаётган асбобларни ривожаланиши қуйидаги йўналишда бормоқда:
-тўлиқ автоматлаштирилган асбобларни ишлаб чиқариш;
-микропроцессорлар тизими билан бошқариладиган асбобларни ишлаб чиқариш;
-синов натижаларини чек кўринишида берувчи ЭҲМ, дисплей ва принтерли асбоблар ишлаб чиқариш;
-тола ва ипларни сифатини аниқлашга мўлжалланган, тўлиқ автоматлаштирилган комплексларни яратиш.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, тўқимачилик материалларини сифатини аниқловчи замонавий асбоблар биринчидан, мумкин қадар қўл меҳнатидан озод қилинган, яъни тўлиқ автоматлаштирилган, иккинчидан асосий функцияси синов ишини аниқ бажариш бўлиб, шу билан бирга натижаларни ҳисоблаш ишларини ЭҲМ, дисплей, принтердан фойдаланган, энг замонавий дастурий таъминотдан фойдаланган йўналишда ривожланмоқда. Яқин-яқин вақтларгача синовларни ўтказиш қўлда бажариладиган кўп сонли бир хил жараёнлардан иборат эди. Мисол учун ипнинг номерини аниқлаш учун маълум узунликдаги калава ипининг массаси ўлчанарди. Узунлик ва масса орасидаги боғланишдан калава ипининг номерини аниқлашда фойдаланилар эди. Калава ипининг структурасини ўрганиш учун унинг бир учи қисқичда сиқилиб иккинчи учи айлантирилиб ип ечиларди ва лупа ёрдамида структураси таҳлил этилар эди. Худди шу каби газлама ва трикотаж мато струтурасини ўрганишда махсус лупалардан фойдаланилган. Газламада бир см даги арқоқ ва танда ипларининг сони, трикотажда эса, ҳамда қатори ва устунлар сони кузатилар эди.
Юқоридаги синовларни ўтказишда лаборант хатоси, яъни инсон омили синов натижаларига бевосита ўз таъсирини ўтказар эди.
Ҳозирги кунга келиб, катта тезликда, автоматик режимда синов ўтказа оладиган комплексларнинг ишлаб чиқаришга кириб келиши инсон омилининг салбий таъсирини нолга тенглаштирди. Бундан ташқари бундай комплекслар бир неча марта ўтказиладиган синовлар сонини оширди.
Zellweger Schaffner Technologies фирмасининг янги асбоблари тола узунлигини у ҳаво оқимидан ўтаётганда ўлчаш ва ҳисоблаш имконига эга. Бунда толалар сони жуда катта бўлиши мумкин. Яъни бир хил толадан жуда катта қисмини синаш ва ҳисоблаш имконияти мавжуд.
Американинг Spinlab фирмасини тола сифатини аниқлаш усулларини янада такомиллаштирмоқда ва натижада калта тола характеристикаларини аниқлаш, ундан қандай калава ипи ишлаб чиқариш мумкинлигини аввалдан айтиб бериш усулларини ишлаб чиқди. Бу тўқимачилик саноатида дунё миқёсида калта пахта толаларининг фоизи катталигини назарда тутсак бу иш жуда ҳам долзарбдир.
Худди шу типдаги асбобни, лекин, узун штапел тола, жун толасига мўлжалланган, Швейцарияниг Siegfried Peyer фирмаси тавсия қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |