11-МАВЗУ
“ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ" мавзусидан
ТЕСТ саволлари рўйхати
1. Қуйидаги қатордан М.Кастельснинг “глобаллашув жараёни”га берган атамасини топинг?
а) “янги капиталистик иқтисодиёт”;
б) “янги миллий иқтисодиёт”;
в) “замонавий жаҳон иқтисодиёти”;
г) “электрон иқтисодиёт”.
2. “Глобаллашув-жаҳон иқтисодиёти байналминаллашувининг энг юқори босқичидир”. Ушбу ибора кимга тегишли?
а) И.Г.Владимирова;
б) Т.Левит;
в) М.Кастельс;
г) Т.Трифт.
3. Глобаллашув қуйидаги қайси ижобий омилга эга?
а) иқтисодий ўсишни рағбатлантиради;
б) аҳоли фаровонлигини оширади;
в) янги иш ўринлари яратилишига имкон бериши;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
4. “Учинчи дунё мамлакатлари” деганда қуйидаги қайси маънони тушунасиз?
а) ривожланган мамлакатларни;
б) иқтисодиёти жуда тез ривожланаётган давлат;
в) ривожланаётган мамлакатлар;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
5. Қуйидаги қаторлардан Т.Левитнинг глобаллашувга оид асарини топинг?
а) “Бозорларнинг глобаллашуви”;
б) “Иқтисодиётнинг глобаллашуви”;
в) “Жаҳоннинг глобаллашуви”;
г) “Халқаро савдо жараёнининг глобаллашуви”.
6. Қуйидаги қаторлардан глобаллашувнинг салбий омилини топинг?
а) савдо экспансиясининг кучайиши;
б) иқтисодий жиноятларнинг ортиши;
в) замоновий техника ва технология хавфсизлигига амал қилмаслик;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
7. Иқтисодчи Н.Трифт глобаллашувнинг қайси жиҳатини алоҳида ажратиб кўрсатган?
а) молиявий марказлашувнинг кучайиши;
б) ахборотлар аҳамиятини ошиши;
в) трансмиллий корпорациялар (ТМК) сонининг ортиши;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
8. Қуйидаги қайси тармоқлар иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳаси таркибига киради?
а) ташқи савдо, коммуникация ва қурилиш;
а) молия-банк, алоқа ва қурилиш, алоқа ва қурилиш;
б) маиший хизмат, хизмат кўрсатиш, савдо, туризм ва таълим;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
9. Агар сўм АҚШ долларига нисбатан ўзини қадрини кучайтирса, бу:...?
а) Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариши ўсади;
б) ўзбек маҳсулотларининг доллардаги нарҳи тушади;
в) Ўзбекистон хориждан кўп миқдорда импорт маҳсулотларини олади;
г) Ўзбекистоннинг хорижга экспорти кўпаяди.
10. Халқаро савдонинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳолатни топинг…?
а) форс-мажор ҳолат;
б) ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифатсизлиги;
в) молиявий-иқтисодий инқирозлар;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
11. Протекционизм нима?
а) экспорт ва импорт нарҳлари ўртасидаги фарқларни ўзгартириш;
б) эркин савдо сиёсати;
в) иқтисодий савдо тизими;
г) миллий иқтисодиётни хорижий рақобатдан химоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсат.
12. Замонавий жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви қуйидаги қайси жараёнда намоён бўлади?
а) ишлаб чиқариш байналминаллашувининг чуқурлашувида;
б) капиталнинг байналминаллашувини чуқурлашувида;
в) халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
13. Глобаллашув жараёни қуйидаги қайси соҳада акс этиши мумкин?
а) саноат ишлаб чиқариш соҳаларида;
б) аграр соҳада;
в) фан-техника соҳасида;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
14. Глобаллашув шароитида иқтисодий тизимларнинг бир-биридан фарқларини қуйидаги қайси жиҳатдан билиш мумкин?
а) асосий иқтисодий масалаларни ҳал этиш усуллари;
б) мулкка муносабати;
в) ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозор белгилаб берган нарҳлари шароити;
г) ҳамма жавоб тўғри.
15. “XXI аср – бу ҳалқаро муносабатларнинг глобализация асри бўлади”. Ушбу ибора кимга тегишли?
а) И.А.Каримов;
б) И.Г.Владиморова;
в) Т.Левит;
г) М.Кастельс;
16. Ҳозирги глобаллашув шароитида миллий иқтисодиётларда иқтисодиётнинг қайси соҳасини улуши йил сайин ортиб бормоқда?
а) саноат соҳасининг улуши;
б) қишлоқ хўжалиги соҳасининг улуши;
в) хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
17. ОПЕК экспертлари томонидан, Саудия Арабистонининг нефть заҳираси яна неча йилга етиши тахмин қилинмоқда?
а) камида 100 йилга;
б) узоғи билан 75 йилга;
в) Саудия худудида нефть заҳираси чекланмаган;
г) 50 йилга етиши тахмин қилинмоқда.
18. Жаҳон хўжалигида қуйидаги қайси мамлакатлар табиий ва минерал ресурсларни хориждан деярли 100 фоиз импорт қилади?
а) Япония, Сингапур ва Гонгконг;
б) Япония, Жанубий Корея ва Германия;
в) Япония, Тайвань ва Хитой;
г) Япония, Франция ва Туркия.
19. Қуйидаги қаторлардан жаҳон ташқи савдо айланмаси таркибида йил сайин улуши тобора камайиб бораётган товарни топинг?
а) саноат маҳсулотлари;
б) хом-ашё маҳсулотлари;
в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
г) нефть маҳсулотлари.
20. 2020 йилда юзага келган жаҳон иқтисодий инқирози шароитида жаҳон нефть хом-ашёсининг нарҳи тушганлигидан АҚШ қандай фойдаланди?
а) АҚШ жаҳоннинг йирик нефть компаниялари билан хом-ашёни учинчи мамлакатларга ҳамкорликда сотишга келишишди;
б) АҚШ кўплаб миқдорда нефтни импорт қилди;
в) АҚШ жаҳон нефть бозорига ўзининг компанияларининг нефтини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтирди;
г) ҳамма жавоблар тўғри.
Dilmurod-2020 глобаллашув-2020
Do'stlaringiz bilan baham: |