1-maвзу. Сабзавотларни ботаник оилари ва уларни белгиларга кўра хурухлаш



Download 28,22 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi28,22 Kb.
#121099
Bog'liq
1-amaliy.


1-MAВЗУ. САБЗАВОТЛАРНИ БОТАНИК ОИЛАРИ ВА УЛАРНИ БЕЛГИЛАРГА КЎРА ХУРУХЛАШ.
Сабзавотчилик олдида турган вазифалар унинг ўзига хос қуйидагн хусусиятларни белгилайди:
1. Сабзавотларни оддий дала шароити-очиқ ерда хамДа сунъий микроиқлим шароитидаги ёпиқ ерда етиштирилади.
2. Бошқа тармоқларда кам қўлланадиган агротехник усуллардан (кўчат ўстириш, қантариш, сақлаш, чала ўсган, етилмаган махсулотларни тўла етилтириш) фойдаланиладн.
3. Хилма-хил сабзавотлар ва турлича навлардан маҳсулот етиштириш ва йиғиб-теришда уларнинг биологик ва хўжалик хусусиятларига мос технологиялар қўлланади.
4. Маҳсулотлар нобудгарчилигига қарши сабзавотчиликни йирик шаҳарлар, саноат марказлари, консерва заводлари атрофида ташкил қилиш.
5. Мавсумда биринчи, иккинчи, зичловчи ва оралиқ экинлар Хисобига ердан самарали фойдаланишга эшириш.
6. Жадаллашган тармоқ бўлгани учун ўғитлар, сугоришлар, кимёвий препаратлар, махсус нншоотларга керакли иссиқлик манбаларидан ва шу кабилардан кенг фойдаланиш. Ўзининг хусусиятларига ва вазифаларига эга булган сабзавотчилик, қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, айниқса, ўсим-ликшунослик ва чорвачилик бир-бири билан мустахкам боғланган.Ана шу боғлиқлик асосида бу икки тармоқ бир-бирини ривож-лантиришга бевосита таъсир кўрсатадилар. Сабзавотларнинг озиқ-овқатлик ахамияти. Сабзавотлар ўзи- нинг хушхўрлиги, тўйимлилиги хамДа шифобахшлиги билан асосий озиқ-овқат турларидан бири хис°бланади. Сабзавотларнинг тўйимлилиги улар таркибидаги углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва бошқа моддаларнннг оз-кўплиги билан аниқланади. Сабзавотлар таркиби асосан сувдан (65-96 фоиз) иборат бўлиб, қуруқ моддалар бодринг, помидор ва тарвузда — 4—7%, илдиз меваларда — 11 —17%, фақат кўк нўхатда — 20%, саримсоқ пиезда— 35% гача бўлади. Шунинг учун сабзавотларнинг тўйимлилмк қиймати катта эмас: бир килограмм энг кўп нстсъмол қилина-диган сабзавотлар 150—400 ккал ёки 600—1700 кЖ қувватга эга.Сабзавотлар озиқ-овқат сифатида организмнинг энергияга талабларини қондира олмайди (инсоннинг кундалик талаби 8—17 минг кЖ ёки 2—4 минг ккал). Бироқ улар қўшимча карбон сувлари, оқсиллар ва мойлар манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунга қарамасдан кишиларнинг ҳаётида сабзавотларнинг ахамияти жуда каттадир. Уларнинг таркибида кўплаб миқдорда бнологик актив моддалар: витаминлар (дармондорилар), минерал гузлар, ферментлар, органик кислоталар, эфир мойлар ҳамда хушбуй моддалар мавжуд. Инсон ҳаётида витаминларнинг роли катта, улар физиологик зарур моддалар ҳисобланади. Унпнг номн лотинча "вита"— булиб, ҳаёт деган маънони билдиради. Кишининг уртача фаолияти учун 20 га яқин турли витаминлар зарур ҳисобланади. Улар орасида айниқса, В| (тиамин), Вг (рибофлавин), С (аскорбин кислота),А (ретинол), шунингдек, Е (токоферол) витаминлари энг зарур-ларидир. Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида таркибида витаминлари кўплиги бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллайди ва уларнинг асосий манбаи ҳасобланади. Сабзавотлар таркибида 50 дан ортиқ кимёвий элементлар бор.
Уларда кул миқдори 0,1—2% га етади. Сабзавотларда киши организмига зарур ва осон ўзлашадиган тузлар: натрий, калий, кальхий, фосфор, магний, темир, марганех, хлор, йод, олтингу- гуртлар мавжуд. Бу минерал моддалар ишқорий хусусиятга эга бўлиб, овқат ҳазм бўлиш жараёнида нон, мой, гўшт истеъмолидан ҳосил бўладиган ва организмга салбий таъсир қиладиган кислотали бирикмаларни нейтраллайди ҳамда қоннинг ишқорийлигини доимий бўлишини таъминлайди.
Сабзавотлар таркибидаги органик (айникса олма, лимон, вино, шовул) кислоталар, ферментлар, эфир мойлари ва бошқа хушбўй моддалар киши иштаҳасини қўзғатиб оқсиллар, углеводородлар ва мойларнинг сўрилишини яхшнлайди. Инсоннинг овқат ҳазм қилиш аъзолари ссрҳажм маҳсулотларга одатланган. Уларни нормал ишлашлари учун овқатлар таркибида хазм бўлмайдиган балласт-чиқинди моддалар ҳам бўлмоги лозим. Бундай моддаларни ҳам организмга сабзавотлар етказади. Сабзавотларнинг шифобахш хусусияти ҳам қадимдан маълум. Улар асаб қўзғалишини нормаллаштиради ва асабий-руҳий ҳолат- ларни олдини олиш имконини беради. Бир қатор сабзавот ўсимликлари (пиёз, саримсоқпиёз, помидор, қалампир, петрушка, хрен, турп таркибида бактерихид (емирувчи) хусусиятига эга бўлган, фитонхидлар мавжуд. Баъзи сабзавотлар (сельдерсйлар ва саримсоқпиёзлар) қувватни ошириш хусусиятига эга. Соғлом одамнинг озиқ-овқатида турли сабзавотлар миқдори суткалик рахионнинг 1/4 қисмидан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар куни тахминан 300 грамм картошка ва 400 грамм сабзавот истеъмол қилиш зарур. Маълумотларга қараганда аҳоли бошига сабзавотлар истеъмол қилишнинг уртача йиллик мсъёри 146 кг,жумҳуриятлар ва минтақалараро 128 кг дан 164 гача, жумладан: оқ бошли карам — 32—50 кг, гулкарам, брюссель ва савай карамлар — 3—5, помидор — 25—32. полиз маҳсулотлари — 20, сабзи — 6—10, бодринг— 10—13. қизилча — 5—10, пиёз — 6—10, қовоқча ва бақлажон— 2—5, чучук калампир — 7—13, кўк нўхат — 7—8, хушбуй сабзавотлар— 1—2, турли хил сабзавотлар — 3—5 кг ни ташкил этиши керак. Узбекистон жумхуриятида сабзавот ва полиз экинларинингйиллик меъёрини 164 кг гача ошириш, картошкани эса 50 кг га тушириш таклиф қилинмоқда. Ҳосилни сақлашда ва транспортларда ташишда нобуд бўлишини ҳисобга олиб, истеъмол меъёри бўйича таққослаганда сабзавот тайёрлаш нормасини 25—30 фоизга ошириш лозим. Сабзавотчиликнинг илмий асосда ривожланиши. Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигининг амалий тармоғи сифатида ривожланиши билан баробар унинг илмий асослари ҳам юксалиб борди. Россияда 1917 йилгача сабзавотчиликка оид махсус муассасалар, олийгоҳлар, кафедралар бўлмаган. Лекин ўша даврда айрим олимлар омиллик билан слгиз ўзларича сабзавот ўсимликлари биологиясини ўрганиб, юкори ҳосил етиштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиққанлар. Навлар яратиш ва уларнинг уругчилиги билан шугулланганлар. А. Т. Болотов (1738—1833) биринчи агроном-сабзавоткор олим ҳисобланади. Унинг сабзавотчилик тугрисидаги бир қанча илмий асарлари ўша давр учун катта аҳамиятга эга эди. Сабзавотчиликни ривожлантириш учун Р. И. Шредер (1822—1903) қилган ишлар беқиёс улкандир. Унинг қаламига мансуб бўлган "Рустоморқаси, кўчатхонаси ва мевали боги" асари жуда қимматлибўлиб, шу кунгача ўн мартадан кўпроқ нашр қилинган. Амали-ётчи сабзавоткор-селекхионер Е. А. Грачев (1826—1877) ўз фаолияти давомида сабзавот экинларининг кўплаб навларини ярат-ди. М. В. Рытов (1845—1920) сабзавот экинлари уругчилиги ватоморқачилиги бўйича қимматли қўлёзмалар муаллифи ҳисоб-ланади. Сабзавотчиликка оид 20 дан ортиқ китоб ёзган Н. И. Ки-чунов (1863—1942) ҳам ўз даврининг машҳур олимларидан бири эди. С. И. Жегалов (1883—1927) сабзавот экинлари илмий се-лекхиясининг асосчисидир.Фахрли академик В. И. Эдельштейн (1881 —1966) илмий саб-завотчилнкнинг олий мактаби асосчиси ҳасобланади. Бу олим агрономчиликка оид жуда кўп амалий масалаларни ўсиш ва ривожланиш қонуниятларига, ташқи муҳитга боғлаб ечади. Сабзавотчилик ва полиз экинлари селекхиясига Н. И. Вавилов (1887—1943) жуда катта ҳисса қўшди. У маданий ўсимлик-ларнинг келиб чиқиш марказлари назариясини яратди ва дунё ўсимликлари манбаъларини тўплаш устида катта ишлар қилди. Узбекистонда сабзавотчиликка оид дастлабки илмий-тскшириш ишлари Туркистон қишлоқ хужалиги станхиясини бошқарганР. И. Шредер номи билан боғлиқ. 1933 йилда Узбекистон саб-завот-картошкачилик таржиба станхияси УЗОКОС ташкил этил- ди, сўнгра у 1961 йили Узбекистон сабзавот-полиз экинлари вакартошкачилик илмий-текшириш институтига аплантирилди. Узбекистон худудида ўсимликшунослик институти жойлашган. Сабзавотчилик ва картошкачилик буйича илмий-текшириш ишларини Тошкент Давлат аграр университетнинг сабзавотчилик ва Самарканд Қишлоқ хўжалик институтининг мева-сабзавотчилик кафедралари олиб бормоқдалар. Сабзавотчиликда фан ютуқларидан тўғри фойдаланган хў- жаликлар юқори натижаларга эришмоқдалар. Масалан, Наманган вилоятидаги "Косонсой", "Комсомолобод" совхозлари, Тошкент вилояти, Тошкент ноҳиясидаги Ғулом-Маҳмуд Абудллаев, Турғун Мирзаев, Зангиота ноҳиясидаги "Узбекистон" номли жамоа хўжаликлари, Самарканд ноҳиясидаги Ф.Қосимов, Мароканд жамоа хўжаликлари ҳар йили гектаридан уртача 32—37 т дан сабзавот етиштирмоқдалар. Бу хўжаликларда помидор ва карам ҳосилдорлиги 50 т га ортмоқда. Жумҳуриятимиздаги нлғор бригадалар эса сабзавот, полиз экинлари ва картошкадан янада юқори ҳосил олмоқдалар. Жумладан Фаргона вилояти Риштон ноҳиясидаги Ленинград колхозидан А. Абдураҳмонов бригадаси гектаридан 25,2 ва 34 т дан, Тошкент вилояти Зангиота но- ҳиясидаги Узбекистон номли колхоздан П. Абдуллаев бригадаси 1989 й. 50 гектарнинг Сабзавот ўсимликларини синфларга ажратиш. Дунс буйича78 ботаник оилага тегишли 1200 дан ортиқ турдаги усимликлардан сабзавот сифатида фойдаланиш мумкин. Бизнинг мамлакатимизда эса 70 дан ортик, сабзавот ўсимликлари тиштирилади. Уларни ўрганишни осонлаштириш учун турли бед иларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Ботаник хусусиятларига кўра сабзавот ўсимликлари қуйидаги оилаларга мансубдир:
1. Карамдошлар—(бутгулдошлар)— карамнинг ҳамма тури редиска,турп, шалғом, хрен, катран, брюква, хантал;
2. Сельдрейдошлар—(Соябондошлар)— сабзи, петрушка, сель-дрей, укроп, пастернак, кашнич, фенхель;
3. Қовоқдошлар — тарвуз, қовун, ошқовоқ, бодринг, қовоқча,патиссон;
4. Итузумдошлар — помидор, бақлажон, қалампир, физиалис,картошка;
5. Шўрадошлар — ош лавлаги, исмалоқ;
6. Дуккакдошлар —(Капалакгуллилар)— кўк нўхат, ловия, спаржа ловияси, дуккаклар;
7. Астрадошлар —(Мураккабгулдошлар)— салат (қора салат), артишок (бўзтикон), скорхинер, сули илдизи, эстрагон (шерол- чин), хикорий (сачратқи), эндивий;
8. Торонгулдошлар — шовул, ровоч;
9. Лабгулдошлар —(Ясноткадошлар)— райҳон, оддий ялпиз, иссоп, майоран, жамбил;
10. Чирмовуқдошлар — батат;
11. Лолагулдошлар —(пиёздошлар)— бош пиёз, батун, порей,куп ярусли, шнит, олтой, шилот, саримсоқпиёз;
12. Спаржадошлар — сарсабил;
13. Бошоҳдошлар — ширин маккажўхори.
Лоладошлар, спаржадошлар ва бошоқдошлар оиласига кирув- чилар бир паллали, қолганлари эса икки паллали ўсимлнклар ҳисобланади. Ҳаётининг давомийлигига қараб асосий сабзавот экинлари бир
йиллик, икки йиллик ва кўп йилликка бўлинади.Бир йилликларнинг ҳаётий даври — экилганидан то янги уруғ пишиб етилиши бир йилда (мавсумда) тугайди ва улар кузда нобуд булади. Бунга итузумдошлар, қовоқдошлар, дуккаклилар оиласига кирувчи барча усимликлар, шунингдек, баттат. райхои, кашнич, кресс-салат, хантал, гул ва пекин карамлари, укроп, исмалоқ, ширин маккажўхори, редиска киради. Икки йиллик усимликларда барг тўплами ва эти, ҳосил органлари (илдизмева, карамбош, бош пиёз) поямсва биринчи йили, гуллари ва уруглари иккинчи йили шаклланади ва етилади. Уларга савой, брюссель, кольраби, брюква, турп, шолгом, пастернак, петрушка, сельдерей, ош лавлаги, пиёз, шалот пиёзи, порей пиёзи мансубдир.Куп йилликларда биринчи йили бақувват илдиз системаси ва барглар тўплами шаклланади. Иккинчи ёки учинчи йилидан бошлаб бир неча йил давомида улар гуллайди ва мева беради. Бу гуруҳдаги ‘ўсимликларга артишок, катран, хрен, батун пиёзи, шнитт, серқат пиёз. спаржа, ровоч, шовул каби экинлар киради.
Ҳар хил 'фдаги ўсимликлар ва навларнннг тезпишарлиги уларнинг ўсув даври (уруг униб чиққанндан то ҳосил йигиштириболгунча бўлган кунлар ҳисобига) қараб бахоланади. Сабзавотчиликда, шунингдек, вегстахион давр термини ҳам ишлатилади. Бу ўсимликнинг ўсиш имконияти бўлган давр (фасл)ни уз ичига олади. Озиқ-овқат сифатида истеъмол қилинадиган қисмлари (органлари) га қараб сабзавотлар қуйидагиларга бўлинади: мевалилар (помидор, қалампир, нўхат, бақлажон, бодринг, қовун, тарвуз,ошқовоқ, қовоқча, патиссон, ловия, дуккаклар, ширин мак- кажўхори), баргли ва поябаргли (карамбоши ва барг карам, салат, кресс-салат, исмалоқ, шовул, ровоч, петрушка ва сельдерей,
мангольд, хантал, кўп йиллик пиёз) пиёзлилар (бошпиёз,саримсоқпиёз), илдизмевалилар (сабзи, лавлаги, броюква, шолғом. турп, редиска, пастернак, сельдерей ва петрушка), илдизпояли (хрен), тугунак мевали (картошка, батат), поямевали (кольраби), тўпгулли (артишок, гулкарам), новдалн (спаржа), қўзиқорин (шампиньон). Агрономик адабиётларда ёзилишича, сабзавот экинлари ўзининг биологик ва хўжалик хусусиятларига кўра гуруҳларга ажратилади. ана шунга мувофиқ В. И. Эделынтейн сабзавотларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганишни таклиф қилади:
— Карамдошлар (пекин карамидан ташқари ҳамма турлари):
— Мевалилар (итузумли, қовоқлилар, дуккаклилар, ширин маккажўхори);
— Илдизмевалилар (сабзи, пастернак, петрушка, сельдерей, лавлаги, турп, шоғлом, редиска),
— Тугунак мевалилар (картошка, баттат); пиёзлилар (бош пиёз, порей пиёзи, сарим-соқпиёз);
— барглилар (салат, пекин карами, исмалоқ, укроп, кресс-салат);
—кўп йилликлар (хрен, спаржа, ровоч, шовул, шалот, батун,
кўпярусли пиёзлар); замбуруглар. Сабзавот ўсимликларининг келиб чиҳиши. Филогенез. Ер юзида турли кўринишдаги усимликларнинг узоқ тарихий ривожланиш даври фило г е не з дейилади. Бу даврда ҳар қайсн организмнинг ўсиши ва ривожланиши, ирсий ўзгаришларидан онгсиз (табиий) ва онгли танлашлар натижасида янги хусусиятли организмлар шаклланган, муста^камланган ва планетанинг гурли ерларига (кўпинча одамзод аралашуви билан) тарқалган. Бундай усимликлар янги экологик шароитларга маълум даражада мос- лашган ва мувофиқлаштирилган. Натижада, ёввойи ўтмишдош- ларидан фарқланувчи, масалан, йирик бошли карам, йирик мевали помидор, қовун, тарвуз, серэт илдизмевалар каби лаззатли сабзавотлар юзага келган. Кўпчилик сабзавотлар 2—4 минг йилдан буён етиштирилмоқда.Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки. тарихий шаклланиш (филогенез) шароитлари ҳозирча мавжуд ўсимликларнинг биологик хусусиятларида чуқур из қолдирган. Масалан, тропик шаро-итлардан тарқалган итузумдошлар. қовоқдошлар ҳануз совуққа чидамсиз, иссиқталаблигича, субтропикдан келиб чиққан турп,шолгом кабилар эса аксинча иссиққа, қургоқчиликка чидамсиз- лигича холиб келмоқдалар.H. В. Вавилов ўсимликларнинг Сабзавот экинларининг онтогенези. Усиш ва ривожланиш.Организмнинг юзага келиши ва ривожланиши онтогенез дейилади. Онтогенез жараёнида усимлик усади ва ривожланади. Усиш усимликнинг таркибий хисмларида янги тўхима ва органларнинг пайдо бўлиши натижасида ҳажм ва вазн ўзгаришидир. Ривожланиш организмнинг ўсув нухталаридаги тўхималар таркибида, кўзга кўринмайдиган чухур сифат ўзгаришидир. Бу жараён ўсимликларнинг генератив органлар шаклланиши, гуллаши ва мевалашига сабабчи омилдир. Усиш ва ривожланиш жараёнлари организмда ўзаро боғлих холда ксчади. Бу ҳар хайси жараённинг хусусиятлари, ўсиш жадаллиги ташхи шароитга ва организм ирсиятига, холатига хамбоглихликдир. Нормал шароит яратиш ёки сскинлаштириш мумкин.Усимликнинг ривожланишида бир босхичдан иккинчисига ўтиши учун муайян ташхи шароит, аввало иссихлик ва ёруғлик бўлиши керак. Усимликнинг дастлабки ривожланишида ўсиш нухталарида сифат ўзгаришлари бориши учун харорат энг мухим омиллардан бири хисобланади. Совухха чидамли экинлар (карам, пиёз, илдизмевалар, салат, исмалох, икки ва кўп йиллик ўсимликлар) дастлабки ривожланиш босхичини ўсишга нисбатан анчагина паст хароратда—(+1—5°)ўтади (фахат пиёз учун +2—18° мумкин).Икки йиллик ўсимликлар паст харорат таъсирини уч ой ва ундан ортих, бир йиллик экинлар икки хафтагача давом этишига мойил. Иссиксевар ўсимликларнинг дастлабки ривожланиш босхи-чи уларнинг ўсиши учун зарур бўлган ўша юхори ҳароратда
ўтади. Усимликнинг гуллаши ва мева тугиши учун ёруғ кунларнинг узун ёки хисхалиги аҳамиятлидир. Тропик ўсимликлар 10—12 соатда, хисха, субтропик ўлкалардан тархалганлари эса 14—16 соатда гуллайдилар.Бир йиллик ўсимликларда генератив органларнинг шакллани- шини таъминловчи барча жараёнлар шу бир йил ичида, икки йиллик ўсимликларда эса асосан қишда сахлаш даврида ўтади.
Агарда сахлаш давомида зарур паст харорат етарли бўлмаса, унда гулпоя чихмайди. Бундай ўсимликлар "хайсар" ўсимликллр деб аталади. Икки йиллик сабзавот экинлари парвариш хилинаётганда айрим ўсимликларда гул новдаларининг биринчи йилдаех пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Бундай ходисаларни "гуллаб кетди" деб аталади. Бу хиш олдидан экилган ўсимликларда, бахорги совух чўзилганда, кўчатлар парваришида зарур иссихликстишмаганда кузатилади.Усимликлар эволюхия жараёнида жадал ўсишдан пассив ёкитиним холатига ўтиш хусусиятлари уларнинг ирсиятида мус- тахкамланиб холган. Бундай тиним холатга бир йиллик сабза-вотларнинг фақат уруғлари, икки йилликларнинг эса уруғлари ва қишловчи қисмлари (органлари) киради. Тиним даври чуқур (табиий) ва мажбурий бўлади. Чуқур тинимда организмнинг ҳаётига зарур барча шароитлар етарли бўлса-да, ўсиш бошланмайди. Чуқур тиним даври тугагач, куртакларнинг ўсиши учун бирорта шароит стншмаганда мажбурий тиним даври бошланади. Бир ва икки йиллик ўсимликлар уруғларида чуқур тиним даври қисқа ёки сезилмас даражада, кўп йилликлар уругида эса жудаузун бўлиб, уни қўзғатиш учун махсус усул ёкн тадбирлар қўлланади
Download 28,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish