1. Кон машиналарининг кончилик ишлаб чикаришидаги тутган ўрни. Кончилик машиналарининг функционал гурухлари ва уларнинг бажарадиган вазифалари



Download 62 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi62 Kb.
#185403
Bog'liq
kon mashinalarining rivozhlanish tari


Aim.uz

Кон машиналарининг ривожланиш тарихи. Кон машиналарининг асосий турлари, уларнинг бажарадиган иш жараёнлари ва технологик боғлиқлиги


Режа:

1. Кон машиналарининг кончилик ишлаб чикаришидаги тутган ўрни.

2. Кончилик машиналарининг функционал гурухлари ва уларнинг бажарадиган вазифалари.

3. Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг ва ушбу жараёнларда ишлатиладиган машина ва механизмларнинг ривожланиш босқичлари.


4. Кон машиналари турларининг бажарадиган вазифаларига кўра технологик боғлиқлиги.

Маълумки, халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири кончилик соҳасидир. Кон корхонасининг қанчалик ривожланганлигини, унинг қанчалик қувватлилигини албатта шу корхонада қўлланилаётган ишлаб чиқариш машина ва механизмлари орқали изоҳланади. Бу борада ишлаб чиқариш жараёни комплекс механизациялашган ва автоматлаштирилган технологияларга суянади.


Шунинг учун ҳар бир кончи мутахассисдан кончиликда ишлатиладиган машина-механизмлар тўғрисида етарли билимларга эга бўлиш талаб этилади.
Фанни ўқитишдан асосий мақсад фойдали қазилмаларни қазиб олишга тайёрлаш, қазиб олиш жараёнларини, ер ости бўшлиқларини ўтиш, мустахкамлаш, қазиб олинаётган тоғ жинсларини транспорт воситаларига юклаш, тоғ жинсларини турли ағдармалар ва складларга тўплаш каби жараёнларни бажарувчи машина ва механизмларни ўрганишдир.
Фаннинг асосий вазифаси талабаларга кон машиналари турлари, ишлаш назарияси ва тузилишини ўргатишдир, уларни маълум кон-геологик шароитлар учун муносиблигини танлаб, ҳисоблашни ўргатишдир.
Кончилик соҳасида ишлатиладиган барча машиналар ва механизмларни учта асосий гурухга ажратиб ўрганилади.
1. Кон машиналари. Бу туркумга асосан фойдали қазилмаларни ва нокерак тоғ жинсларини ер ости ва очиқ усулларда қазиб олувчи, ер ости бўшлиқларини (лаҳим) ўтувчи, тоғ жинсларини бурғуловчи машиналар гурухидир. Бу гурух машиналари очиқ конларда ишлатилувчи: бир чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар (қазиб-юкловчи машиналар), кон поғоналаридан скважиналар ҳосил қилувчи бурғулаш станоклари; Ер ости конларида ишлатилувчи фойдали қазилмаларни қазиб олувчи комбайнлар, лаҳим ўтувчи комбайнлар, Ер ости бурғулаш машиналари ва бошқа ёрдамчи кон машиналаридир.
2. Транспорт машиналари. Бу туркумга фойдали қазилмаларни ер ости ва усти шароитларида ташувчи, хар хил ёрдамчи материалллар ва юкларни ташувчи машиналар ўрганилади. Бундай машиналар туркумига: узлуксиз ва узлукли (даврий) транспорт воситалари киради.
Узлуксиз транспорт (юкни узлуксиз ташувчи) воситаларига: конвейер транспорти (лентали, куракли ва бошқа махсус конструкцияли), ўз оғирлиги билан, пневмо ва гидроэнергияси билан юк ташувчи воситалар.
Узлукли транспорт (юкни бўлак-бўлак ёки даврий равишда ташувчи) воситаларига: барча ғилдиракли юк ташиш воситалари, темир йўл транспорти, алоҳида бўлаклар билан узлукли юк ташувчи сидиргичлар ва бошқалар.
3. Турғун машиналар. Бу туркумга фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ташишда ишлатиладиган машина-механизмларга ёрдам берувчи, одамларга ва машиналарга мехнат шароитларини яратишга хизмат қилучи ҳамда маълум асосий технологик жараёнларни бажарувчи машиналар киради. Булар компрессор қурилмалар (машиналарни сиқилган хаво билан таъминловчи), сув чиқариш қурилмалари (насослар), вентилятор қурилмалари (шахтани тоза ҳаво билан таъминлайди) ва юк кўтариш қурилмалари (шахта тик стволида юкни даврий равишда ер юзасига кўтариб берувчи) дир.
Фойдали қазилмани қазиб олиш жараёнининг ривожланиши қуйидаги асосий босқичлардан иборатдир:
1-босқич. Кўмир қазиб олишнинг қисман механизациялашган давридир. Бу давр 1945 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврдаги машиналар 1 м дан зиёд қамровчи қирқиш ва қирқиб-ағдариб беручи комбайнлар ишлатилган (Кировец, Донбасс-1Г, ЛГД-2М), бўлакларга бўлиб суриладиган бир занжирли конвейерлар қўлланилган. Бу машиналар кўмир қатламини кичик тезликларда (0,1-1м/мин) фақат бир томонлама ҳаракатланиб қазиб олган. Бошқа ёрдамчи жараёнлар механизациялашмаган бўлган.
2-босқич. Кўмир қазиш механизациялашган бўлиб, кенг қамровчи машиналар ўрнига тор қамровчи комбайнлар (0,5-1 м), катта тезликларда (0,5-0,7 м/сек), қирқувчи ва юрувчи комбайнлар, бўлакларга бўлинмасдан суриладиган конвейерлар қўлланилган. Бундай комбайнлар: МК-67, К-101, 2К-52, БК-52, КШ-1КГ каби комбайнлар ишлаб чиқарилган.
3-босқич. Комплекс механизациялашган, қисман автоматлаштирилган. Бу босқичда ўзи суриладиган механизациялашган гидравлик мустахкамлагичлар қўлланилган. Бундай комплексларга «Донбасс», «КМ», «ОМКТМ», «МК», «КТУ» кабилар киради.
4-босқич. Кўмирни агрегатлар ёрдамида қазиб олиш давридир.Барча ёрдамчи жараёнлар тўла механизациялашган ва автоматлаштрилган. Бундай агрегат комплекслар доимо одам турмасдан ишлай олади.Бунга А-3 ва СА агрегатлари мисол бўлади.
Фойдали қазилмаларни қазишга тайёрлаш, массивдан ажратиб олиш, уни транспорт воситасига юклаш, ташиш, ер юзига чиқариш, фойдасиз кон жинслари ағдармасини ҳосил қилиш ва бошқа жараёнлар билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи – кон ишлари дейилади. Ушбу жараёнларда ишлатиладиган барча машина-механизмлар бир-бирлари билан ўзаъро технологик боғлиқликка эгадир.
Фойдали қазилмани қазиб олишга тайёрлаш ишлари: ер ости конларида – тайёрлов лаҳимларини ўтиш, шпурлар ҳосил қилиш; очиқ конларда – қоплама тоғ жинсларини олиб ташлаш, қазиб олинувчи блокларда скважиналар ҳосил қилишдан иборатдир. Бу технологик жараёнларни ўз вақтида сифатли бажариш учун албатта мос техник тавсифга эга бўлган машиналар ва ускуналарни ишлатиш талаб этилади. Худди шунингдек, фойдали қазилмани массивдан ажратиб олиш ёки қазиб-юклаш, ташиш ишларида ишлатилаётган электромеханиқ воситалар ҳам кон корхонаси технологик занжирига мос келиши лозимдир. Бу иборани оддий қилиб қуйидагича тушунтириш мумкин. Масалан, қазиб-юклаш ва ташиш тизимини олиб қарайлик. Фойдали қазилмани қазиб олаётган комбайн ёки экскаватор катта унумдорликли бўлсада, ташиш машинаси кичик қувватли ёки унумдорликка эга бўлса, бунда ташиш ишлари орқада қолиб кетади, кон машинаси эса бўш туриб қолади ва аксинча. Шунинг учун кон корхонасида ишлатилаётган ҳар бир машина ўз технологик занжирида ҳар тарафлама бир-бирига мос келиши талаб этилади.
Кўмирни қазиб олиш жараёни кон майдонини тайёрлашдан тортиб то қазиб олинган кўмирни истеъмолчига жўнатишгача бўлган узлуксиз технологик циклдан иборат бўлиб, бу жараёнларда ишлатиладиган машиналар ва ускуналар функционал белгиларга қараб бир нечта тоифаларга бўлинади.
1. Ёрдамчи ер ости лаҳимларини ўтувчи машина ва комплекс ускуналари.
2. Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи машина ва комплекс ускуналари.
3. Ер ости ва усти транспорт машиналари ва комплекслари.
4. Юк кўтарувчи, шамоллатувчи, сув чиқарувчи ва пневмоэнергияберувчи тургун машиналар.
5. Бойитиш корхоналарининг машина-механизмлари.
6. Энергетик ускуна ва аппаратлар.


Кон машиналари. Ҳозирги вақтда шахта ва рудникларда лаҳим ўтишнинг қуйидаги технологик схемалари қўлланилади:
- Бурғилаб-портлатиш усулида лаҳим ўтиш технологик схемаси.
- Комбайн билан лаҳим ўтиш усулининг технологик схемаси.
- Тор ёки кенг кавжойли лаҳим ўтиш технологик схемаси.
- Бурғилаб-туташтирувчи машиналар ёрдамида лаҳим ўтиш технологик схемаси.
Горизонтал кон лаҳимларини ўтишда шпурлар бурғилаш БУЭ 1, БУЭ1М, БКГ 2, БУЭЗТ, электр юритгичли ва БУ 1, БУ1М, БУР2, 1СБУ 2 пневмо юритгичли бурғилаш қурилмалари ёрдамида бажарилади. Ушбу бурғилаш қурилмалари горизонтал ва қиялиги 100 гача бўлган лаҳимларни қаттиқлик коэффициенти 16 дан кам бўлган жинс ёки фойдали қазилма ётқизиғи орасидан ўтишда қўлланилади.
Горизонтал ва ётиқ (қиялиги 10о гача бўлган) лаҳимларни юмшоқ жинс ёки кўмирдан ўтиш лаҳим ўтувчи комбайнлар ёрдамида бажарилади.
Лаҳим ўтувчи комбайн – бу лаҳим ўтишда ёки кон жинсини кавжой массивдан ажратиб олиб, уни транспорт воситаларига юклаб беришни бажарувчи комбинациялашган машинадир.
Лаҳимларни комбайн билан ўтишда жинсларни лаҳим кавжойидан ажратиб олиш ва уни юклаш жараёнлари бир вақтда, параллел бажарилиши туфайли лаҳим ўтиш тезлиги бурғилаб-портлатиш усулига нисбатан 3-5 баробар катта, меҳнат унумдорлиги 2-3 баробар кўп, лаҳим ўтиш қиймати 50-60% гача кам бўлиб, лаҳим ўтиш ишларининг хавфсизлик даражаси юқори бўлиши таъминланади
Узлуксиз ишлайдиган машиналар (2ПНБ2 ,1ПНБ2Б ва бошқалар) ўрмаловчи машиналар бўлиб, иккита сидирғич «қўллар» уларнинг иш органи ҳисобланади. Машина қўллари узлуксиз ён томондаги майдаланган жинсларни (кўмирни) сидириб, сидирғичли ёки пластинкали конвейерга тушириб беради ва жинслар конвейер орқали транспорт воситаларига юкланади.
Юклаш машинасини танлаб олишга қатор омиллар таъсир этади, асосийлари: юкланадиган кон жинсининг тавсифи; лаҳим кўндаланг кесим юзасининг ўлчамлари; лаҳимнинг қиялик бурчаги; шахтанинг газдорлик ҳолати ва бошқалар. Шахталарда қия кон лаҳимларини бурғилаб-портлатиш усулида ўтиш учун махсус лаҳим ўтувчи комплекслар яратилган. Масалан, «Сибир - 1» комплекси МДХ мамлакатлари кўмир шахталарида кенг қўлланилмоқда. Бу комплекс конструктив технологик жиҳатдан ўзаро боғланган ускуналар тизими кўринишида бўлиб, чиғир (лебедка) ёрдамида релсда ҳаракатланади.
Карьерларда қазиб-юклаш ишлари кон массасини кавжойдан ажратиб олиб, уни транспорт воситаларига ёки кон жинслари ағдармаларига элтиб беришни ўз ичига олади. Қазиш ва юклаш ишларини, асосан экскаваторлар бажаради. Шу сабабли қазиш ва юклаш ишлари битта жараён бўлиб, қазиш-юклаш ишлари деб юритилади. Карьер (разрез)ларда қазиб-юклаш ишлари узлукли (цикли) ва узлуксиз принципда ишлайдиган экскаваторлар ёрдамида бажарилади. Бир чўмичли экскаваторлар, юклагичлар, ғилдиракли скреперлар, булдозерлар ва шу каби механизмлар циклли қазиб-юкловчи машиналар ҳисобланади. Бу машиналарнинг ишчи органи даврий равишда харакатланувчи фақат битта чўмич ёки қирқиш унсури (булдозер пичоғи-лемехи) дан ташкил топади.
Узлуксиз принципда ишлайдиган машиналар (кўп чўмичли занжирли ва роторли экскаваторлар) ишчи органи (чўмичли, қирғичли) халқасимон траектория бўйича харакатланиши туфайли кон жинсларини қазиб олиб юклаш ишларини узлуксизлигини таъминлайди.
Кон машиналарига қуйидаги талаблар қўйилади: 1) иқтисодий талаблар – уларни барпо этиш шароити ва ишлатиш шароити; 2) социал талаблар-ишлатилаётганда ва таъмирлашда тўла хавфсизлик; 3) техник талаблар-юқори даражада мустахкам, ишончли, юқори қувватли, кам энергия сарф қилиш, ихчам, унумдорли ва х.к.



Aim.uz



Download 62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish