1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]



Download 138,85 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2022
Hajmi138,85 Kb.
#595686
  1   2   3
Bog'liq
ПҚ-3654 05.04.2018




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
бошқарув ходимларининг чекланган сони 256 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшиладиган устамалар миқдорлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
савдо, инвестиция ва туризм соҳаларида минтақалараро ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мамлакат тегишли ҳудудларига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
мамлакат ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали мансабдор шахслари иштирокидаги халқаро аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ҳамда ўтказишда кўмаклашиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига:
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги идоравий ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметасини жорий йилнинг 1 февралига қадар тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг моддама-модда норматив бўйича харажатлар асосида ишлаб чиқилган йиллик харажатлар сметасини жорий йилнинг 15 февралига қадар тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг лавозим маошига уларнинг иш ҳажми ҳамда самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 фоизгача ҳар ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. 2018 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ягона тариф сеткаси бўйича бир разрядга оширилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятига мутасаддилик қиладиган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳисобланади;
ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси — Ижро этувчи аппарат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи оммавий дипломатия масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби — расмий вакили вазифаларини бажаради.
7. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти натижадорлигини баҳолаш вазирлик раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари томонидан устувор ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий вазифалар бажарилишининг самарадорлиги мезонлари асосида амалга оширилиши белгилансин.
Вазир зиммасига — Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий сиёсатини самарали амалга ошириш, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини изчил мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ҳамда миллий манфаатларни илгари суриш бўйича прогноз баҳоларини ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш орқали тизимли ахборот-таҳлил ишларини таъминлаш юзасидан;
вазирнинг биринчи ўринбосари зиммасига — хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва туристик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича самарали идоралараро алоқаларни таъминлаш, хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталарнинг, кенгашларнинг) Ўзбекистон қисми фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари томонидан ташқи иқтисодий соҳада қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши юзасидан;
вазирнинг икки томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари зиммасига — хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, юқори ҳамда олий даражадаги ташрифларни пухта тайёрлаш ва натижали ўтказиш, амалий аҳамият касб этувчи келишувларга эришиш, шунингдек, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик режаларининг («йўл хариталари»нинг) ўз вақтида ҳамда тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан;
вазирнинг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари зиммасига — халқаро ташкилотлар ва форматлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мамлакатнинг минтақавий ва глобал тараққиётнинг муҳим масалалари бўйича халқаро ташаббуслари, нуқтаи назари ва ёндашувларини илгари суриш, юқори малакали дипломатик кадрларни самарали тайёрлаш, шунингдек, хориждаги ватандошлар билан ҳар томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаш юзасидан;
вазир маслаҳатчиси — Ижро этувчи аппарат раҳбари зиммасига — консуллик хизматлари кўрсатилишининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш, хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъсирчан ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш, вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини самарали амалга ошириш юзасидан;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари зиммасига — хорижий шериклар билан ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, тасдиқланган «йўл хариталари»ни амалга оширишнинг натижадорлиги, мамлакатнинг ташқи сиёсий ҳамда савдо-иқтисодий манфаатларини дипломатик ва бошқа халқаро-ҳуқуқий воситалар орқали илгари суришни таъминлаш, ўзи ишлаб турган давлатдан инвестициялар ва сайёҳлар оқимини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хориждаги ватандошлар билан ўзаро манзилли ҳамкорлик қилиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
8. Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ташқи сиёсий идора, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тизимида илғор технологиялардан фойдаланиб, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ташқи ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини замонавий компьютер техникаси ва дастурий таъминот воситалари билан мустаҳкамлаш, ахборот тармоқларини модернизациялаш, ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси хориждаги муассасаларининг ишлаб турилган мамлакат билан фаол ва тизимли иш олиб бориш бўйича «йўл хариталари»ни мониторинг қилишнинг ахборот тизимини жорий этиш;
ҳимояланган видеоконференцалоқа тизимини, шунингдек, халқаро шартномаларни, уларнинг амалга оширилишини инвентаризация ва мониторинг қилишни ягона ҳисобга олиш электрон маълумотлар базасини яратиш;
веб-сайтларни, консуллик хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказиш;
Ташқи ишлар вазирлигининг Мурожаатларни қабул қилиш сектори (call-center)ни замонавий асбоб-ускуналар ва алоқа техника воситалари билан жиҳозлаш, келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ягона электрон тизимини ва зарур дастурий таъминотларни яратиш;
Интернет тармоғи, шу жумладан, ижтимоий платформаларнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни назарда тутадиган «рақамли дипломатия»нинг қўлланилишини кенгайтириш.
9. Белгилаб қўйилсинки:
мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш учун масъул бўлган бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ойлик устама тўланади.
10. Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
чет давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига дахлдор ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштириб борилишини;
халқаро шартномалар лойиҳаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига киритилишини таъминласин.
11. Белгилаб қўйилсинки:
2018 йил 1 майдан бошлаб консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимларидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига — 70 фоиз, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига — 30 фоиз нисбатида тақсимланади;
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фақат дипломатик хизмат органларининг вазифаларини самарали амалга ошириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланилади;
2019 йил 1 январдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларидаги консул лавозимларига ишга қабул қилиш, асосан, чет тилларини биладиган ва олий юридик маълумотга, шу жумладан, қонун устуворлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган шахслар таркибидан амалга оширилади;
Таржимонлар бюросини ходимлар билан тўлдириш юқори малакали таржимонлар, шу жумладан, гид-таржимонлар таркибидан амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда:
а) вазирлик таркибий тармоқлари тўғрисидаги низомларни ва марказий аппарат ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
б) Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасини, энг аввало, олий иқтисодий маълумотга ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар таркибидан тўлдирсин;
в) Молия вазирлиги билан биргаликда моддий рағбатлантиришнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги ходимларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин:
бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларини молиялаштириш бўйича моддама-модда нормативларни тасдиқлаш;
хорижда фавқулодда вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш мезонлари, шарт-шароитлари ва механизмини белгилаш.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилида жойлаштирилиб, фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиладиган Тошкент шаҳар, И. Каримов кўчаси, 11-уй манзилидаги бино унинг ихтиёрида қолдирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи ишлар вазирлиги Қабуллар уйини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Қабуллар уйининг манфаатдор вазирлик ва идоралар мурожаатларига биноан хорижий шериклар билан расмий тадбирлар ҳамда музокаралар ўтказиш учун тақдим қилинишини;
Қабуллар уйи, шунингдек, унга туташ ҳудуднинг сақланиши, самарали ва қатъий мақсадларда фойдаланилишини таъминласин.
15. Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида»ги 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
ПҚ-3654-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг
ташкилий тузилмаси

LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 256 нафар,
* техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги
Н И З О М
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари раҳбарлари ва дипломатик персонали аъзоларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари (кейинги ўринларда — чет эл муассасалари), Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, «Дунё» Ахборот агентлиги (кейинги ўринларда — «Дунё» АА) ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига дипломатик мартаба — фарқлаш даражаларини бериш тартибини белгилайди.
Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси раҳбариятига, шунингдек, истисно ҳолларда, меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун мазкур бюро ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан белгиланган тартибда ташкил этиладиган Вазирлик тизимига кирувчи бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига ҳам дипломатик мартабалар берилади.
2. Вазирлик марказий аппаратининг ходимларига, чет эл муассасалари раҳбарлари ва дипломатик персонали ходимларига, Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган, дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган қуйи ташкилотларнинг алоҳида тоифалари ходимларига қуйидаги дипломатик мартабалар берилади:
Фавқулодда ва Мухтор Элчи;
Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;
Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил;
Биринчи даражали маслаҳатчи;
Иккинчи даражали маслаҳатчи;
Биринчи даражали биринчи котиб;
Иккинчи даражали биринчи котиб;
Биринчи даражали иккинчи котиб;
Иккинчи даражали иккинчи котиб;
Учинчи котиб;
Атташе.
3. Вазирлик марказий аппарати ходимларига, чет эл муассасалари дипломатик персонали аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимларига, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, «Дунё» АА ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг ходимларига ижобий хизмат тавсифномаси, малакасига, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ олий маълумотга ва иш стажига эга бўлган тақдирда юқорида кўрсатилган кетма-кетликда дипломатик мартабалар берилади.
4. Қуйидаги лавозимларни эгаллаб турган шахсларга дипломатик мартабалар берилади:

Фавқулодда ва Мухтор Элчи



Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига, вазир маслаҳатчиси — Ижро этувчи аппарат раҳбарига.

Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил



Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича элчисига, вазир маслаҳатчиси — Ижро этувчи аппарат раҳбарига.

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил



Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчисига, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Вакилига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакилига, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикасининг алоҳида топшириқлар бўйича Элчисига, вазир маслаҳатчиси — Ижро этувчи аппарат раҳбарига.

Биринчи даражали маслаҳатчи



Бош консулга, маслаҳатчи вакилга, чет эл муассасаси маслаҳатчисига, халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий вакил ўринбосарига, халқаро ташкилот раҳбари ўринбосари / маслаҳатчисига (квота асосида), чет эл муассасасининг махсус атташесига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.

Иккинчи даражали маслаҳатчи



Мустақил бўлим раҳбарига, Вазирлик таркибий бўлинмасининг раҳбарига, таркибий бўлинма бўлими бошлиғига, чет эл муассасасининг махсус атташесига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлар таркибига.

Биринчи даражали биринчи котиб



Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасаси биринчи котибига, консулига, бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар
ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.

Иккинчи даражали биринчи котиб



Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг биринчи котибига, консулига, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига, қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлар таркибига.

Биринчи даражали иккинчи котиб



Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг иккинчи котибга, вице-консулига, Вазирликнинг иккинчи котибига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг бош илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.

Иккинчи даражали иккинчи котиб



Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган квотали лавозимларда ишлаш учун халқаро ташкилотларга юборилган Вазирлик ходимига, чет эл муассасасининг учинчи котибига, консуллик агентига, Вазирликнинг учинчи котибларига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг бош илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига

Учинчи котиб



Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаси учинчи котибига, вице-консулига, консуллик агентига, Вазирликнинг учинчи котибига, Таҳлил ва прогнозлаштириш марказининг етакчи илмий ходимига ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.

Атташе



чет эл муассасаси атташесига, Вазирлик атташеси ҳамда қуйи ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг унга тенглаштирилган лавозимларига.

5. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабалари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Биринчи ва иккинчи даражалардаги маслаҳатчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги биринчи котиб, биринчи ва иккинчи даражалардаги иккинчи котиб, учинчи котиб ва атташе дипломатик мартабалари Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.
6. Ҳар бир дипломатик мартаба учун дипломатик лавозимни эгаллаб туриш қуйидаги муддатларни ташкил этади:

Атташе

2 йил

Учинчи котиб

2 йил

Иккинчи даражали иккинчи котиб

2 йил

Биринчи даражали иккинчикотиб

2 йил

Иккинчи даражали биринчи котиб

3 йил

Биринчи даражали биринчи котиб

3 йил

Иккинчи даражали маслаҳатчи

4 йил

Биринчи даражали маслаҳатчи

4 йил

Бошланғич атташе дипломатик мартабаси Вазирлик тизимидаги дипломатик лавозимда камида бир йил ишлаган шахсга (ходимга) берилади.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабалари умрбод муддатга берилади.
Бошқа дипломатик мартабаларга эга бўлган мансабдор шахслар Вазирлик тизимидан пенсияга чиққан тақдирда ушбу дипломатик мартабалар мазкур шахсларда (ходимларда) сақланиб қолади.
Вазирлик йўли билан узоқ муддатга ўқишга юборилган ходимларнинг дипломатик мартабалари сақланиб қолади. Ходим ўқишдан ва дипломатик лавозимдаги меҳнат фаолиятига қайтганидан сўнг навбатдаги дипломатик мартаба ушбу Низомда белгиланган муддатларда берилади.
Илгари дипломатик мартабага эга бўлган ва бошқа давлат ташкилотларига ишга ўтганлиги муносабати билан Вазирлик тизимидан озод қилинган шахслар (ходимлар) Вазирлик тизимига такроран ишга жойлашганида уларнинг ҳозирги дипломатик лавозимда бўлиши муддатини ҳисобга олган ҳолда навбатдаги дипломатик мартабалар берилиши мумкин.
Дипломатик мартабаларга, шу жумладан Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил дипломатик мартабаларига эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, жиноий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ножўя ишларни содир этганликда айбдор деб топилган тақдирда дипломатик мартабадан маҳрум қилиниши мумкин.
7. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, ўз ваколатлари доирасида, қуйидаги ҳолларда алоҳида тартибда дипломатик мартабалар бериш ҳуқуқига эга:
а) мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва республиканинг обрўсини ошириш ишида (тўғридан-тўғри лавозим мажбуриятларидан ташқари) кўрсатган хизматлари учун аввалги дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддати тугамасдан аввал, аммо Вазирлик тизимидаги иш даврида кўпи билан икки маротаба;
б) навбатга риоя этилмаган ҳолда, аммо ходим юқорироқ лавозимга кўтарилиш вақтида эга бўлган дипломатик мартабадан кўпи билан икки поғона юқори;
в) дипломатик мартаба беришга илк маротаба тақдим этилган ходимларга у эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганига нисбатан бир поғона паст дипломатик мартаба бериш;
г) хизмат вазифаларини муваффақиятли адо этганлиги ва ишда эришган салмоқли ютуқлари учун Вазирликнинг мустақил, шу жумладан хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари раҳбарларига;
д) илгари Вазирлик тизимида дипломатик лавозимларда ишлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Вазирлар Маҳкамасининг, давлат муассасалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациянинг тегишли таркибий бўлинмаси, Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбарининг, шунингдек, давлат муассасаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарларининг тавсияномалари асосида. Бунда, мазкур органлардаги иш вақти дипломатик мартаба бериш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
8. Бир дипломатик мартабада белгиланган хизмат муддатини ўтаган, бироқ хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликлари бўлган Вазирлик тизими ходимларига навбатдаги дипломатик мартаба берилмайди.
9. Хизмат вазифаларини қўпол равишда бузганлиги ёки мунтазам равишда лозим даражада бажармаганлиги учун ходимнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин.
10. Фавқулодда ва Мухтор Элчи, биринчи ва иккинчи даражалардаги Фавқулодда ва Мухтор Вакил мартабасига эга бўлган шахслар (ходимлар)га нисбатан дипломатик мартабани пасайтириш ёки ундан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
11. Вазирлик марказий аппаратининг ходимларига, чет эл муассасалари дипломатик персонали ходимларига, ҳудудий бўлимлар, шунингдек, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, «Дунё» АА ходимларига, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда дипломатик хизмат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш мақсадида мансаб ваколатлари ва мажбуриятларини бажараётган бошқа қуйи ташкилотларнинг дипломатик мартабага эга бўлган ходимларига ўрнатилган тартибда белгиланадиган миқдорларда лавозим маошларига қўшимча ҳақ тайинланади.
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари учун лавозим маошларига қўшиладиган устамалар
МИҚДОРИ


Download 138,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish