Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


198
― Мен Жейкоб ҳақида гапирмаяпман, — жаҳлим чиқди. — Бўрилардан
бошқа ҳам муаммоларим кўп.
Эдвард ҳайрон бўлиб тикилди, кейин: Ростданми? деб сўради. — Унда энг
катта муаммонг нимада? Викториянинг қайтишидан ҳам ўтиб тушган
муаммо нима экан? ― шубҳаланиб тикилди у.
Мен бир муддат нафас ростлаб туриб гап бошладим: — Мени қидириб
келиши мумкин бўлган фақат Виктория эмас, — эслатдим шивирлаб.
― Волтариларни айтяпсанми?
― Менимча, уларнинг гапидан қайтмаслигини биласан.
― Буни ўйлаб кўриш учун ҳали вақтимиз бўлади. Чунки улар учун вақт
тушунчаси сен билан меникидан фарқ қилади. Улар йилларни биз
кунларни ҳисоблагандек ҳисоблашади. Агар ўттиз ёшга кирганингдан
кейингина улар сени эсга олишса ҳайрон бўлмайман.
Ўттиз ёшни эшитиб, сесканиб кетдим. Унинг ваъдасининг аҳамияти йўқ
эди.
Агар мен ўттиз ёшга кирадиган бўлсам, демак, у мен билан қолмайди.
Умид қилишни бошлаганим учун яна оғриқ турди қалбимда.
― Сен чўчима, — деди у шошиб кўзларим ёшланганини кўриб. — Улар
сенга зиён етказишларига йўл қўймайман.
― Агар сен кетсанг-чи?... — агар у яна ташлаб кетадиган бўлса, ўзим
ҳақимда қайғуришни истамасдим. У муздек қўллари билан юзимни
маҳкам сиқди, кўзлари худди оҳанграбодек ўзига тортарди. — Энди ҳеч
қачон сени ташлаб кетмайман.
― Ҳозиргина ўттиз ёш дединг-ку, — шивирладим кўз ёшларимни тия
олмай.
— Ахир қанақасига? Мени ташлаб кетмайсану, лекин кексайишимга йўл
қўясан, шундайми?
Унинг кўзлари бир оз юмшади.
— Қўлимдан келадигани фақат шу. Бошқа нима ҳам қилардим? Мен
сенсиз яшай олмайман, лекин кўнглингни қурбон қилишни истамайман.
― Ростдан ҳам... — қийин бўлсада, мулоҳаза қилиб кўришга уриндим.
Аро мени ўлмайдиган қилишни сўраганда кўзларида азоб пайдо
бўлганини эсладим.
Ростдан ҳам у менинг қалбим учун жон куйдиряптими ёки бир умр ёнида
бўлишимни истамаяптими?
― Ҳўш? - деди Эдвард жавоб бермаганимдан сабри тугаб.
― Агар мен сендан катта бўлсам, яъни онанг тенги кўринадиган ёшга
етсам, одамлар нима дейди? — Бу гапни айтгунча қийналиб кетдим.
У бир оз юмшаб кўз ёшларимни артди.
— Бунинг менга аҳамияти йўқ. Сен ҳар доим дунёда мен учун энг гўзал
қиз бўлиб қоласан. Агар... — у тутилди. — Агар мендан катта бўлиб,
мени эмас бошқани танласанг, қаршилик билдирмайман, Белла. Сўз
бераман, агар мендан воз кечишни истасанг ҳеч қачон бунга тўсқинлик
қилмайман.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish