Зомин шахрида курулиши режалаштирилган йиллик ишлаб чикариш куввати 30000 дона бўлган қурулиш ғиштини ярим қуруқ усулида ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаш


Керамик массанинг фазали ва химиявий таркибини аниқлаш



Download 0,91 Mb.
bet18/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#173851
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
amirov nurmuhammad

3.2. Керамик массанинг фазали ва химиявий таркибини аниқлаш

Турли керамик массаларнинг физик – химиявий таркибини таққослаш учун, фазали таркиб ҳисобини амалга ошириш зарур. Ушбу ҳисоб-китоб келтирилган шаклда фазали таркибни аниқлаш имкониятини беради, чунки материал структураси (игнали, донадор, толали) шакланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олмайди. Фазали таркибни ҳисоблашда К2О ва Na2O миқдори ва микроклин К2O Al2O3 6SiO2 ҳамда альбит Na2 O Al2O3 6SiO2 миқдорига қайта ҳисоблаш йўли билан шишали фаза миқдори ўрнатилади. Мавжуд бўлиши мумкин бўлган муллит миқдорини Al2O3 умумий миқдоридан дала шпатидаги шиша фазада мавжуд Al2O3 миқдорини айириш билан аниқланади. Муллит миқдорини SiO2 умумий миқдори бўйича (дала шпати шишаси ҳосил бўлишига сарфланган SiO2 миқдорини айрилади) 3Al2O3 2SiO2 га қайта ҳисоблаш билан аниқланади. Шунингдек, дала шпати эритмасида 25% гача муллит ва 15% гача қолдиқ кварц бўлиши мумкинлигини шартли қабул қилинади, муллит ва эркин кварцнинг кристалланиш фазаси топилади. Шиша фазаси миқдорини, 100% ли ва йиғинди кристалланиш фазалари орасидаги фарқни ҳисоблаб топилади.


3.2.1.-жадвал
Массанинг химиявий таркиби

Хом-ашё


Масса миқдори, %

Массада оксидлар миқдори, %

SiO2


Al2O3


Fe2O3


CaO


MgO


K2O


Na2O


Гилтупроқ

23

12,85

8,81

0,33

0,20

0,11

0,52

0,18

Коалин

26

13,71

11,55

0,24

0,30

0,04

1,10

0,06

Пегматит

30

21,94

4,64

0,13

0,28

0,07

1,87

1,07

Кварц қум

21

20,65

0,22

0,04

0,05

0,01

0,02

0,01

Жами:

100

69,15

25,22

0,74

0,83

0,23

2,51

1,32

Манба: Жиззах вилоят геология ва минералоги қидирув бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.
Массанинг дастлабки таркиби (3.2.1.-жадвал) ҳар бир оксид умумий миқдори ва унинг кристалланиш фазаси миқдорлари фарқидан шиша фаза таркиби аниқланади ва уни 100% га ҳисобланади. Масса таркибига тупроқ ва каолин билан киритилган Al2O3 муллит ҳосил бўлишига тўлиқ сарфланади деб қабул қиламиз. (8,81 + 11,55 = 20,36 мас. %). Al2O3 миқдори бўйича муллит миқдори ва бу ҳосил бўлиши учун сарфланган SiO2 миқдори аниқланади:
2SiO2 + 3Al2O3 = 3Al2O3 SiO2.
Муллитнинг молекуляр массаси:
120 + 306 = 426.
Пропорция тузамиз:
306 – 426
20,36 – Х Х = 28,34 муллит мас. м.
Бундай муллит миқдорига сарфланган SiO2 :
426 – 120
28,34 – Х Х = 7,98 мас. м. ≈ 8,0 мас. м.
Шунингдек, R2O оксидлари шиша фазаси ҳосил бўлишига сарфланишини ҳисобга олиб, дала шпати миқдорини аниқлаймиз, у бутунлай эритмага айланади деб қабул қиламиз. К2О умумий миқдори (3.2.1.-жадвалга қаранг) 2,51 мас. %, у ҳолда микроклин миқдори қуйидагини ташкил этади:
К2О  Al2O3  6SiO2 – К2О
556,7 – 94,2
Х – 2,51 Х = 14,87 мас. м.
Дала шпати шишасида 25% гача қолдиқ кварц эриши мумкин. Эркин кварцнинг ушбу миқдоридан келиб чиқиб, фазали таркибда 43,810,75 = 32,85 мас. % мавжуд бўлади. Фазали таркибда муллит миқдори, унинг 25% дала шпати шишасида эришида аниқланади: 28,34 0,75 = 21,25 мас. %.
Амалга оширилган ҳисоб-китобга асосланиб уйидаги фазали таркибни ўрнатамиз, мас. %:
кварц – 32,85;
муллит – 21,25;
шиша фазаси (фарқи бўйича) – 45,9 (100 – 54,1).
Фазали таркибни ҳисоблаш келтирилган бўлиб, у муллит, кристобаллит шаклидаги кварц ва бошқаларнинг кристалланган фазасининг турли технологик омиллари таъсирини ҳисобга олмайди, у материал таркибини ва бошқа механик хоссаларга таъсирини аниқлайди.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish