Ўзму кимё факультети ноорганик кимё кафедраси 5А140501- кимё (фан йўналишлари бўйича) мутахассислиги 2-курс магистранти Карабаева Гулнора Бегмуротовнанинг “Co(II) ва Ni



Download 12,12 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi12,12 Kb.
#560796
TuriДиссертация
Bog'liq
ТАКриз


ЎзМУ кимё факультети ноорганик кимё кафедраси 5А140501- Кимё (фан йўналишлари бўйича) мутахассислиги 2-курс магистранти Карабаева Гулнора Бегмуротовнанинг “Co(II) ва Ni(II) тузларининг 5-(4-пиридил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион ҳосилалари комплекс бирикмалари синтези” мавзусидаги магистрлик диссертация ишига


ТАҚРИЗ
Оксадиазол ҳосилалари асосида олинган комплекс бирикмаларни синтези учун яратилган синтез услублари ўхшаш бўлган координацион бирикмаларни мақсадли йўналтирилган синтез олиб бориш учун амалий тавсиялар сифатида ишлатиш мумкин, квант-кимёвий ҳисоблашлар асосида комплекс бирикмалардаги координациялашув марказини олдиндан айтиб бериш ҳамда аниқланган биологик фаоллик асосида уларни келажакда касаланган беморларда дори-дармон сифатида ишлатиш адабиётлардан маълум. Бу гуруҳ вакиллари илмий ва амалий аҳамияти жиҳатидан бошқа органик лигандларга қараганда катта қизиқиш уйғотади, полифункционал лигандларнинг донор марказлари комплекс ҳосил бўлиш мойиллигини оширади ва биологик фаол комплексларнинг синтези, таҳлили координацион кимёнинг янги қирраларини очиш имконини беради.
Магистрлик диссертация иши кириш, адабиётлар шарҳи, тажрибавий қисм, тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Магистрант Г. К. Карабаева олдига қўйган вазифаларни тўлиқ амалга оширган. Сo(II) ва Ni(II) иштирокида 5-(4-пиридил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион ҳосилалари комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти.” мавзусидаги комплекс бирикмаларини синтез қилиш усули ишлаб чиқилди. Сo(II) ва Ni(II)тузлари иштирокида 5-(4-пиридил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион билан 4 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинди. Синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари физик-кимёвий методлар: ИҚ-спектроскопия, элемент анализ, термик анализ, ЭДҚС ёрдамида таҳлил қилинди. Сo(II) ва Ni(II) тузларининг 5-(4-пиридил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион билан янги комплекс бирикмаларни синтез қилиш усули ва шароитлари ишлаб чиқилди. Магистрлик диссертация иши ютуқлари билан бирга айрим камчиликлардан ҳоли эмас:

  1. Комплекс бирикмаларни янги, замонавий физик-кимёвий анализлар ёрдамида ўрганилса, комплексларнинг кристалл тузилиши ва индивидуаллиги ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин эди.

  2. Адабиётлар шарҳида 5-(4-пиридил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион нинг киёвий хоссалари, улар асосидаги комплекс бирикмалар ҳақидаги маълумотлар етарлича келтирилмаган.

  3. Матнда грамматик ва стилистик хатолар мавжуд.

Кўрсатилган камчиликлар ишнинг моҳияти ва мазмунига салбий таъсир этмайди. Тақриз қилинган магистрлик диссертация иши мавзунинг долзарблиги, ҳажми, илмий ва амалий аҳамияти, нашр этилганлиги бўйича магистрлик диссертацияларига қўйиладиган талабларга жавоб беради ва ижобий баҳога лойиқ.
Магистрант Карабаева Гулнора Бекмуротовнани эса 5А140501 - Кимё (фан йўналишлари бўйича) магистри академик даражасини олишга муносиб деб ҳисоблайман.

Тақризчи:
ЎзМУ органик кимё
кафедраси PhD катта укитувчиси. Юсуфов.М .С.
Download 12,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish