Тошкент кимё технология институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 январдагидаги 87-03-283-сонли модемномаси ижросини таъминлаш мақсадида “Мустақиллик меъмори”-Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони,йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган маъруза мавзусида ўтказилган маьрифий учрашув
БАЁННОМАСИ
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Х.Л.Пулатов тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикасининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди бўлган Биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида қисқача маълумот берди. Кейин сўз навбатини ЎзМТДП Тошкент шахар Кенгаши раиси О.Жиянбоевга берди.
ЎзМТДП Тошкент шахар Кенгаши раиси О.Жиянбоев: Ассалому-алайкум, ҳурматли устозлару, талабалар. Бизбугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида қанчалик фахрланиб гапирсак ҳам оз. Ислом Каримов юртни мустабид тузум зулмидан озод қилиб, миллий давлатчилигимизни қайта тиклади. Ислом Каримов тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва тараққиётнинг «ўзбек модели» деб ном олган ривожланиш йўлининг асосий принципларига, умуммиллий шиорга айланиб кетган «Ўзбекистон — келажаги буюк давлат», «Мустақиллик — бу ҳуқуқдир», «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг», «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун», «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди», «Биздан озод ва обод ватан қолсин» каби машҳур тамойилларга таяниб фаолият юритган мамлакат парламенти ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг қонуний асосларини ишлаб чиқди. Буни ҳозирги Президентимиз Шавкат Мирзиёев шундай изойлайди: «Миллий тарихимизнинг энг кескин ва таҳликали даврида, миллатлараро тўқнашувлар ва бошқа зиддиятлар авж олган, мамлакатимизда фуқаролар уруши хавфи юзага келган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраган, бир сўз билан айтганда, эски замоннинг умри тугаб, янги замон бошланаётган бир пайтда Ислом Абдуғаниевичнинг республика раҳбари этиб сайланиши Яратганнинг халқимизга бебаҳо марҳамати бўлган эди».
Ислом Каримовнинг барча асарларида Ўзбекистоннинг ривожланиши учун хизмат қилувчи қимматбаҳо фалсафий мерос ўз аксини топган. Шундай асарларидан бири «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби бўлиб, бу асар истиқлолимизнинг тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Ушбу китоб билан танишган ёшлар ўша давр воқеалари – «қайта қуриш» жараёнлари ичига саёҳат қилади. “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”. “Халқ иродаси билан танланган йўл, ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан”., “Ўзбекистон дунё харитасида ўзига муносиб жой олди” каби мавзуларида Ислом Каримов ичидаги дардларини, орзу-умидларини акс эттирган.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқаро ташкилотларда фаол иштирок эта бошлади. Ислом Каримов илгари сурган мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик сиёсати хорижий давлатлар билан муносабатлар ривожига, халқаро майдонда мамлакатимиз обрў-эътиборини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бир сўз билан айтганда, ватанимизнинг миллий истиқлолга эришиши, том маънодаги суверен ва мустақил давлатга айланиши, дунё ҳамжамиятидан мустаҳкам ўрин эгаллаши, мустақилликнинг дастлабки йилларида мақсад қилиб қўйилган марраларнинг, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаш йўлида қўлга киритилган улкан ютуқларнинг барчасида Биринчи Президентимизнинг хизматлари нечоғли улкан бўлганини бугун барчамиз чин қалбимиздан ҳис этиб турибмиз.
Сўз берганингиз учун раҳмат!
Эшитилди: ЎзМТДП Шайхонтоҳур тумани Кенгаши раиси Ф.Жалилова:
Биз Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга “Мустақиллигимизнинг меъмори”, “етук сиёсат арбоби”, “Мустақил Ўзбекистон асосчиси” ва шунга ўхшаган бир неча таърифларни берамиз. Ҳақиқатан ҳам, мустақилликнинг дастлабки йилларидаги қийинчиликларнинг бартараф этилиши, қонунчиликнинг такомиллашиши, янги давлат тузилмаларининг шаклланиши, ҳамда ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларини қайта қуриш жараёнларида И.Каримов номи билан боғлиқ бўлди. Кўплаб долзарб масалалар ҳокимиятнинг турли тизимлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро хайрихоҳлик вазиятида ҳал этилди. Барча қийинчиликлар ҳамжиҳатлик билан енгилди. Кучларнинг ана шундай уйғунлиги жамиятнинг парчаланиб кетишига йўл қўймади, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
И.Каримов таъкидлаганидек, ўтиш даврида айрим қўшни мамлакатларда ҳукумат ва парламент ўзаро обрў ва нуфуз талашиб, бир-бирини беобрў қилиб турган бир пайтда, бизнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятимиз ва бошқа давлат ҳокимияти органлари қўлни-қўлга бериб, ўзаро аҳил ва иноқ бўлиб, Ўзбекистон халқи олдидаги масъулиятли бурчини бажара олди.
Бугунги давлат раҳбаримиз Ш.Мирзиёевнинг сиёсатлари билан Биринчи Президентимизнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2016 йилнинг октябрь ойида Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди тузилди, пойтахтимизнинг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга «Ислом ота жоме масжиди» деб ном берилди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди. Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан унинг ҳаёти, фаолияти ва меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Мен сўзим якунида Ш.Мирзиёевнинг Ислом Каримов ҳақида билдирган қуйидаги сўзларини айтмоқчиман: “Вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Абдуғаниевич Каримов замонамизнинг етук сиёсатчиси, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра оладиган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини теран ҳис этадиган атоқли раҳбар эканини ҳар томонлама тасдиқлади”.
Маърузачиларга талабалар ва ўқитувчилар томонидан саволлар берилди, ҳамда уларнинг саволларига мутахассислар етарлича жавоблар беришди.
Toshkent kimyo texnologiyalar instituti Axborot resurs markazida 9-fevral buyuk alloma so’z mulkining sultoni Mir Alisher Navoiyning 579 yillik tavallud kuniga bag’ishlangan tadbir anjumani o’tkazildi
Do'stlaringiz bilan baham: |