бировларнинг мехрига сазовор булишга уринмайди, аксинча узидаги
мехрни бошкаларга улаша олади. Узига нисбатан нафрат сезмаган одам
бошкаларга нафрат билан карамайди, бировни ёмон курмайди. Инсон
узини сева олишини хам маълум маънода илм, илм булганидаям энг мухим
илмлардан бири дейиш мумкин.
Робот яна бирпас жим туриб, тусатдан умуман кутилмаган савол берди:
-Сен хеч емон рахбарлар билан ишлаганмисан?
-Ха, рахбарларим орасида хозир хам шундайлари бор.
-Уларнинг феъл-атвори, муомаласи еки киладиган ишларидан бировларга
нолиганмисан?
-Ха энди, хамкасблар билан дардлашиб турамиз.
-Уша рахбарнинг камчиликларини унинг юзига айтганмисан?
-Йук.
-Ундан норозилигингни еки емон куришингни унга кандайдир бир йул
билан билдирганмисан?
-Йук, чунки бу...бу аклдан эмас.
-Демак, унга яхши муомала килгансан, шундайми?
-Ха, албатта, чунки рахбар - бу рахбарда.
-Жуда яхши, - деди робот, - сен хозиргина бир хил хатти -харакатни
иккита ном
билан
атадинг.
Сенга яхши муомала
килиб,
кетингдан
гапирадиганни
- иккиюзламачи дединг,
сен емон деб хисоблайдиган
рахбарингга яхши муомала килиб, камчиликларини юзига айтишни эса аклдан
эмас дединг. Буларнинг кайси бири тугри?
Олдин кузларимни шифтга кададим, кейин ерга, лекин на тепада на пастда
езилган жавоб йук эди ва робот мендан жавоб чикмаслигини билиб кушиб
куйди:
-Одамнинг барча саволларига жавоб унинг узида яширинган, у эса
хамиша ташкаридан келадиган тайёр жавобни ахтаради. Лекин сенинг бу
гапларни ва айникса, кишининг хаетдан нима исташига оид масалалар
мохиятини тушунишинг кийин, аникроги сенга хали бунга эрта.
Do'stlaringiz bilan baham: |