Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини қатъий белгиланган миқдорда ва декларация асосида тўланишида даромадлар миқдорига боғлиқлиги (1-жадвал)
(минг сўмда)
1
|
Чакана савдо фаолияти учун вилоят марказларида белгиланган ҚБС суммаси
|
600
|
600
|
600
|
600
|
600
|
600
|
1
|
Якка тартибдаги тадбиркор фойдаси (солиқ солинадиган даромади-чегириладиган харажати)
|
1000
|
3000
|
5000
|
8000
|
20000
|
50000
|
2
|
Даромад солиғи ставкаси
|
12%
|
12%
|
12%
|
12%
|
12%
|
12%
|
3
|
Тўланиши лозим бўлган даромад солиғи суммаси
|
120
|
360
|
600
|
960
|
2400
|
6000
|
4
|
Фарқи
(ҚБС-Даромад солиғи)
|
-480
|
-240
|
0
|
360
|
1800
|
5400
|
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда даромадларини ошириш, ишсизлик даражасини қисқартириш ва норасмий секторда даромад топаётган шахсларни расмий секторга ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 08 июньдаги ПҚ-4742-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 67 тага кенгайтирилиб, ушбу 67 та фаолият турларидан даромад олаётган шахсларнинг даромадлари Солиқ кодексининг 369-моддаси, 9-бандига асосан жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилмаслиги белгиланди. Гарчанд, қарорда аҳолини ижтимоий-иқтисодий тарафдан кўмак бериш, қўллаб қувватлаш мақсад қилинган бўлсада, белгиланган фаолият турлари бўйича солиқ оқибатини йўқлиги ўзини ўзи банд қилган, юқори тўлов қобилиятига эга жисмоний шахсларнинг ўз даромадларини яшириш ва солиқ тўлашдан қочишнинг қонуний йўли (“лазейка”) дан фойдаланиш имкониятларини ҳам оширади.
Ўзини ўзи банд қилган, якка тартибдаги тадбиркорларнинг жаҳон амалиётида солиққа тортилиши. Жаҳон амалиётида жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти натижасида олган даромадлари 2 хил усулда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаш (“патент”) ёки даромадларини умумлаштириб, декларация асосида солиққа тортилиши тартиби қўлланилади.
Биринчи усул, яъни қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаш, асосан МДҲ давлатларига хос, солиқ тўлаш режими бўлиб, солиқни ҳисоблаш ва тўлаш жараёни қулай бўлсада, амалда тадбиркорнинг ҳақиқатда топган даромад миқдори ҳисобга олинмаслиги сабабли даромади паст бўлган тадбиркорларга нисбатан солиқ юки оғир, даромади юқори бўлганларга эса аксинча нисбатан паст солиқ солиниб келинишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, мазкур солиқ режимида солиқ тўлаш тартиби қўллаётган давлатлар томонидан ҳам аста секин тадбиркорларнинг товар айланмаси, даромадлари бўйича солиққа тортиш амалиётини киритилишида дастабки қадамлар қўйилмоқда.
Иккинчи усул, бу жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида қўлланилаётган декларациялаш тизими ҳисобланиб, АҚШ, Буюк Британия, “OECD” мамлакатлари, Япония, Сингапур, Австралия каби ривожланган мамлакатлар амалиётида ҳозирда ўзини ўзи банд қилган шахслар (хорижда ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркор ёки партеншип, шерикчилик шаклида ўз бизнесларини ташкил этиб, юритади ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун алоҳида фаолият турлари белгиланмаган) даромадлари ва харажатлари ҳақида ҳисоб юритишлари, бизнесларининг ўзи яъни тадбиркорлик фаолияти учун алоҳида солиқ тўловлари мавжуд эмаслиги, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари умумлаштирилиб, жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромадлари (gross income) га олиб борилади. Даромадларга нисбатан стандарт чегирмалар, тўлов қобилиятидан келиб чиққан ҳолда турли имтиёзлар қўлланилганидан сўнг прогрессив шкалада солиққа тортилади. Солиқ ҳисоботлари, солиқнинг табақалашган ставкалари турли ривожланган давлатларда турлича белгиланган бўлсада, умумий аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, жисмоний шахсларнинг даромадлари умумлашган ҳолда солиққа тортилади. Даромадлар турли манбалардан шаклланган бўлса ҳам, жамланиб, жисмоний шахснинг умумий даромад миқдори аниқланади ва кейингина солиққа тортилади. Жами солиққа тортиладиган даромадлар шахснинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, оила аъзолари сонини (қарамоғидаги фарзандлари, ота-оналари), ногиронлиги мавжудлиги ёки мавжуд эмаслик каби ҳолатларни инобатга олиб, албатта солиққа тортилмайдиган стандарт чегирмаларни қўлланилиши билан бирга амалга оширилади. Агар жисмоний шахснинг даромади яшаш учун белгиланган энг кам нормалардан кам бўлса, давлат томонидан ушбу шахсга нисбатан ёрдам пули ажратилиши белгиланган. Жаҳон амалиётида давлат солиқлар орқали нафақат фуқароларнинг даромадларини солиққа тортишда тенгликни таъминлаётганлигини, балки уларнинг молиявий ҳолатидан хабардор бўлган ҳолда иқтисодий тарафдан ҳам кўмак бераётганлигини кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |