Ўзини ўзи англаш муаммосининг психологик талқини



Download 63,5 Kb.
bet2/3
Sana06.06.2022
Hajmi63,5 Kb.
#640920
1   2   3
Bog'liq
Uz-uzini anglas MEN 8-mavzu

Ижтимоийлашув терминининг асосий синоними сифатида “шахс шаклланиши“ деб олинган. Унинг шаклланиши қайси йўллар орқали амалга оширилади, деган савол кўпчилигимизни қизиқтиради. Инсон бир-бири билан ўзаро мулоқотга киришганда, шахс бўлиб шаклланади.
Умумий психологияда қабул қилинган тезисдан келиб чиққан холда гапириладиган бўлса, инсон шахс бўлиб туғилмайди, балки шахс бўлиб шаклланади. Ижтимоийлашувнинг тузилишига кўра, шахснинг шаклланиш жараёни инсон туғилган дақиқадан бошланади. Г.М.Андреева ўзининг “Ижтимоий психология” китобида шахс шаклланишининг учта соҳа орқали амалга оширилишини айтиб ўтади: Фаолият, Мулоқот, Ўз-ўзини англаш.

Ўз-ўзини англаш шахсдаги чуқур, нозик ва интим характеристикаларига мансуб. Унинг ривожланиши фаолият ташқарисида амалга ошмайди: фақат шу соҳадагина шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари билан атрофдагиларнинг у ҳақидаги тасаввурлари таққослаб борилади, яъни “коррекцияланади”.
Ўзини англашда ижтимоий таъсирларнинг аҳамияти катта. Турли маданият, жинс ва ирқ вакиллари бўлгани ҳолда шахс бошқалардан ажралиб туришини ва атрофдагиларнинг бу фарқларга қандай реакция билдираётганини таҳлил қилиб боради ва шу тариқа ўзини англаб боради.
Ўзи ҳақида қайғуриш шахсда ижтимоий хулқ-атворни мотивлаштиради. Яъни шахснинг деярли барча ҳаракатларини стратегик деб аташ мумкин. Яъни оддийгина, инсон бошқаларда яхши таассурот қолдириш умидида ўз ташқи қиёфасини ўзгартириш ва ҳатто ўз вазнини меъёрида сақлаш учун қанча-қанча маблағ сарфлашининг ўзи бунинг исботидир.. Ҳар бир шахс ўз атрофидагиларнинг хулқ-атворини, ўзи билан боғлиқ кутувларни диққат марказидан қочирмайди ва ўз хулқ-атворини уларга мослаштиради.
Рой Ф.Баумайстер “Одамларда ҳеч бир мавзу, ўзлари ҳақидаги мавзудан кўра катта қизиқиш уйғотмайди. Бундан ташқари буларни кўпчилиги учун, ўзларини шахсидан бошқа ҳеч нима қизиқтирмайди”- деб ёзганида қанчалар ҳақ эди. (Рой Ф.Баумайстер, The Self in Social Psychology, 1999).
Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, шахс ва унинг атрофидагилар орасидаги алоқа - бу икки томонлама ҳаракатли кўчага ўхшайди. Кишининг ўз “Мен”и билан боғлиқ фикрлари ва ҳиссиётлари уларнинг атрофдаги воқеа-ҳодисаларни интерпритация қилишга, уларни қандай эслаб қолишга, атрофдагиларга реакция билдиришига таъсир қилади. Атрофдагилар эса ўз навбатида ҳар бир шахснинг ўзини ўзи англашини шакллантиришга ёрдам беради.
Шу сабабли, ҳозирда ўзини ўзи англаш - бу энг тадқиқ этиладиган муаммо. Шахснинг ўзлигини идрок этиши, англаши унинг фикрларини, ҳисларини ва ҳаракатларини бошқаради.
Шахснинг ўзини ўзи англаши унинг хотирасига қандай таъсир этишини ўрганиш мақсадида олимлар томонидан тадқиқот ўтказилган ва тадқиқот натижасида шундай хулосага келинганки, суҳбатдош билан мулоқотдан бир неча кун ўтгач, Ҳар ким бўлиб ўтган суҳбатдан фақат ўзи ҳақида айтилганларни кўпроқ эслаб қолар экан. Яъни психологик таҳлил этилса, шахснинг “Мен” концепциясига релевант маълумот тезроқ ўзлаштирилади ва яхши эсида қолади (Kogan & Johnson, 1992). Демак, шахс ўзига алоқадор бўлган нарсалар ҳақида ўйлайди ва буни яхшироқ эсда сақлаб қолади.
Ўзини англашнинг марказида атрофдагиларнинг эътибори туради ва шахс буни юқори баҳолайди. Одатда киши атрофида содир бўлаётган воқеаларга ўзини масъул деб билади, лекин аслида унда иккинчи даражали ролни бажаради (Fenigstein, 1984). Бошқа одамларни хулқ-атворини ёки ҳаракатини кузатиб, шахс беихтиёр уларни ўз ҳаракатлари ва хулқ-атвори билан қиёслайди (Dunning & Hayes, 1996). Бўлиши мумкин бўлган “Мен”
Ўзини ўзи англаши шундайки, у ўз ичига шахснинг ўзи ҳақидаги истаклари, орзуларидаги мении ҳақдаги тасаввурлари - бой, нозик, севимли ва севувчи “Мен”ларни олади (Marcus et al.,1989; Marcus & Nurius, 1986).
Шахснинг ўзини ҳурмат қилиши унинг ўзини ўзи англаши билан қандай алоқадорликда? Агар шахс ўзини жозибадор, жисмоний бақувват, ақлли ва бойлик ҳамда муҳаббатга лойиқ деб билса, бу унинг ўзига нисбатан ҳурмати “жойида” эканлигини билдирадими? Психологлар, ўзига яхшироқ муносабатда бўлиш учун ўзларини чиройлироқ, жисмонан бақувватроқ, ақллироқ ва ҳ.к. ҳис этишлари кераклигини таъкидлаганда айнан шуни назарда тутишади. Дженнифер Крокер ва Конн Вольф фикрича, юқорида кўрсатилган сифатлар ҳақиқатдан ҳам шахснинг ўзини англаши учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашган. “Бир одам учун ўзини ҳурмат этиш учун фаолиятидаги муваффақият ва ташқи кўриниш керак бўлса, иккинчиси учун Худони суюкли бандаси эканлигини ва у ахлоқ меъёрларини бузмаганини билиш муҳимроқдир”. Демак, агар биринчисига ўзини ақлли ва чиройли бўлишни ўргатишса, иккинчисига эса, уни ўзини одобли одам деб ҳис этишга ўргатган тақдирда, у ўзини ҳурмат этади.
Лекин, Джонатан Брайн ва Кейт Даттонлар ўзини ҳурмат этиш масаласига ўзгача ёндошадилар, уларнинг фикрича, сабаб ва оқибатни ўрнини алмаштириш лозим. Агар, одамлар умуман ўзларини қадрлашса, улар ўзларини ташқи кўриниши, ўзларини қобилиятларини ҳам қадрлайдилар (Brown & Dutton, 1994).
Шахснинг ўзини ўзи англашида ижтимоий тажрибаларни ҳам маълум даржада роли мавжуд. Қуйидаги ижтимоий омилларни кўриб чиқайлик:

  • биз бажарадиган роллар;

  • биз шакллантирадиган ижтимоий идентификациялар;

  • атрофдагилар билан ўзимизни таққослаш;

  • ютуқларимиз ва омадсизликларимиз;

  • атрофдагиларнинг биз ҳақимиздаги фикрлари;

  • мансуб бўлган маданиятимиз;

Биз ижро этадиган роллар- Биз янги ижтимоий ролни (институт талабаси, ота-она ёки сотувчи) бажаришга ўтганимизда ўзимизни “яхши” ҳис қиламиз. Лекин, аста-секинлик билан бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурларимиз ушбу ролларни ўзига сингдиради. Бу ёлғонликни реалликка айлантиради.
Ижтимоий идентивлик- Биздаги ўзимизни англаш соҳаси - бу ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурлар нафақат персонал идентивликни (ўз шахсий сифатларимиз ҳақидаги тасаввурларимиз), балки ижтимоий идентивликни ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий “Мен” тушунчаси – ирқий, диний, жинсий, касбий ва ҳ.к.мансублиликларни, шу билан бирга “Биз” деган тушунчани ҳам билдиради. Яъни, маълум даврага мансуб “Биз” бор ва унга кирмайдиган “Улар” мавжуд.
Қандайдир бир катта гуруҳнинг таркибига кирувчи кичик гуруҳнинг вакили бўлсак, биз ўз ижтимоий идентивлигимизни аниқроқ англаймиз; бизнинг гуруҳимиз кўпчиликдан ташкил топганида, биз бу ҳақда ўйламаймиз ҳам. Эркаклар гуруҳидаги ягона аёл ҳам, европаликлар орасидаги ягона канадалик ҳам ўз уникаллигини англайди. Ётоқхонадаги биттагина қора танли талаба, худди шундай қора танли дўстлари орасидаги битта ягона оқ танли ўзини ирқий идентивлигини чуқур сезиб, шунга яраша реакция билдиради (Kalin & Berry, 1995).
Ижтимоий қиёслар- Қандай қилиб ўзимизни бой, ақлли ёки паст бўйли деб ҳисоблашга қарор қиламиз? Бундай усуллардан бири ижтимоий таққослашдир (Festinger, 1954). Атрофдаги одамлар бизга маълум стандартлар ишлаб чиқишимизга туртки беришади, бу стандартлар ёрдамида биз ўзимизни бой ёки камбағал, ақлли ва ақлсиз, баланд ёки паст бўйли деб аниқлаймиз. Атрофдагилар билан ўзимизни қиёслаб, улардан нимамиз билан фарқ қилишимизни аниқлаймиз. Ўрта мактабни юқори кўрсаткичлар билан ва ўз академик қобилиятларига ишонган ҳолда битирган кўпгина битирувчилар яхши олий ўқув юртларига кириб, унда ўзига ўхшаган аълочиларни кўриб, ўзларини энди олдингидек ҳурмат этмаётганларини ҳис этишади.(Marsh et al.., 2000)
Мувафаққият ва омадсизликлар- Ўз ўзимизни англашда нафақат бизнинг ижтимоий ролларимиз ва атрофдагилар билан таққослашларимизнинг натижалари хизмат қилади, балки оддий турмуш тарзимизнинг ҳам ўзимизни англашдаги аҳамияти катта. Олдимизга қийин, лекин амалга оширса бўладиган мақсадларни қўйиб ва уни уддасидан чиқиш, бу ўзини қобилиятларини ҳис этишдир. Ўзини бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизликлардан ҳимоялаш малакасини эгаллаган шахс, ўзини камроқ заиф ҳис этади ва вазиятни кўпроқ бошқара олади (Ozer & Bandura, 1990). Илмий ишлардаги муваффақиятлар талабани илмий фаолиятдаги яроқлигига нисбатан ўзига баҳони оширади, бу ўз навбатида уни ундан ҳам кўпроқ ишлашга ундаб янада таассуротли муваффақиятларга эришишга стимуллаштиради (Felson, 1984; Marsh & Young, 1997). Олдинга қўйилган мақсадларни эришиш йўлида максимум имкониятни қилиш ва унга эришиш-ўзига янада ишонган ва қобилиятли ҳис этишни билдиради.
Атрофдагилар фикрлари – Эришилган муваффақиятларнинг бошқалар томонидан тан олиниши шахснинг ўзини ўзи англашига ижобий таъсир этади, чунки биз атрофдагиларни бизни ижобий баҳолаётганлигини кўрамиз. Бизга ўзимиз ҳақимизда яхши ўйлаш осонроқ, агар атрофдагилар ҳам худди шундай ўйласа. Қобилиятлироқ, меҳнатсеварроқ ёки ёрдамга келишга тайёр деб ҳисобланган болалар, бу сифатларни ўз “Мен” концепциялари ва хулқ-атвори таркибига “олишади”. Агар этник камчилик вакиллари бўлмиш талабалар, уларнинг интеллектуал қобилиятлари ҳақидаги стереотипли тасаввурлардан келиб чиқадиган хавфни сезишса ёки аёллар улардан на аниқ фанлар, на табиий фанлар доирасида катта ютуқларни кутишмаётганлигини англашса, натижада улар шу кутувларга мос равишда ўзларини тутишади. Улар бу фикрларни инкор этишдан кўра, ўзларини бошқа соҳада имкониятларини амалга оширишга киришадилар (Steele, 1997).
Бизнинг атрофдагиларни ўзимизни қабул этиш воситаси бўлмиш кўзгу сифатида ишлатиш одатимизни, социолог олим Чарльз Кули “Мен акси” деб атади (Colley, 1902). Кейинчлик социолог Джордж Герберт Мид Кули концепциясини аниқлаштириб, бизнинг ўз ўзимизни англашимиз учун атрофдаги одамларнинг биз ҳақимиздаги фикрлари эмас, балки уларнинг фикрлари ҳақидаги ўзимиздаги тасаввурларимиз муҳимроқ дейди. Бизга атрофдагиларни танқид этишдан кўра мақташ хос, бундай ортиқча мақтовлар асосида қилинган ўзига баҳо, юқори бўлиши мумкин.

Шубхасиз, предметсиз фаолият ва мулокотсиз «Мен» образи шаклланмайди, уз-узини англашни шакллантирмасдан инсон шахс сифатида тараққий эта олмайди. Булар, фаолият, мулоқот, ўз-ўзини англаш хисобланади.





Download 63,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish