Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ТАҚДИРГА ИМОН КЕЛТИРИШ ФОЙДАЛАРИ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ТАҚДИРГА ИМОН КЕЛТИРИШ ФОЙДАЛАРИ 
1. Тақдирга ишонган одам бир иш қилаётганида Аллоҳга суянади, фақат воситаларнинг ўзига 
ишониб қолмайди. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. 
2. Тақдирга имони бор банда ютуққа эришса, ўзига бино қўймайди, нафсидан ажабланмайди. Зеро, 
у эришган натижа Аллоҳнинг неъматидир. Аллоҳ унга куч-қувват, салоҳият бергани учун шундай 
натижани қўлга киритди. 
3. Тақдирга ишонган одамнинг кўнгли хотиржам бўлади. Ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси, хоҳиши 
билан бўлишини билса, севган нарсасидан айрилганида, мусибат чоғида жазавага тушмайди, Аллоҳнинг 
ҳукмига бўйсунади, сабр-тоқат билан иш тутади. 
ТАҚДИРГА ИШОНГАН ОДАМ ХОТИРЖАМ БЎЛАДИ 
Мўмин-мусулмон банда “Дунёдаги барча нарса Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, 
хоҳламагани бўлмайди”, деб ишонади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда: фаровонлик вақтида ҳам, 
бошига мусибат тушганида ҳам Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлади. 
Аллоҳ таоло айтади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“На ерга, на ўзларингизга бирон мусибат етмайди, магар 
(етса,)
 Биз уни пайдо қилишимиздан 
олдин Китобда 
(яъни, Лавҳул маҳфузда битилган)
 бўлади. Албатта, бу Аллоҳга осондир. Токи сизлар 
қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар, 
(Аллоҳ)
сизларга ато этган нарса билан 
шодланиб кетмагайсизлар. Аллоҳ ҳеч бир кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсани суймайди”
(“Ҳадид” 
сураси, 22-23-оятлар).
Яъни: Эй одамлар, ерда қурғоқчилик, қаҳатчилик, озуқа танқислиги, зилзила, тўфонлар юз берса, 
танангизда бирон касаллик, дард, ғам-алам бўлса, буларнинг ҳаммаси коинот ва тирик мавжудотлар 
яратилмасидан аввал Аллоҳ даргоҳидаги Лавҳул маҳфузда ёзилган. Аллоҳ таоло келажакда ерда, 
осмонларда қандай ҳодисалар рўй беришини билади. Мана шу нарсаларни бир Китобга битиб қўйиш 
Аллоҳга осон. Аллоҳнинг қудрати чексиз, илми ҳамма нарсани қамраб олган. 
Бўладиган ҳар бир иш тақдирда ёзиб қўйилган экан, энди банда бошига бир иш тушса, қўлидан 
неъмат кетса, бунинг учун ортиқча хафа бўлиш, ғамга ботиш, “Бундай қилганимда ундай бўларди”, “Бу 
ишни қилмаганимда шунча ташвишга қолмасдим”, деб надомат чекиш тўғри эмас. Аллоҳ банда 
пешонасига ёзган нарсадан қочиб-қутулиш иложи йўқ. 
Шунингдек, Аллоҳ банда бирон неъматга эришишини, ютуқни қўлга киритишини тақдир қилганми, 
демак, бу иш ҳам аниқ бўлади. Бу, банданинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди билан эмас, Аллоҳнинг фазли, 
тақдири, ризқлантириши билан юз беради. Шунинг учун фаровонликка етишганда ҳадидан ошиш, ўзини 
йўқотиб қўйиш маъқул эмас. 
Бошига мусибат тушганида “Агар ундай қилганимда бундай бўларди” ёки “Ундай қилмаганимда 
бундай бўлмасди”, деб афсусланадиганлар ҳам бор. Бу борада мўмин банда қандай йўл тутиши кераклиги 
қуйидаги ривоятда айтилган. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кучли 
мўмин Аллоҳ учун заиф мўминдан яхшироқ, севимлироқдир. Икковида ҳам яхшилик бор. (Шундай экан,) 
ўзингга фойдали нарсаларга ташна бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма! Агар сенга бирон (кор-ҳол) 
етса, “Агар ундай қилганимда...” дема, балки “Қодаруллоҳи ва маа шаа-а фа-ъал” (яъни, Аллоҳнинг 
тақдири экан. У Зот нимани истаса, ўшани қилади) деб айт. Зеро, “агар” (сўзи) шайтон амалини очиб 
беради” (Муслим ривояти). 
Метин иродали, жисмонан бақувват мўмин кучсиз мўминдан яхшироқдир. Чунки кучли мўмин 
солиҳ амалларда (жумладан, намоз, рўза, зикр-тасбеҳларда), динини, юртини, ор-номусини ҳимоя 
қилишда кўпроқ жидду жаҳд қилади, одамларни яхшиликка чақиришда, ёмонликдан қайтаришда ҳам 
шижоат кўрсатади, улардан етган озорларга сабрли бўлади, қийин паллаларда матонат билан тура олади. 
Аслида кучли мўминда ҳам, заиф мўминда ҳам яхшилик бор. Чунки икковиям имон-эътиқодли банда. 
Қалбида имони бор инсон Аллоҳнинг тоатига ташна бўлади, бу йўлда Раббидан мадад сўрайди, зинҳор 
ожиз қолмайди, тоат-ибодатларга дангасалик қилмайди. Агар мўмин киши бошига бирон юмуш тушса, 


58 
“Бу ишни бекор қилибман. Агар бундай қилганимда ундай бўларди” демайди, балки “Аллоҳнинг тақдири 
экан, шундай бўлди”, деб Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлади, бошига тушган мусибатларни аритишни 
сўраб У Зотга дуо-илтижолар қилади. Зеро, “агар” сўзи билан қалбга тақдирдан норозилик кайфияти 
тушади. Шайтон мана шу йўл билан бандани васваса қилади. Мусибат чоғида “Ундай қилганимда бундай 
бўларди”, деб гапирилса, шайтон учун йўл очилади. 
Ҳаётдаги ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодисалар Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида 
битилган. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига тикан ҳам кирмайди. Кимда-ким мана шу ҳақиқатни 
англаб етса, мусибатни енгиш осон кечади, ғам-андуҳ пайтида сабрли, фаровонлик чоғида шукрли 
бўлади. Аллоҳ таоло неъматларга шукр қилмайдиган, кибри баланд, мол-дунёси, бола-чақаси билан 
мақтанадиган кимсаларни ёқтирмайди, камтар, мулойим, шокир бандаларни яхши кўради. 
Мўмин киши ҳар бир ҳолатда ўзини қандай тутишни билади, ишлари юришиб турганидаям, 
қийинчилик пайтидаям Аллоҳ рози бўладиган сўзларни айтади, ишларни қилади. 
Суҳайб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўминнинг 
ҳолати ажойиб. Унинг ҳар қандай иши хайрли. Бу фақат мўмингагина хос. Агар унга хурсандчилик етса, 
шукр қилади. (Бу ҳолат) унинг учун яхши бўлади. Агар бандага бирон зарар етса, сабр қилади. Бу ҳам 
унинг учун яхши бўлади” (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти). 
Дунёда бўладиган ҳар қандай ҳолат, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, буларнинг бари мўмин учун 
хайрлидир. Мўмин кишининг бахти ҳам шунда. Яхшилик ҳам, мусибат ҳам унинг фойдасига ишлайди. 
Неъматга шукр, машаққатга сабр қилиш билан шундай даражага эришади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish