Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Бас, Мени эсланг. Мен ҳам сизларни эслайман. Менга шукр



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Бас, Мени эсланг. Мен ҳам сизларни эслайман. Менга шукр 
қилинг, Менга куфр келтирманг!”
дея буюрган (“Бақара” сураси, 152-оят). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ўлим фариштаси ўлаётган кишининг олдида ҳозир бўлиб, унинг қалбига назар солади. Қалбидан ҳеч 
нарса топмайди. Сўнг унинг иккала жағини очиб, тили “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган ҳолда танглайига 
ёпишиб қолганини кўради. Ихлос калимаси туфайли бу банда мағфират қилинади”, деганлар (Байҳақий 
ривояти). 
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ўлими яқинлашган кишиларингиздан огоҳ бўлиб 
туринг, уларга Аллоҳни зикр қилинг. Чунки улар сиз кўрмаётган нарсаларни кўришади. “Лаа илааҳа 
иллаллоҳ”ни уларга такрорланг”, деган. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, асҳоби киром розияллоҳу анҳум, солиҳ салафлар 
тиллари ҳамиша Аллоҳнинг зикри билан намланиб турган. Шунинг учун ўлим олдидан айтган охирги 
сўзлари Аллоҳга илтижо, ҳамд-шукрона бўлган. 
Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим олдидаги сўнгги нафасларида: “Ар-рафиқул 
аъло”, дедилар. Сўнг: “Намоз, намоз” дея умматни ибодатга чақириб, жонни Парвардигорга 
топширдилар. 
Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг сўнгги сўзи “Мутлақ куч-қудрат 
Ўзинггагина хосдир, ё Аллоҳ!” бўлди. 
Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг жон чиқар пайтдаги сўзига эътибор қилинг: 
“Каъбанинг Парвардигорига қасамки, булар менинг шаҳидлигимга гувоҳдир!” 
Муҳаммад ибн Алидан ривоят қилинишича, жонига хаворижлар қасд қилганидан кейин ҳазрат Али 
розияллоҳу анҳу охирги нафасигача “Лаа илааҳа иллаллоҳ”дан бошқа сўзни тилга олмаган. 
Халифа Умар ибн Абдулазиз ўлим онида: “Ё Аллоҳ, дийдорингни Умарга хайрли қил! Лаа илааҳа 
иллаллоҳ”, деб туриб жон таслим қилган. 
Улуғларнинг сўнгги дамдаги каломлари фақат Аллоҳнинг зикри, тавҳид калимаси бўлган. 
Хотималари, оқибатлари шундай бўлиши учун умр бўйи тайёргарлик кўришган. Ҳар қадамда, ҳар бир 
ҳолатда – ётганда, турганда, юрганда, ўтирганда ҳам тилларидан таҳлил, такбир тушмаган. Чунки 
умрлари поёнидаги охирги сўз жаннат боғларига очқич, Аллоҳ ҳузуридаги савол-жавобларда жонга ора 
кирувчи бир ҳужжат бўлишини яхши англашган. 
Бизлар-чи?! Бизлар ғафлатдамиз. Кун бўйи бекор ўтирамиз, зерикамиз, эснаймиз, мудраймиз. 
Қанчадан-қанча вақтимизни телевизор қаршисида ёки мусиқа тинглаб, маза-матрасиз баҳсларда, 
гурунгларда, томошахоналарда, шахмат-нарда тахталари устида совуриб юборамиз. Қанча қимматли 
соатларимиз беҳуда амаллар, кимнидир-ниманидир кутишлар, номаъқул юмушларга қурбон бўлиб 
кетади. Аммо Аллоҳни эслашга, Унинг зикрини қилишга, Унга ҳамд-санолар айтишга тилларимиз 
эринади. Охиратга тайёргарлик кўрмаймиз, баҳоналар қидирамиз, шайтон васвасасига учамиз, вақт 
зиқлиги, соғлиқ ёмонлиги, тоқат етмаётганидан нолиймиз. Ваҳоланки, оқибат жуда ёмон, аянчли: сўнгги 
сўзимиз фисқ-фужур, ширкона калом, баъзан шайтоний нағма бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин! 


15 
Шунинг учун тилларимизни кўпроқ Аллоҳнинг зикрига ўргатайлик, қалбларимизга 
“Субҳааналлоҳ”, “Алҳамдулиллааҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни муҳрлайлик! 
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Аллоҳни зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган киши худди тирик билан ўлик кабидир” 
(Бухорий ривояти). 
“Вақт тополмаяпман ёки тоқатим етмайди” деган баҳоналар билан умримизнинг энг яхши 
дамларини ғафлатда ўтказмайлик! Аллоҳ ҳузурида қандай савоб-мукофотлар кутаётганини билганимизда 
бирон нафасимизни зикрсиз олиб, зикрсиз чиқармасдик. 
Энди Аллоҳни эслашга киришайлик! Умримиз Аллоҳнинг зикри билан хотималанишини истаймиз-
ку, тўғрими? Шундай экан, сўнгги каломимиз “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бўлиши учун бугундан ҳаракатни 
бошлайлик
4


Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish