Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

Албатта, жаҳаннам 
(“таппа босаман”, деб)
пойлаб турувчидир. 
(У жаҳаннам)
туғёнга 
тушувчилар учун макондир. Улар у ерда узоқ муддат қоладилар. Улар у ерда бирон салқинликни 
ҳам, бирон ичимликни ҳам тотмайдилар. Фақат қайноқ сув ва йирингнигина 
(тотадилар)

(Бу 
уларнинг гуноҳларига яраша)
муносиб жазодир! Улар ҳисоб
(-китоб бўлиши)
га ишонишмасди, 
Бизнинг оятларимизни қаттиқ ёлғонга чиқаришарди. Ваҳоланки, Биз ҳар бир нарсани ҳисоб қилиб 
ёзиб қўйганмиз. Бас, 
(эй кофирлар жаҳаннамдаги азобларни)
 тотиб кўринглар! Биз сизларга азобдан 
бошқасини ҳаргиз зиёда қилмаймиз!”
(“Набаъ” сураси, 21-30-оятлар).
Жаҳаннам қиёмат куни қаттиқ қиздирилиб, ёмон амаллари сабаб у ерга тушувчиларни – худди 
сергак пойлоқчи каби – кутади. Азоб фаришталари ҳам жаҳаннамга тушадиган осий бандаларни 
азоблашга шайланиб туради. 
Аллоҳнинг амрини четлаб ўтган, ҳавойи нафси билан овора бўлиб, хоҳлаганича ҳаёт кечирган 
исёнкорлар учун ана ўша кўз тикиб турган жаҳаннам макон бўлади. 
Ҳасан Басрий ва Қатода: “Ҳар бир банда жаҳаннамдан ўтмагунича жаннатга кирмайди. Агар унга 
рухсат берилса, нажот топади. Акс ҳолда жаҳаннамда ушлаб қолинади”, дейишган (“Тафсиру ибни 
касир”). 
Туғёнга кетганлар жаҳаннамга тушгач, у ердан чиқиб кетмайди, чексиз муддатгача шундай азоб-
уқубатларни тортади. 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Агар аҳли жаҳаннам дўзахда дунёда турганчалик 
муддат туришларини билганларида хурсанд бўлишарди. Агар аҳли жаннат жаннатда дунёда турганчалик 
муддат туришларини билганларида хафа бўлишарди” (Бағавий, “Маолимут танзил”). 
Исёнкорлар жаҳаннамга абадий қоладиган бўлиб киришгач, у ерда турли-туман қийноқларга дучор 
бўлишади. Қаттиқ иссиқ бўлиб турганда одамнинг муздек сув ичгиси келади. Аммо жаҳаннамдагиларга 
салқин берадиган, чанқоқ босадиган ҳеч қандай ичимлик берилмайди. Азоблари янада зиёда бўлиши 


84 
учун ўта қайноқ, ичганда томоқни, қоринни куйдириб юборадиган сувни, аҳли жаҳаннамлар баданидан 
оқиб тушадиган тер, қон, йирингни ичишади. 
Аллоҳ уларга зулм қилиб, жаҳаннамга сабабсиз ташлагани йўқ. Улар дунёдаги қилмишларига 
яраша жазо олишмоқда. Улар кофир бўлишди, турли гуноҳ-маъсият ишларни тап тортмай қилишди. 
Чунки охиратга, Аллоҳ даргоҳига қайтишларига, ҳисоб-китобга ишонишмасди, қиёмат кунидан 
қўрқишмасди, оқибатлари аянчли тугашига беписанд қарашарди. 
Улар Аллоҳ борлигига, пайғамбалар ҳақлигига, Қуръони карим Аллоҳ таоло даргоҳидан нозил 
қилинганига далолат қилувчи кўпдан-кўп ҳужжатларни қаттиқ инкор этишарди, куфрда оёқ тираб туриб 
олишарди. 
Аллоҳ таоло илми барча нарсадан кенгдир. У Зот бандалар қиладиган ҳар битта амални ҳисобга 
олиб қўйган. Фаришталар уларнинг номаи аъмолига дунёда айтган ҳар бир сўзию қилган ишини битиб 
борардилар. 
Туғёнкор кофирлар жаҳаннамда минг азоб ичида қийналиб турганида таҳқирлаш, азобни янада 
ошириш мақсадида уларга қарата: “Сизлар оятларимизга имон келтирмай, ҳақ йўлни четлаб ўтиб, ҳавойи 
нафсингизга эргашдингиз. Энди жаҳаннамдаги қаттиқ оғриқ берувчи азобларни тотиб кўринглар. 
Сизларга азобдан бошқаси зиёда қилинмайди!” деб айтилади. 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу: “Жаҳаннам аҳли ҳақида ушбу оятдан ҳам шиддатлироқ оят 
нозил қилинмаган. Улар учун абадул абад фақат Аллоҳнинг азоби зиёда қилинади”, деган (Абд ибн 
Ҳумайд, Ибн Жарир, Ибн Мунзир ривояти). 
Каломи мажидда айтилади: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish