Амалий машғулот № 11
Ўзгармас ток электр машиналрининг ишлаши ва тузилишини ўрганиш
Кон машиналари ва механизмларида қўлланиладиган электр юритмалар бир электр двигателли ва кўп электр двигателли бўлади. Бир электр двигателли – бир механизм бир электр двигател орқали харакатлантирилади, кўп электр двигателли-бир механизмнинг алохида ишчи органлари алохида электр двигателлар орқали харакатлантирилади. Бир электр двигателли электр юритмалар қазиб олиш комбайнларида, конвейерлар, насослар, вентиляторлар, компрессорлар ва б. машиналарда қўлланилади. Кўп электр двигателли электр юритмалар асосан экскаваторлар, бурғулаш машиналарида қўлланилади. Ўзгармас ток электр двигателлари экскаваторлар, бурғулаш машиналари, кўтариш машиналари ва электровозларда қўлланилади. Расм 2 да ўзгармас ток электр двигателларнинг схемалари кўрсатилган.
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток электр двигатели
Параллел қўзғатишли ўзгармас ток электр двигатели
Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток электр двигатели
Аралаш қўзғатишли ўзгармас ток электр двигатели
Расм 2 Ўзгармас ток электр двигателларининг схемалари
я – якор чулғами, қч – қўзғатиш чулғами
Ўзгармас ток электр двигателлари учун белгиланишлар.
Ишлаб чиқариладиган П серияли электр двигателлар 26 габаритлардан иборат бўлади (габарит якорнинг ташқи диаметри билан аниқланади ва шартли тартиб рақами блан белгиланади), ва уларни қуввати бўйича учта гурухга бўлинади, кВт: 0,3÷200; 201÷1400; 1400 дан ортиқ. Белгиланишлар қуйидагича бўлиши мумкин: МПЭ – электр машина - М, постоянный ток (ўзгармас ток) - П, экскаваторный (экскаватор учун) - Э; ДПЭ – электр двигател - Д, постоянный ток (ўзгармас ток) - П, экскаваторный (экскаватор учун) - Э.
Электровоз электр двигателлари учун қуйидаги белгиланишлар қабул қилинган: ДРТ – 10А1- электродвигатель рудничный тяговый (электр двигател рудниклар учун тортувчи), для аккумуляторных электровозов (аккумуляторли электровозлар учун), қуввати -10 кВт; ДТН - 12/7- электродвигатель тяговый, рудничном нормальном исполнении (электр двигател тортувчи рудниклар учун нормал қилиб тайёрланган), для контактных электровозов (контакт электровозлар учун), қуввати -12/7 кВт.
ДРТ – 10А1 электр двигателининг асосий техник тавсифлари, S2 – қисқа муддатли ва S1- узоқ муддатли режимлар учун
ДРТ – 10А1 электр двигателининг кўрсаткичлари
|
Режим S2
|
Режим S1
|
Қуввати, кВт
Якор кучланиши, В
Якор токи , А
Айланиш тезлиги, айл/мин
Максимал айланиш тезлиги, айл/мин
ФИК, %
Масса, кг
Тайёрловчи ЗАО “РОСЭНЕРГОМАШ”
|
10
106
116
1575
3150
82
250
|
4
106
56
2350
3150
69,3
250
|
Do'stlaringiz bilan baham: |