Филтрлаш зонаси.................. ..........53
Куритиш ва ювиш зонаси........................189
Суюқлик тортилиш ва газмолнинг
регенерация зонаси.................................48
1 минутда аралаштиргичнинг иккиламчи
тебранишлар сони..................................35
барабанли ваккум-фильтр 18 та ячейкага бўлингани ва тақсимлаш қурилмаси
билан таъминланщни учун, унинг юзасида бир вақтда бир неча жараёнлар ўтади.
Филтрнинг барабанида ўтаётган жараёнга кўра шартли равишда уни қуйидаги зоналарга
бўлиш мумкин:
-ўзи- филтрлаш зонаси; ваккум шароитнда филтрли суюқлик барабанга тортилиб,
натрнй гидрокарбонат кристаллари филтрлаш газмол юзасида ушланиб коладилар ва
чўкма ҳосил киладилар;
-дастлабки қуритилиш зонаси; бу пайтда барабанинг юзаси суспензия устида
жойлашган булади ва чўкмадан барабан ичига филтрли суюқлик тортилади;
-чўкма ювилиши. зонаси; барабан юзасига ювиш суви берилади; ушбу сув чўкма
ичидан барабанга ўтади ва чўкманинг кристаллараро майдонидан филтрли суюкликни
сиқиб чикаради;
-асосий куритиш зонаси; бу ерга ҳаво берилади ва у натрий гидрокарбонатнинг
чўкма қатламидан ўтиб, чўкманинг кристаллараро майдонидан ювиш сувини сикиб
чиқаради ва чўкмада намлик микдорини камайтиради;
-ёпиқ зона; барабан юзасидан махсус пичоқ ёрдамида натрий гидрокарбонат
чўкмаси олиб ташланади, шунинг билан биргаликда барабаннинг ичидаги махсус пичок ва
филтр суюклик тортилиш зонаси орасига ҳаво ўтилишига йўл қўйилмайди (ҳаво ўтган
ҳолда системада ваккум йўқолиши мумкин);
-филтр суюқпик тортилиш зонаси; филтрли газмолнинг хизмат муддатини
ошириш учун сиқилган ҳаво билан уфлашдан олдин газмолнинг «хўл» уфланиши;
-уфланиш зонаси; филтрлаш газмолни регенерация қилиш учун аралашмасининг
юришига қарши барабан ячейкасига сикилган ҳаво берилади. Газсуюқлик аралашма
ваккум бўлмаган сабабали барабанга келиб тушади.
Филтрли суюқпикни тортиб олиш зонаси келиб тушган филтрли суюқликни
сиқилган ҳаво ячейкаларидан сиқиб чикаради. Газмолдан утаётган филтрли суюқлйк
газмол тешикчаларидан натрий гидрокарбонат майда кристалларини сикиб .чиқаришдан
ташқари уларни ўзида эритиб олади. Бу ўз навбатида регенерация жараёнини
тезлаштиради. Ундан кейин филтрли газмолнинг тешикчалари сикилган ҳаво билан
тозаланади:
- ўтиш зонаси; уфланишга берилган сиқилган ҳаво барабанинг ваккум қисмига
ўтмаслиги учун мўлжалланган.
Барабаннинг бир айланишида филтрлаш жараёнининг тўлиқ цикли амалга ошади
ва ҳар бир ячейка барча зонадан ўтади. Барабан ваккум-филтр унумдорлигини қуйидаги
формула бўйича аниқлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: