Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Список литературы 
1. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // изд-во «Наука»‖ -М.: 
- 1962. Т.1. С.480. 
2. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // изд-во «Наука» -М.: - 
1964. Т.2. С.446. 
3. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // «Таксономия нематод 
надсемейства Tylenchoidea». Изд-во ―Наука‖ -М.: - 1970. Т.3. С.225. 
ЎЗБЕКИСТОНДА ДОНЛИ ЭКИНЛАРДА УЧРОВЧИ
ФИТОПАРАЗИТ НЕМАТОДАЛАР 
 
Хуррамов А.Ш. –б.ф.н., доцент 
Термиз давлат университети, Термиз шаҳри 
Ўзбекистон аграр давлатлардан бири бўлиб, мамлакатда турли хил 
қишлоқ 
хўжалиги 
экинларини 
етиштириш 
имкони 
мавжуддир. 
Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда экинлардан юқори 
ва сифатли дон маҳсулотларни олиш, аҳолини нон ҳамда нон маҳсулотларига 
бўлган эҳтиѐжларини қондириш, шунингдек, чорвачиликда ем-хашак, саноат 
учун эса хом-ашѐ етказиб бериш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 
Мазкур вазифаларни ҳал қилишда экинларни парвариш қилишда 
агротехникасини тўғри ташкил қилиш орқали ҳосилдорлигини ошириш билан 
бир қаторда зараркунанда ва касалликларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Мамлакатимизда етиштириладиган асосий экин турларидан бири буғдой 
ўсимлиги бўлиб, Республикада дон мустақиллигинининг барқарорлигини 
таъминлашда, мўл ва сифатли ҳосил олиш учун мазкур экинларга зарар 
етказувчи зараркунандаларини аниқлаш ва қарши курашни ташкил этишни 
талаб этади. Буғдой зараркунандалари орасида ўсимликка тўғридан – тўғри 
зарар етказиш билан бирга экин майдонларда вирусли ва бактериал 
касалликларнинг 
тарқалишида 
катта 
ўрин 
тутувчи 
микроскопик 
организмлардан бири бу фитогельминтлардир. Дунѐ мамлакатларида олиб 


389 
борилган фитогельминтологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики буғдой 
экин майдонларида 70 га яқин фитопаразит нематодалар қайд этилган бўлиб, 
Ўзбекистон шароитида мазкур ўсимликда учровчи паразит нематодалар 
фаунаси ўрганишга доир тадқиқотлар олиб борилмаганлиги ушбу ўсимликда 
илмий изланишлар олиб боришни тақазо этди. 
Фитогельминтологик тадқиқотлар 2010-2017 йиллар мобайнида 
Ўзбекистоннинг 12 та вилояти ғалла экин майдонларида олиб борилди.
Буғдой ўсимлиги ва унинг илдизи атрофидаги тупроқдан намуналар йиғишда 
фитогельминтологияда 
кенг 
қўлланиладиган 
маршрут 
методидан 
фойдаланилиб, жами 456 ўсимлик ва 330 тупроқ намуналари йиғилди. 
Намуналардан фитонематодаларни ажратиб олишда Берманнинг воронкали 
методи қўлланилиб, ўсимлик илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда циста 
ҳосил қилувчи нематодаларнинг бор-йўқлигини аниқлашда Деккер методидан 
фойдаланилди [H. Decker: 2]. Фитонематодалардан доимий препаратлар 
Сайнхорст методи асосида тайѐрланди [J. Seinhorst: 4]. Фитонематодаларнинг 
турлар 
таркибини 
аниқлашда 
мамлакатимиз 
ва 
чет 
эл 
фитогельминтологларининг 
аниқлагичлари 
ҳамда 
Россия 
Фанлар 
Академиясига қарашли Паразитология илмий тадқиқот институтида 
тайѐрланган фитонематодалар атласларидан фойдаланилди [А.Тўлаганов ва
А.Усмонова:1]. 
Шунингдек, 
фитонематодаларнинг 
морфометрик 
кўрсаткичларини олишда Миколетский томонидан модификацияланган Де 
Ман формуласидан фойдаланилди [G. Micoletzky: 3].
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра буғдой ўсимлиги ва унинг 
илдизи атрофидаги тупроқда жами 20 тур фитопаразит нематодалар қайд 
этилган бўлиб, улар 2 та кенжа синф, 2 та туркум, 6 та оила ва 11 та авлодга 
мансублиги аниқланди. Топилган фитопаразит нематодалар ўсимлик 
органлари ва илдиз атрофидаги тупроқда нотекис тақсимланган бўлиб, 
буғдой илдиз атрофидаги тупроқда 19 тур паразит нематодалар қайд этилган. 
Улар орасида кўп сонда
Tylenchorhynchus tener

Bitylenchus dubius

Helicotylenchus dihystera, Pratylenchus pratensis

P. penetrans 
ва 
Ditylenchus 
dipsaci 
лар
 
эканлиги аниқланилиб, 
B. dubius

H. dihystera, P. pratensis 
ва
D. 
dipsaci 
лар асосий фонни ташкил қилганлиги қайд этилди. 
Буғдой ўсимлигининг илдиз системасида 18 тур паразит нематодалар 
қайд этилиб, 
B. dubius, P. pratensis, H. dihystera, P. penetrans 
ва 
D. dipsaci 
лар 
сезиларли даражада кўп сонда учраганлиги аниқланди. 
Буғдой ўсимлигининг ер устки органларида, хусусан, поя ва баргида 
фақатгина битта тур яъни
 Ditylenchus dipsaci
қайд этилиб, бошоқда эса бошоқ 
бўртма нематодаси 
Anguina tritici 
нинг паразитлик қилиши аниқланди. 
Хулоса ўрнида айтиш лозимки тадқиқотлар давомида юқорида 
келтирилган фитопаразит нематодалар популяцияси буғдой ўсимлигининг 
ўсиш ва ривожланишига сезиларсиз таъсир этганлиги қайд этилди. Бироқ
уларнинг зич популяцияда учраши ўсимликнинг нафақат ўсиш ва 
ривожланиши салбий таъсир кўрсатибгина қолмай ҳосилдорлигининг кескин 
камайишига олиб келади. 


390 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish