Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРДА МЕВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРДА МЕВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛЛАЛАРИ 
 
Акбаров Х.Ў.
Самарқанд ВМИ, табиий ва илмий фанлар кафедраси
Республикада қишлоқ хўжалигини асосий тармоғларидан бири 
ҳисобланган, мева-сабзавотчилик соҳаси аҳолини янги узулган мева-сабзавот 
ва узум маҳсулотлари билан, қайта ишлаш саноатнинг хом-ашѐга бўлган 
Мева-сабзавот кластерида узум сотишни оптималлаштириш 
Янги узилган ҳолда 
Ташқи ва ички бозорда сотиш 
Бирламчи 
қайта ишлаш 
Сақлаш 
Қайта ишлаш 
Чуқур 
қайта ишлаш 


338 
сифатли ва рақоботли маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат. Бозор 
иқтисодиѐтида даврида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига, 
саноатни хом ашѐга бўлган талабларини қондириш билан бирга, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳиятини ошириш ҳозирги 
куннинг турган долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисорбланади.
Ҳозирги даврда Республикамизда 30 дан зиѐд туманлар мева-
сабзавотчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, уларнинг тўртаси Самарқанд 
вилоятига тўғри келади.
Республикамизда мева-сабзовот экинлари майдони, ялпи ҳосил, ўртача 
ҳосилдорлик бўйича Самарқанд вилояти етакчи ўринлардан бирини 
эгаллайди. Самарқанд вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра 
Республикамиз сабзавот экин майдонларини 15 фоизи, боғ ва резовор 
майдонларини 14,6 фоизи ва токзорларнинг 34,4 фоизи вилоят улушига тўғри 
келмоқда (2017 й.).
Кийинги йилларда Самарқанд вилояти бўйича мева-сабзавот 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш кузатилмоқда. Масалан, сабзавот 
ишлаб чиқаришда 2017 йилда 2015 йилга нисбатан 12,2%, мева етиштиришда 
2,6 фоиз ва узум етиштиришда 10,5 фоиз ўсишга эришилган (1-жадвал).
Вилоят бўйича мева ва резаворлар экинлар майдони 2017 йилда 2015 йилга 
нисбатан 8,2 фоизга, ўртача ҳосилдорлик 13,6 фоизга ошган. Мева ва резавор 
боғлар майдони 39,6 минг гектарни ташкил қилиб унинг 18,2 гектари фермер 
ва 11,3 гектари деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
1-жадвал Самарқанд вилояти бўйича барча тоифадаги хўжаликларда 
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш динамикаси 
Кўрсаткичлар 
номи 
Йиллар 
2017 йилда 2015 
йилга нисбатан, 
ўзгариш,% 
2015 
2016 
2017 
Сабзавот 
Экин майдони, минг га 
27,9 
29,9 
29,1 
104,3 
Ўртача ҳосилдорлик, ц/га 
314,0 
309,3 
227,5 
72,5 
Ялпи ҳосил, минг тонна 
1584423 
1767944 
1786527 
112,8 
Мева 
Экин майдони, минг га 
29,1 
30,3 
31,5 
108,2 
Ўртача ҳосилдорлик, ц/га 
128,7 
136,6 
122,2 
94,9 
Ялпи ҳосил, минг тонна 
375021 
413302 
384930 
102,6 
Узум 
Экин майдони, минг га 
37,9 
38,5 
37,0 
97,6 
Ўртача ҳосилдорлик, ц/га 
146,9 
157,7 
166,9 
113,6 
Ялпи ҳосил, минг тонна 
556837 
607085 
615496 
110,5 
Манба: Самарқанд вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида 
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасида 
мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонида ―... 
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган 
ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ѐғ олинадиган экинларни экиш, 


339 
шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ...‖ ва: ―2018 
йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этиш ва 2019 
йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни 
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб 
этиш‖ каби муҳим стратегик вазифалар белгилаб берилган. Лекин таҳлиллар 
республикамизда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ишлари 
талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда Республикамизда 2016-2018 йилларда пахта ва ғалладан 
қисқарган экин майдон 140500 гектарни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 
пахта ҳосилдорлик 15 центнердан кам бўлган қисқарган майдон 99371 
гектарни ташкил этмоқда [2]. Бундан ташқари 2017 - 2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва 
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖да амалга оширишга оид давлат 
Дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
2018 йил 22 
январдаги ПФ-5308-сон Фармонида ―...пахта майдонларини 2019 йилда 36 
минг гектарга ва ғалла майдонларини 15 минг гектарга қисқартириш, ушбу 
майдонларда озиқ-овқат экинларини етиштириш, интенсив боғ ва токзорлар 
барпо этиш ҳисобига қўшимча 1 млн. тонна мева-сабзавот, картошка ва 
бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш назарда тутилади‖[3]. Қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларига бўлган талабни ортиб бориши натижасида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 29 март, ПФ-5388-сонли 
―Ўзбекистон республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Фармонида асосида мева-
сабзавот кластерларини ташкил этиш масаласи қўйилган. 
Агрокластер - иштирокчилар, мева-узумчилик хўжаликлари, қайта 
ишлаш корхоналари, логистик ва сотиш хизматларини кўрсатувчилар 
ўртасида ягона тизимни шакллантиради, ва бу жараѐн инновацион ғоялар 
ҳамда киритиладиган инвестицияларни ўзида мужассамлаштиради.
Мева-сабзавот кластери мавжуд боғларни таъмирлаш, уларни 
кенгайтириш учун мева кўчатларини тайѐрлаш, боғлар ташкил этиш, ҳосилни 
йиғиш, қайта ишлаш ва сотиш тизимларини ишлаб чиқиш билан, улар 
ўртасида ўзаро алоқа ва ўзароҳамкорликлар таъминланади. 
Ҳозирги вақтда мева ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва 
самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сотиш 
жараѐнларини интеграциялаштириш, яъни мева-сабзавот кластерларни 
ташкил этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мавжуд мева-
узумчилик фермер ва томорқа деҳқон хўжаликлари, агрофермалар, қайта 
ишлаш корхоналарининг негизида бирлашуви (мева кўчатларини қаралаѐтган 
ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос навларини танлаш асосида янги 
боғлар яратиш, ҳосилни йиғиб олиш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотиш 
жараѐнларини) ва интеграциялашуви кластерлар тузишга асос бўлади. 
Йирик боғдорчилик хўжаликлар негизида маҳсулот ишлаб чиқариш, 
қайта ишлаш натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларни 


340 
сақлаш ва сотиш учун турли таркибли ягона ташкилот, яни кластер ташкил 
этиш ишлаб чиқариш самарадорлигин оширади. 
 
1-расм.Мева- сабзавот куластерида мева ишлаб чиқариш, қайта ишлаш 
ва сотишни оптималлаштириш жараѐнини кўриниши 
Боғдорчиликда инновацион фаолият йўналиши асосий кўрсаткичлари бу:
янги интенсив боғларни барпо этиш асосида мева етиштиришни кўпайтириш, 
ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, инновацияларни ривожлантириш асосида 
мавжуд боғ ҳосилдорлигини ошириш, истеъмолчи маркетингини ва вертикал 
интеграцияланган тузилмаларни яратиш орқали боғдорчиликни бозорнинг 
самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан оқилона 
фойдаланиш, 
ишлаб 
чиқариш 
жараѐнининг 
барча 
босқичларида 
йўқотишларни қисқартириш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш тизимида турли корхоналар фаолиятининг 
иқтисодий механизмини такомиллаштиришдан иборат. Бу жараѐннинг 
схематик кўриниши 1-расмда келтирилмоқда. 
Илмий-назарий анжуманда қилинадиган маърузада мева-сабзавот 
кластерида мева ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараѐнларини 
оптимал кўрсаткичларини аниқлашни математик моделини тузиш йўллари
ѐритилади. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish