СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРНИ ТЕКИСЛАШДА АГРЕГАТ
ЎТИШИНИ КАМАЙТИРИШ ОРҚАЛИ ТУПРОҚ МЕЛИОРАТИВ
ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ
т.ф.н., доцент И.С. Ҳасанов, Қучқоров Ж.Ж., Шукуруллаев Ж.Б
ТИҚХММИ Бухоро филиали
Қишлоқ хўжалигида суғориладиган экин майдонларининг мелиоратив
ҳолатини яхшилашнинг асосий омилларидан бири бу уни текислашдир.
Текисланган майдонларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги
текисланмаган майдонларга нисбатан 40 – 45 фоизгача ошади, суғоришда сув
сарфи 2 мартагача камаяди ва кейинги эксплутация қилинадиган қишлоқ
хўжалик техникаларининг иш унуми ошиб ишлаш шароити яхшиланади
ҳамда экологияга таъсири камаяди. Тупроқ бутун майдон бўйлаб бир хил
текисликда ѐйилади, суғоришда эса сув бутун майдонда бир хил
тақсимланади. Бир хил тақсимланган сув тупроқнинг бир вақтда етилишига
олиб келади. Бу эса бороналаш, чизеллаш, ўғит солиш, экиш ва бошқа
технологик жараѐнларни ўз муддатида бажарилишига шароит яратади. 1
Республикада Бухоро вилояти худудининг нисбатан паст жойлашганлиги
уни табиий йиғгичга айланиши суғориладиган ерларни шўрланишига олиб
келади. Бугунги кунда Республикамиз суғориладиган ерларининг 50 % га
яқини шўрланган бўлса , бу кўрсатгич Бухоро вилоятида 88 % ни ташкил
этмоқда. Шўрланган ерларни шўрини ювишдан олдин майдон юзаси узун
базали П-2,8А, П-4, ПА-3, ППА-3,1 ва бошқа русумли ер текислагичлари
билан эксплутацион текисланади.
137
Тадқиқотлар
шуни
кўрсатганки,
шўри
ювилиб
деҳқончилик
қилинадиган майдонлар юза текислиги нол горизонтга яқин бўлиши керак.
Бундай агротехник текисликларни ҳосил қилиш учун мавжуд текислаш
агрегати майдон юзасидан 4...6 марта ўтиши натижасида эришиш мумкин.
Лазер текислагичларни қўлаш орқали буларни бартараф этиш мумкин деган
савол тўғилади, лекин лазер текислагичлар одатда микронотекисликларни
йўқотишга мўлжалланган. Ўлчамлари каттароқ нотекисликларни лазер
текислагичлар билан текислашда текислагич ковши бир ўтишда қалинлиги
20..25 см гача тупроқни қирқишда трактор қуввати етмаслиги сабабли,
агрегат гидросистемаси иш фаолияти ѐмонлашиши сабабли агрегатни
бошқаручи механизатор мажбур бўлиб, кабинада жойлашган ричаг билан
ковш кесиш қалинлигини ўзгартиради. Натижада агротехник талабни ҳосил
қилиш учун текислаш агрегати кўп марта майдон юзасидан ўтишга тўғри
келади.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун ТИМИ Бухоро филиали
―Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш‖ кафедрасининг
профессор ўқитувчилари томонидан базали текислагич ишчи органи
такомиллаштирилди. Текислагич ковшига қўшимча пичоқ ва юмшатгич
ўрнатилиб, бир пайтнинг ўзида тупроқ юмшатилади ва қатлам - қатлам
кесади натижада тупроқ стуруктураси яхшиланиб агрегатнинг иш унуми 1,5
бараваргача ошади тортишга қаршилиги 7 фоизга камаяди. Бу тавсия
этиладиган такоммиллашган ишчи қисм билан бир ва икки ўтишда
агротехник талабга мос текислик ҳосил қилинади. Натижада тупроқнинг 20-
25 см қалинликдаги зичланиши камайиб,мелиоратив ҳолатига ижобий
таъсир этади
Текислаш машинаси бажараѐтган технологик жараѐннинг иш сифатига,
агрегатнинг иш тезлиги ва тупроқнинг физик- механик хоссалари асосий
таъсир этувчи омил ҳисобланади. Шу сабабли ишчи қисми такомиллашган
узун
базали ер текислаш машинасининг ҳаракат тезлиги ва ишчи қамров
кенглиги, майдонни бўйлама текислаш жараѐнига, тупроқнинг физик-
механик хоссасига таъсири ўрганилди.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳаракат тезлиги 8,5 км/соатгача
оширилганда, текислагичнинг меъѐрида ҳаракатланиб ўтиши ва кесак
палахсаларини бир хил майдаланиши текислаш даражасини ошириб, ер
текислигини сифатли бўлишини таъминлайди.Текислагични ҳаракат тезлиги
8,5 км/соат дан ошганда, машина рамаси тебраниши ошиб боради ва
тегислагич иш сифатига салбий таъсир эта бошлайди. Бундай ҳолатда ишчи
органни белгиланган меъѐридан кўпроқ тушуриш ва уни ўз оғирлиги
таъсирида тупроқ қатламини кўп кесиб ҳаракатланиши, титраш, тебраниш
ва илмоқдаги қаршиликни пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Бу эса тортиш
қаршилигини каттароқ ўзгаришига олиб келади. Натижада майдоннинг
текислик сифати бузилади, юзаси тўлқинсимон бўлади.(1-расм)
138
Do'stlaringiz bilan baham: |