Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланганадабиѐтларрўйхати 
1. Аметов А.А. Корневая система растений эдификаторов естественных фитоценозов 
на типичных солончаках современной дельты сырдарьи. 
2. Бутник А.А., Нигманова Р.Н., Пайзиева С.А., Саидов Д.К. Экологическая анатомия 
пустқннқх растений средней Азии. // «ФАН» Узбекской СССР. 
3. Dhar.P., Tayade.A., Ballabh.B., Chaurasia.P., Bhatt.R., Srivastava.R.
Lyucim 
ruthenicum 
Murray: A less-explored but high-value medicinal plant from trans-himalayan cold 
deserts of Ladakh, India. // Plant Archives Vol. 11 No. 2, 2011 pp. 583-586 
4. Деревья и кустарники СССР. VI том. М.-Лен., изд. Акад.Наук СССР., 1962 г.
5. Ковалевская С.С // Флора Узбекистана V том. изд. Акад. Наук Узб., 1961г. 416-435
6. Умурзакова З.И. Подразделение растительности на группы по устойчивости к 
засолению почвы. Ученые записки Крымского инженерно-педагогического университета. 
Серия: Биологические науки. – 2017. – № 1. С.35-37. 
7. Шеримбетов С.Г // Диссертатционная работа ―Молекулярно-биологические и 
экологические особенности растений высохшего дна Аральского моря ‖, 2017 г. 
 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ИЛМИЙ АҲАМИЯТИ 
 
Д.Д.Джалалова -ТошДАУ докторанти 
С.М.Ғуломжонова - ТошДАУ Андижон филиали талабаси 
 
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожланишини таъминлаш кўп 
жиҳатдан иқтисодиѐтнинг устувор соҳа ва тармоқларини инновацион асосда 


60 
шакллантириш имконини берадиган стратегик миллий инновация тизимини 
яратиш билан боғлиқ. Маълумки, қишлоқ хўжалигида юқори иқтисодий 
самарадорликка эришиш маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнида меҳнат ва 
моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришни тўғри 
ташкил этишга инновацион ѐндошувни, илм-фан ютуқларини кенг жорий 
этиш билан бевосита боғлиқ.
Тармоқда ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш муаммосига 
комплекс тарзда ѐндашиш, жумладан замонавий илғор технологиялар ва 
инновацион янгиликларнинг кириб келишини таъминлаш масаласи ҳам сифат 
ва самарадорликни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Чунки 
инсон томонидан янгиликка интилишнинг натижасида яратилган маҳсулот, 
илғор ғоянинг ишлаб чиқариш амалиѐтига жорий қилиниши илмий-техник 
тараққиѐтни сифат жиҳатдан яна бир босқичга оширади. Илмий-техник 
тараққиѐт эса, энг аввало, фаннинг ривожи билан бевосита уйғунликда 
ривожланади. 
Шу билан бирга инновацион ривожланишнинг бирламчи асосини 
ижтимоий муҳит ва тадбиркорлик омили ташкил қилиши ва шу асосда 
инновацион ғоялар, уларни амалга ошириш ва татбиқ этиш тизимини янада 
ривожлантириш зарур. 
Бугун ҳар бир мамлакат илғор иқтисодиѐт назариясига асосланган ўз 
миллий инновация тизимини яратишга интилмоқда. Шу боис, истиқболда 
―...иқтисодиѐтни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришга 
йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори 
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиѐтнинг 
рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва 
жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш 
бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий 
мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, 
туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий 
тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз 
иқтисодиѐти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб 
этиш‖ масаласи қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий 
этишни 
рағбатлантиришнинг 
ташкилий-иқтисодий 
механизмларини 
такомиллаштириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 
Республикамиз Президенти томонидан ―Бугун биз давлат ва жамият 
ҳаѐтининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион 
ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон 
шиддат билан ривожланиб бораѐтган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, 
янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация – бу келажак 
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган 
бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ѐндашув асосида 
бошлашимиз керак‖ деган фикрлари инновацион муҳитни яратишга бўлган 
эътиборнинг юксак ифодасидир. 
 


61 
Қулай муҳитни таъминлашдан ташқари, инновация сиѐсатининг узвий 
таркибий қисми бўлмиш илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни 
тўғридан-тўғри молиялаштириш ҳам муҳим ҳисобланади. Фаол молиявий 
қўллаб-қувватлаш сиѐсати давлат учун жозибалироқ. Инновацияларни 
молиявий қўллаб-қувватлаш давлат учун жозибадор бўлса-да, айнан қулай 
муҳит яратишга устуворлик берилиши керак. Инновацион тараққиѐтда 
муваффақиятларга эришган барча мамлакатлар, қандай модель доирасида 
ривожланмасин, биринчи навбатда, қулай инновацион муҳит яратиб олган. 
Шундай экан, қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий 
этишни 
рағбатлантиришнинг 
ташкилий-иқтисодий 
механизмларини 
такомиллаштириш учун аграр саноатда товар ишлаб чиқарувчиларни 
инновацион фаоллигини ошириш, қишлоқ хўжалигини малакали ва юқори 
интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш, инновацион 
технологияларни жорий этишда тадбиркорлар фаоллигини ошириш билан 
боғлиқ иқтисодий механизмни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги 
корхоналари иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ўз ифодасини топади. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish