Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


БУҒДОЙНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИ ФИЗИОЛОГИК



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

 
БУҒДОЙНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИ ФИЗИОЛОГИК 
ФАОЛ МОДДАЛАР ЁРДАМИДА ИДОРА ЭТИШ 
 
Т. Джураев, Ҳ.Бекпўлатов 
Гулистон давлат университети 
Тупроқ шўрланиши ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий 
таъсир этиб, ҳосили миқдори ва унинг сифатини пасайишига сабаб бўлади. 
Бугунги кунда кузги буғдойнинг шўрга чидамсиз ва шўр тупроқли муҳитда 
ўсишга мослашмаган навларидан етиштирилаѐтган маҳсулот таркибида инсон 
организми учун талаб қилинадиган органик модда ва дармондориларнинг 
камлиги билан истеъмоллик хусусияти паст ва экологик жиҳатдан талабга 
жавоб бермайди. Бундай шароитда кузги буғдойнинг юқори ҳосилли ва 
сифатли маҳсулот берувчи навларини танлаш, яратиш ва кўпайтириш асосий 
илмий-амалий муаммолардан биридир.
Тупроқ таркибидаги тузларнинг таъсирида ўсимлик керакли озиқ 
моддалар ва элементларни ўзлаштира олмайди. Бунинг учун буғдойнинг 
шўрга чидамлилик кўрсатикичларини ошириш ва шўрланган тупроқ 
шароитида ўсиш ривожланишини стимуллаш билан боғлиқ ҳолда табиий ва 
синтетик физиологик фаол моддлар таъсирини ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир.
Тупроқнинг шўрланиш даражасини ортиб бориши ўсимликни нобуд 
бўлиш даражасигача ҳам олиб келиши мумкин. Бунда гормонлар ѐки бошқа 


173 
физиологик фаол моддалар ҳам ўсимликни қайта тикланишида фаоллик 
даражаларини намаѐн эта олмасликлари кузатилади. Бундай ҳолатларда 
табиий ѐки синтетик стимуляторлардан фойдаланиш мақсадга мувофикдир. 
Глицирризин кислотасининг стимуляторлик ва гормонал хусусиятлари 
ҳақидаги маълумотлар [1-6], юқори шўрланган майдонларда ширинмия 
ўсимлиги экилгандан сўнг ўрнига кузги буғдой ва ғўзанинг ўсиш 
ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда ҳосил сифатини ўрганиш бўйича олиб 
борилган тажрибалар натижалари [7] ушбу ўсимлик илдизидан ажратиб 
олинган глицирризин кислота ўсимлик ўсишини тезлаштирувчи физиологик 
фаол модда сифатида фойдаланиш учун асос бўлди. Бунда шуни қайд этиш 
лозимки, ширинмия ўсимлиги илдизи йиғиб олинган майдонга экилган 
буғдойнинг унувчанлик даражаси назоратдагидан 2,4 марта, тупланиш сони 
1,78 марта, маҳсулдор бошоқлар сони 1 м
2
да 2,2 марта, ҳосилдорлиги эса 2,8 
марта юкорилиги билан фарқ қилди. Худди шундай кўрсаткичлар ширинмия 
илдизи йиғиб олинган майдонда экилган ғўзада хам кузатилди.
Шунга асосан биз глицирризин кислотаси тузларини буғдойни ўсиш 
ривожланишига таъсирини ўргандик. 
Олиб борилган тадқиқотлардан маълумки [1-3], глицирризин 
кислотасининг (ГК) 10
-8
–10
-6
М концентрациядаги эритмаси чигитнинг 
унувчанлик даражасини бир неча марта оширган ва шунингдек, 
ауксинларнинг 10
-8
– 10
-7
М концентрациядаги эритмалари эса буғдойнинг 
унувчанлик даржасини, ловиянинг илдиз системасинининг ҳосил бўлиш 
кўрсаткичини бир неча марта оширган. Шу каби глицирризин кислотасининг 
қатор табиий бирикмалари кўпгина ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишида 
ҳам муҳим стимуляторлик хусусиятларини намаѐн этган.
Ушбу қайд этилган маълумотлар асосида биз глицирризин 
кислотасининг натрийли, калийли, литийли, аммонийли тузларини 
буғдойнинг унувчанлиги ва ўсиш ривожланишига таъсирини ўргандик. 
Глицирризин кислотасининг ҳар хил концентрацияли тузлари эритмалари 
билан ишлов берилган буғдой донлари лаборатория шароитида аввал петри 
чашкаларида, сўнгра тувакларда экилиб кузатувлар олиб борилди (Жадвал). 
Олинган маълумотлар асосида шуни айтиш мумкинки, глицирризин 
кислотасининг тринатрийли ва монокалийли тузлари эритмаларида танланган 
буғдой донларининг унувчанлиги назоратга нисбатан Чиллаки навида 12,3 ва 
11,2%, Дўстлик навида 1,2%, Сайхун навида 1,2 ва 3,7%, Санзар 8 навида 11,7 
ва 1,3%, Боѐвут 1 навида эса 6 ва 9,5% паст кўрсаткичлар кузатилган бўлса, 
R
2
радикали ўрнидаги Na
+
ва K
+
ионларининг Li
+
ва NH
4
+
ионларига 
алмашиниши билан эса Чиллаки навида 7,4%, Дўстлик навида 6 ва 14,5%, 
Сайхун навида 2,4 ва 10,8%, Санзар 8 навида 1,3 ва 16,9%, Боѐвут 1 навида 
эса 1 ва 10,65% юқори кўрсаткичлар кузатилди.
Айнан шунга ўхшаш кўрсаткичлар буғдой навларининг бутун ўсиш ва 
ривожланиш босқичларида кузатилиши билан бирга ер устки биомассаларида 
ҳам кузатилди. 
Демак, глицирризин кислотанинг литий ва аммонийли, айниқса, 
аммонийли тузи буғдойнинг унувчанлиги ҳамда ўсиш ва ривожланишини 


174 
стимуллаши билан бирга биомассасининг ошишига ҳам сабаб бўлар эканки, 
бу бирикмалардан шўрланган тупроқ шароитида буғдойни ўсиш ва 
ривожланишини идора этишда стимулятор сифатида фойдаланиш имконини 
бериши мумкин. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish