Эксергия усули
Эксергия усули – модданинг эксергияси бу унинг атроф мухит билан қайтар жараён мобайнида қобилиятли иссиқлик манбаи сифатида бажарган максимал иши бўлиб бу жараённинг якунида унда қатнашган материалларнинг барча турлари атроф компонентлари билан термодинамик мувозанат холатга ўтади. Бу усул термодинамик тахлилнинг унверсал усули бўлиб, бу усулга биноан барча реал жараёнлар қайтмас бўлади, қайтмаслик жараённинг мукаммаллигини пасайтиради.
Бу энергиянинг йўқолиши хисобига эмас балки унинг сифатини камайиши хисобига рўй беради.
Эксергия 2 турга бўлинади.
1. Энтропия билан тарифланмайдиган энергия турининг эксергияси (механик, электр энергяси ва бошқалар)
А=Е
2. Энтропия билан тарифланадиган энергиялар эксергияси.
Уларга ички энергия, нурланиш энергияси,термомеханик энергия ва ядро энергияси киради.
10- амалиёт
Жараён энергетик даражасини такомиллашувини
Жараённи энергетик даражасини такомиллашувини объектив бахолаш учун термодинамиканинг иккинчи конунини, аникроги эксергетик усулни ишлатиш керак.
Хакикатан, технологик жараённинг термодинамик такомиллашув даражаси деганда унинг кайтарлигини даражасини тушуниш керак. Кайтар жараёнда системага келтирилган Е+ эксергия окимларининг жаъми системадан олиб кетилганЕ- эксергия окимига тенг. Демак, кайтар жараённинг фойдали иш коэффициенти (ФИК) е га тенг булади.
Хар кандай реал жараёнда кайтармаслик туфайли
Е-<Е+, яъни мос равишда
(II.14)
Е+-Е-=Е уртасидаги айрим жараёндаги эксергия йукотмасини характерлайди, яъни
(II.15) Е+ - киймати системага келтирилган (умумлаштирилган энергетик сарфиетлар) турли куринишдаги энергия ва хом аше йигиндисидан иборат, Е- эса агрегатнинг умумлашган ишлаб чикариш куввати. Шундай килиб ФИК энергия ишлаб чикариш жараёни, бу хох технологик ёки хох энерготехнологик жараён булсин; унинг термодинамик такомиллашув даражасини акс эттиради (кайтарликга якинлашиш даражаси). е хисоби унинг абсолют киймати буйича жараённинг термодинамик такомиллашганлик даражасини аниклашга имкон беради. Шунга мос равишда энергетик сарфиетларни камайтириш усулларини: бир турдаги жараёнлар (яъни бир максад учун мулжалланган жараёнлар) учун е кийматларини, ушбу шароитда энг яхши усули (энергетика нуктаи назаридан) бу турли сарфиет статьялари, фойдали эффектларни жараён самарадорлигига таъсириги солиштириб, жараён курсаткичлари яхшилашнинг баъзибир усулларини ишлатиб (иккиламчи ресурсларни фойдаланишнинг бир энергия манбаини, бошкача алмаштириш ва х.з. самарадорлиги) топиш максадга мувофикдир.
Пастда энергетик (иссиклик) Q ва эксергетик е фойдали иш коэффициентлари турли техник тузилмалар учун термодинамиканинг биринчи ва иккинчи конунлари асосида хисобланган ва солиштирилган:
|
Q
|
е
|
|
Биринчи конун
|
Иккинчи конун
|
Электрогенератор
|
96-99
|
98
|
Электромотор
|
85-95
|
90
|
Аккумулятор
|
75-90
|
80
|
Буғ козони
|
88-92
|
49
|
Дизелли мотор
|
30-44
|
36
|
Хонадон газ плитаси1
|
60-85
|
13
|
Суюк ёкилгида ишловчи хонадон печи
|
45-70
|
11
|
Тошкумирдан хосил буладиган буғ ердамида электр энергия ишлаб чикиш
|
33-42
|
36
|
Хонадон электр иссиклик насоси1
|
2,0-4,5
|
60/23/2
|
Хонадон электр исситгич
|
100/38/2
|
17/6,5/2
|
Хонадон газли сув исситгич3
|
30-70
|
17
|
Электр хаво кондиционери4
|
2,0-4,0
|
17/6,5/2
|
Элатма: 1 – киздириш температураси 7380С тенг
2– кавсдаги кийматлар электр энергияни ишлаб
чикаришни кайтмаслигини ва уни узатилишини
(ФИК-38%) назарда тутиб хисобланган.
3 – сув 1000С гача исситилади.
4 – хавони совутиш температураси – 150С.
Юкорида келтирилган маълумотлардан куриниб турибдики, термодинамиканинг биринчи ва иккинчи конунларига асосланиб хисобланган ФИКнинг фарки катта. Бу фарк иссиклик жараёнларида жуда яккол куриниб турибди. Эксергетик ФИК эса одатда жуда кичкина.
Фойдали маълумотни жараёнда, ёки унинг алохида боскичларида эксергиянинг (Енинг) йукотмалари кийматларидан хам олиш мумкин. Бу эса тахминий сабабларни ва йукотма манбаларини бахолашга ва жараённи такомиллаштиришнинг мумкин булган йуналишларини белгилашга имкон беради. Аммо хулосани узил-кесил чукур тахлил килингандан сунг килиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |