Ж К 113-моддаси l -қисмида била туриб бопща шахсни таносил
касаллигини юқгириш хавфи остида қолдирганлик учун жавоб
гарлик назарда тутилган.
О бъ ек ти в то м о н д а н
Ж К 113-модцаси l -қисмида назарда тутил
ган ҳаракатларда, яъни била туриб бошқа шахсни таносил касал
лигини юқгириш хавфи остида қолдиришда ифодаланади.
83
Таносил касалликлари — захм, сўзак, перелой, триппер, юм-
ш оқ шанкр, мояклар (жинсий) лимфогранулсматози кабилардир.
Таносил касаллишнинг хусусияти, уни даволаш мумкин лиги ёки
касаллик туфайли юз берган оқибатлар жиноятнинг квалифика-
циясига таъсир этмайди.
Бита туриб шахсни таносил касаллигини юқгириш хавфи ости
да қоддириш ўзида таносил касаллиги борлигини билган шахс
томонидан жабрланувчининг шундай касалликка чалиниши мум
кин бўлган турли ҳаракатлар содир этишидан иборат бўлади. Юқги-
риш хавфи остида қолдириш айбдор томонидан жабрланувчига те
гишли шароитларда касалликни юқгириш мумкин бўлган шундай
ҳаракатлар содир этилишини назарда тутадики, бунда касаллик
фақат тасодифий ҳолатлар ёки жабрланувчи ўзига юқгирмаслик
учун кўрган чоралар туфайлигина юқмаслиги мумкин.
Била туриб деганда айбдорнинг ўзида таносил касаллиги бор
лигини билгани ҳолда жабрланувчини касалликни юқгириш хав
фи остида қолдириши тушунилади.
Бошқа шахсни таносил касаллипши юқгириш хавфи остида
қолдириш усуллари ҳар хил. Масалан, жинсий алоқа, жинсий эҳти-
ёж ни ғайритабиий усулда қондириш, турмушда, ишда гигиена
қоидаларининг турлича бузилишлари ва ҳоказо бўлиши мумкин.
Лекин улар жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмай-
ди.Жабрланувчи ўзини таносил касаллигини юқгириш хавф ости
Do'stlaringiz bilan baham: |