Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби


Жиноятнинг субъектив томони



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet499/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   495   496   497   498   499   500   501   502   ...   509
Bog'liq
хукуки

Жиноятнинг субъектив томони 
айбнинг қасд шакли билан ква­
лификация қилинади. Жиноятни содир қилиш мотиви ва мақсад- 
лари турлича бўлиши мумкин, аммо бу жиноятни квалификация 
қилиш учун аҳамиятга эга эмас.
Жиноятнинг субъекти 
фақат буйруқ берган шахсга бўйсунувчи 
ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
Ҳарбий хизматчи 
— ҳарбий хизматга чақирилган ёки шартнома 
асосида кўнгилли тарзда кирган шахсдир.
Кўриб чиқилаётган модданинг 2-қисмида: 1) бир гуруҳ шахс­
лар томонидан содир этилган; 
2
) огир оқибатларга сабаб бўлган 
бўйсунмаслик учун жавобгарлик белгиланган.
Бир гуруҳ шахслар томонидан бўйсунмаслик 
деганда, буйруқ 
берган бошлиққа икки ёки ундан ортиқҳарбий хизматчининг бир­
галикда ҳаракат қилиб ёки хабардорликда буйруқни бажармасли- 
гини тушуниш лозим.
Оғир оқибатлар 
деганда, ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғига за­
рар етказиш; ҳэрбий техникага шикает етказиш ёки уни нобуд қилиш; 
ўқув машгулотларини қолдириш ва бошқа ҳаракатлар тушунилади.
Мазкур модданинг 3-қисмида жанговар вазиятда содир этилган 
бўйсунмаслик учун жавобгарлик белгиланган.
Жанговар вазияг 
деганда, ҳарбий қисм ёки бўлинманинг душ­
ман билан бевосита юзма-юз туриши тушунилади. Жанговар вази­
ят тинчлик вақгида, масалан, давлатимиз ҳудудига жангарилар 
тўдаси босиб кирганда ҳам юзага келиши мумкин.
2-§. Буйруқни бажармаслик
(ЎзР ЖК 280-моддаси)
Жиноятнинг объекги 
— Ўзбекистон Республикаси Куролли Куч­
лар ид а ўрнатилган бўйсуниш тартиби, шунингдек шахснинг сог- 
лиғи, ўзганинг мулкидир.
Объектив томондан 
жиноят буйруқни эҳгиётсизлик туфайли 
бажармаслик натижасида кўп микдорда зарар етказилишида ёки 
оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади.
Кўп микдорда зарар етказилган ёки огир оқибатлар юзага кел­
ган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
Кўп микдорда зарар деганда, энг кам маош микдорининг юз бара- 
варидан уч юз бараваршача бўлган миқцордага зарар тушунилади.
473


Оғир оқибатлар — ЖКнинг 279-моддаси 
2
-қисмида кўзда ту­
тилган оқибатларга ўхшашдир.
Субъектив томондан жиноят қэсддан содир этилади. Жиноятни 
квалификация қилиш учун унинг мотив ва мақсадлари аҳамиятга 
эга эмас.
Жиноягаинг субъекти ҳар қандай ҳарбий хизматчи бўлиши мум­
кин.
Мазкур модданинг 2-қисмида мазкур жиноятни жанговар ва- 
зиятда содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган.
3 -§ . Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат 
вазифаларини бузишга мажбур қнлнш 
(Ў зР Ж К 281-моддаси)
Жиноятнинг объекта белгиланган ҳарбий итоаткорликтартиби- 
дир.
Жабрланувчи деб бошлиқ, унвони юқори бўлган бошкэ шахс­
лар (қоровул, соқчи, патрул хизматчиси ва боищалар) тушуни­
лади.
Объектив томондан жиноят бошлиққа, шунингдек ҳарбий хиз­
матга биноан ўзига юклатилган мажбуриягларни бажараётган бош­
кэ шахсга ҳаршилик кўрсатшцца ёки уни мажбуриягларни бузиш­
га мажбур қилишда ифодаланади.
Қарпшлик кўрсатиш деб, бошлиққа ёки бошқа ҳарбий хизмат- 
чиларга доир мажбуриятларини бажариш пайтида зўрлик ишлатиб 
ёхуд зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, фаол қаршилик кўрсатиш 
тушунилиши керак.
Зўрлик деганда, жабрланувчининг баданига енгил, ўртача оғир- 
ликдаги шикает етказишни тушуниш лозим.
Мажбурлаш деганда, бошлиқни ёки бошқа ҳарбий шахсни ўз 
функционал вазифаларини унинг ўзи истамаган ҳолда бузишга 
мажбур кдлиш тушунилиши керак.
Бу кдлмиш формал таркибли жиноят бўлиб, қаршилик кўрса- 
тилган ёки мажбурланган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ушбу жиноятнинг зарурий белгиси бошлиқ томонидан дўқ- 
пўписанинг амалга оширилишидан қўрқшп учун етарли асослар 
мавжуд бўлишидир.
Иккинчи зарурий белгиси — ҳаршилик кўрсатшп ёки хизмат 
вазифаларини бузишга мажбур кдлиш фақат жанговар ҳолатда со­
дир этилган бўлиши лозим.


Бошлиққа қаришлик кўрсатиш ёки хизмат вазифаларини бу­
зишга мажбур қилиш билан қўрқигиш жанговар вазиятдан бошкэ 
пайтда содир бўлганида айбдорнинг қилмиши ЎзР ЖКнинг 
1
12- 
моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Формал таркибли жинояг дўқ-пўписа ҳэр қандай шаклда ифо- 
даланган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг мотив ва мақсади унинг квалификация қилиниши учун ахами­
ятга эга эмас.
Мазкур жиноятнинг субъекти ҳар қандайҳарбий хизматчи бўлиши 
мумкин.
Мазкур модданинг 
2
-қисмида бошлиққа кэршилик кўрсатиш 
ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбурлаш: 
1
) бир гуруҳ 
шахслар томонидан; 
2
) курол ишлатиб содир этиш; 3) оғир оқибат- 
ларга олиб келиши учун жавобгарликни назарда тутилади.
Таҳлил қилинаёттан моддада баён қилинган қилмишни содир 
этшцда курол ишлатиш деганда ҳар кандай ўқотар ёки совуқ қурол- 
нинг ишлатилишини тушуниш лозим.
Қўллаш деганда, қуролни униш бевосита мўлжалланганлиги бўйи- 
ча ишлатиш, ўқ отиш, пичоқни санчиш ва бошқалар тушунилади.
Огар оқибатлар деганда, жабрланувчига ошр тан жароҳати етка­
зиш, эҳгаётсизлик орқасидан одам ўлдириш, ҳарбий тадбирларни 
(ўқув машғулотлари ва бошкэ тадбирларни) қолдириш тушунилади.
Мазкур модданинг 3-қисмида бошлиқкэ қаршилик кўрсаташ ёки 
уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш жиноягининг жан­
говар вазиятларда содир этилиши учун жавобгарлик кўзда тутилган.
4
-§ . Бошлиқни қурқитиш 
(Ў зР Ж К 282-моддаси)
Ушбу жнноетиннг объекта ўрнатилган ҳарбий итоаткорлик тар­
тиби, шахснинг соглига, ҳаёти хисобланади.
Объектив томондан жинояг жанговар ҳолатда, агар бундай ҳара- 
катлар амалга оширилиши учун етарли асослар мавжуд бўлса, 
бошлиқни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитшцда ифо­
даланади.
Субъектив томондан жинояг кэсдцан ёки эҳшётсизликнинг бе­
парволик ёки ўз-ўзига ишониш шаклида содир этилиши мумкин.
Жиноятнинг субъекта вазифаси ёки унвонига кўра бўйсунишда 
бўлган ҳарбий хизматчидир.


5-§. Баданга ш икает етказиш 
(ЎзР Ж К 283-моддаси)
Жиноятнинг объекти Куролли Кучларда ўрнатилган итоаткор- 
лик тартиби, ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғидир.
Жиноятнинг объектив томони бошлиқни ҳарбий хизмат бўйича 
мажбур иятларини бажариши муносабати билан ёки бу мажбурияг- 
ларни бажараёттанида дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўрта- 
ча ошр шикает етказищда ифодаланади.
Кўриб чиқилаёттан модда бўйича қилмишни квалификация- 
лашнинг зарур шарти бошлиқнинг соғлигага зарар айнан унинг 
ҳарбий хизмат бўйича мажбуриятларини бажариши муносабати би­
лан ёки бу мажбуриягларни бажараётганда етказилишидир.
Бу кдлмиш моддий таркибли жиноят бўлиб, соғлиққа зарар 
етказшпвнидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг квалификация кдлиниши учун унинг мотиви ва мақсадлари- 
нингаҳамиятийўқ.
Жиноятнинг субъекта хрр қандай ҳ^рбий хизматчи булиши мумкин.
Мазкур модданинг 
2
-кдсмида:
1
) бошлиқни унинг ҳарбий хизмат бўйича мажбуриятларини 
бажариши муносабати билан ёки бу мажбуриягларни бажараётган­
да дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача огир шикает етка­
зиш бир гуруҳ шахслар томонидан;
2
) қурол ишлатиб содир этилганлик учун жавобгарлик белги­
ланган. Дўппослаш, баданга шикает етказиш жанговар вазиятда 
содир этилган бўлса, айбдор 283-модцанинг 3-қисми билан жа­
вобгарликка тортилади.
6
-§. Бўйсунувчннивг ўз бошлиғнни ёки бошлиқнинг 
ўзнга бўйсунувчини ҳақорат қилиши 
(Ў зР Ж К 284-моддаси)
Жиноятнинг объекта белгиланган бўйсуниш тартиби, шунинг­
дек бошлиқ ва бўйсунувчининг шаъни ва қадр-қимматидир.
Бошлиқ ёки бўйсунувчи жабрланувчи бўлиши мумкин.
Объектив томондан жиноят бўйсунувчининг ўз бошлиғини 
ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини худди шундай ҳаракатла- 
ри учун интизомий чора кўрилганидан сўнг ҳақорат қилишида 
ифодаланади.


Биринчи марта ҳақорат қилишни содир этган шахс Ўзбекистон 
Республикаси Куролли Кучлари низомига биноан интизомий жа­
вобгарликка тортилади.
Жиноят формал таркибли бўлиб, бўйсунувчининг ўз бошлиғи- 
ни ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳэқорат қилган пайгидан 
тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг мотиви ва мақсади унинг квалификация қилиниши учун 
ахамиятга эга эмас.
Жиноятнинг субъекта ҳдр кандай хррбий хизматчи бўгашш мумкин.
7 -§ . Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий 
хизматчнлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга 
оид устав қоидалариии бузиш 
(Ў зР Ж К 285-моддаси)
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги Қонуни 
билан ушбу модданинг 
2
-қисми қуйидаги мазмундаги ўзгартиш- 
лар билан тўлдирилди.
2
-қисм: Ўша қилмиш: а) бир гуруҳ шахслар томонидан; б) 
қурол ишлатиб содир қилинса; в) баданга огир шикает етказишга 
сабаб бўлса — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
билан жазоланади.
Шунингдек ушбу модца 3 ва 4-қисмлар билан тўлдирилди.
3-қисм: Ўша қилмиш одам ўлимига сабаб бўлса - ўн йилдан ўн 
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
4-қисм: Ўша кдлмиш: а) одамларнинг ўлимига; б) бошкэ оқибат- 
ларга сабаб бўлса - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликцан 
маҳрум кдлиш билан жазоланади.
Жнноятнинг объекта бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизмат- 
чилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга доир устав қоидаларидир.
Объектив томоцдан жинояг бир-бирига тобе бўлмаган ҳэрбий хиз- 
матчилар ўргасиааги ўзаро муносабатларга доир устав қоидаларини бу­
зиб мунгазам хўрлаш, азоб бериш, совшқнинг бузилишига олиб кел­
ган баданга енгил ёки ўртача огир шикает етказшцпа ифодаланади.
Муитазам хурлаш ёки азоб бериш деганда, бу ҳаракатларни уч 
ёки ундан ортиқ маротаба содир этиш тушунилади.
Хўрлаш ёки азоб бериш — жабрланувчи шахснинг шаъни ва 
қадр-кдмматини таҳқирлаш йўли билан ерга урувчи ҳар қандай 
хэракаг демакдир.


Азоб бериш жисмоний қийноқ ва уқубатлар йўли билан амалга 
оширилиши мумкин. Азоблар — узоқ ва укубатли огриқлардир. Азоб 
бериш, юлиш, тишлаш, кўп жойларни тирнаш, жароҳатлаш, ки­
мёвий ёки бошқа моддалар билан таъсир ўгказиш ва ҳоказоларда 
ифодаланади.
Жиноят модций таркибли бўлиб, хўрлаш ҳаракатлари, азоб бе- 
ришлар, соғлиққа зарар етказиш ёки ноқонуний равшцца озод­
ликдан маҳрум қилиш содир этилганидан бошлаб тугалланган 
ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят­
нинг мотиви ва мақсади унинг квалификация қилиниши учун 
аҳамиятга эга эмас.
Жиноятнинг субъекти жабрланувчи билан тобелик муносабати- 
да бўлмаган ҳар кэндай ҳарбий хизматчи бўлинш мумкин.
Мазкур модданинг 2-қисмида бир-бирига тобе булмаган хар­
бий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга доир устав қоида- 
ларини бузиш: а) бир гуруҳ шахслар томонидан; б) курол ишла­
тиб; в) баданга шикает етказишга олиб келган қилмишлар учун 
жавобгарлик белгиланган.
Шундай қилмиш инсоннинг ўлимига сабаб бўлганда, айбдор 
285-модцанинг З-кдсми билан жавобгарликка тортилади.
Шундай кдлмиш одамларнинг қурбон бўлишига ёки бошкэ огар 
окдбатларга олиб келган бўлса, айбдорнинг кдлмшпи ушбу мод­
данинг 4-кдсми билан квалификация кдлинади.
8
-§. Мародёрлик 
(Ў зР Ж К 286-модцаси)
Жиноятнинг объекги куролли кучлардаги маьнавий асос лар дир.
Жиноятнинг предмети ярадорлар ёки ўлганларнинг мол-мул- 
КИВДР-
Объектив томондан жиноят жанговар вазиятда ўлганлар ёки 
ярадорларга тегишли буюмларни эгаллаб олшцца ифодаланади.
Буюмларни эгаллаш ҳар қандай шакдца ўғрилик ёки зўрлик 
ишлатиб содир этилиши мумкин.
Ўлганлар ёки ярадорларга тегишли буюмларни эгаллаб олиш- 
нинг зарурий белгиси жиноятнинг жанговар вазиятда содир эти- 
лишидир.
Жиноят ўлганлар ва ярадорга тегишли буюмлар эгаллаб олин­
ган пайтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
478


Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. 
Жиноятнинг мотив ва мақсади унинг квалификация қилини- 
ши учун аҳамиягга эга эмас.
Жнноятнинг субъекти фақат ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.


1. Буйруқ дегавда нима тушунилади? Бўйсунмаслик деганда нима 
тушунилади? Унинг куриниши ва турлари. Ушбу жиноятни огар- 
лангшрувчи хусусиятлари.
2. Буйруқни бажармаслик билан бўйсунмасликнинг фарқи ни­
мада? Буйруқни бажармаслик жиноягининг жиноий жавобгарлик 
шартлари.
3. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини 
бузишга мажбур қилиш деганда нима тушунилади? Мажбурлаш ва 
буйруққа бўйсунмаслик нимаси билан фарқданади?
4. Бошлиқни ўлдириш билан қўрқитиш ёки куч ишлатиш де­
ганда нимани тушунасиз?
5. Кэвдай ҳолларда бу қўрқитиш жиноят ҳисобланади?
6
. ЖКнинг 282-моддасида кўрсатилган жиноий жавобгарлик­
нинг мажбурий шартларини айтинг.
7. Баданга шикает етказиш деганда нима тушунилади?
8
. Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсу- 
нувчини ҳақорат қилиши жиноий жавобгарлигининт шартларини 
кўрсатинг.
9. Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид ус­
тав қоидаларини бузиш деганда нима тушунилади? Ушбу қилмиш 
қандай ҳолларда намоён бўлади ва қилмишга жиноий жавобгар­
ликнинг шартларини кўрсатинг.
10. Мародёрлик деганда нима тушунилади? Нима мародёрлик 
деб тан олинмайди?


1-§. Ҳарбнн қнсм ёки хизмат жойвни 
ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш 
(ЎзР Ж К 287-моддаси)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-модцасида: 
«Узбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Респуб­
ликаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда бел­
гиланган тартибда ҳарбий ва муқобил хизматни ўташга мажбур­
дирлар», деб белгилаб қўйияган.
Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий ҳарбий ва муқобил хиз­
матни ўташ тартиби «Мудофаа тўғрисида», «Умумҳарбий мажбу- 
рият ва ҳарбий хизмат тўғрисида», «Муқобил хизмат тўғрисида»ги 
қонунларда, ҳарбий уставлар асосида белгиланади.
Жипоятннпг объекги Куролли Кучларда ўрнатилган ҳарбий хиз­
матни ўгаш тартибщщр.
Мазкур модда биринчи қисмининг объектив томони: 
1
) қисм- 
ни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш; 
2

ҳарбий қисмда қискэ муддатга рухеат берилтанда, бошқа хизматга 
тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат са- 
фаридан, таътилдан ёки даволаш муассасасидан, узрли сабаблар- 
сиз бир кеча-кундуздан ортиқ, аммо ўн кеча-кундуздан кўп булма­
ган муд дат давомида хизмат жойида бўлмасликда ифодаланади.
Чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар 
ҳарбий қисм жойлашган ҳудуддаги казармаларга жойлаиггирила- 
дшир. Ҳарбий хизматни ўташ жойи бошқа жойларда ҳам бўлиши 
мумкин.
Ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини фақат тегишли ҳарбий 
бўлинма командирининг (бошлиқнинг) рухсати билан тарк этиш 
мумкин. Командирнинг рухсатисиз ҳарбий қисмни ёки хизмат 
жойини ёхуд дислокация манзилини тарк этиш ҳарбий уставга 
биноан тақиқланади — акс ҳолда бу қисмни ёки хизмат жойини 
ўзбошимчалик билан тарк эташ ҳисобланади.
Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиси томонидан қисмни ёки 
хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетишнинг зарурий 
белгиси қисмда бўлмасликнинг бир кеча-кундуздан ортиқ, аммо 
ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган мудцатдаги давомийлигидир. Бу 
мудцатни шахснинг қисмни ёки хизмат жойини ташлаб кетиш

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   495   496   497   498   499   500   501   502   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish