Ўзбекистоп Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби



Download 14,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet488/509
Sana12.07.2022
Hajmi14,97 Mb.
#778871
1   ...   484   485   486   487   488   489   490   491   ...   509
Bog'liq
хукуки

-
препарат 
— моддаларнинг ҳар қандай физик ҳолатдаги, тар­
кибида битга ёки бир нечта гиёвандлик воситалари ёхуд психо­
троп моддалар бўлган аралашмаси, деб таъриф берилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 1995 йил 1 
апрелда қабул қилинган 13-4-1-рақамли Кдрорига мувофиқСоғ- 
лиқни сақлаш вазирлиги томонвдан ишлаб чиқилган «Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг 1961,1971,1988 йиллардаги Конвен- 
цияларидаги тавсияларга мувофиқ гиёвандлик воситалари, психо­
троп моддалар ва прекурсорларнинг таснифи (рўйхати)» маъқул- 
ланган. Моддалар ўзининг халқаро рўйхатга олинмаган номлари 
билан ёки амалдаги халқаро Конвенцияларда қўлланилган номла­
ри билан; уларнинг изомерлари, агар шу моддаларнинг кимёвий 
формулалари доирасида шундай изомерлар мавжуд бўлиши эҳти- 
моли бўлган барча ҳолларда; шу моддаларнинг мураккаб ва оддий 
эфирлари, уларнинг мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган барча ҳол- 
ларда; шу моддаларнинг тузлари, шу жумладан мураккаб эфир- 
лар, оддий эфирлар ва изомерларнинг тузлари,' шундай мавжуд 
бўлиши эҳгимоли бўлган барча ҳолларда; шу моддаларнинг препа- 
ратлари (қонунда назарда тутилган истиснолардан ташқари) ана 
шу рўйхатга киритилган.
Ушбу рўйхат тўртга жадвалдан иборат бўлиб, гиёвандлик воси­
таларининг рўйхати I ва II жадваллардан жой олган.
I жадвалга ўта хавфли хусусиятига эга бўлган ва тиббий мақ- 
садларда фойдаланилмайдиган ўсимликлар ва моддалар киритил­
ган. Бу гуруҳдаги моддалар жуда хавфлилиги, уларга мутелшсни 
вужудга келгириши билан ажралиб туради.
II жадвалга Гиёвандлик моддалари тўғрисидаги 1961 йилги Кон- 
венциядаги тавсияларга мувофиқ I ва II рўйхатлар киритилган 
бўлиб, улар ўга хавфли ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган 
ўсимликлар ва моддаларни ўз ичига олган бўлиб, II жадвалнинг I 
рўйхати 77 та номдаги моддалардан иборатдир.
1971 йилда қабул килинган «Психотроп модцалар тўғрисида»ги 
Конвенцияда психотроп мод цалар рўйхатига патологик кўникма 
ҳосил қилувчи, босинқираш пайдо кдлиб ёки ҳэракатланиш, фикр­
лаш, юриш-туриш, идрок этишнинг бузилишига сабаб бўладиган, 
одамнинг марказий асаб тизимига қўзғатувчи ёки сусайтирувчи 
таъсир кўрсатадиган моддаларгина (агар бундай таъсир кўрсатиш 
аҳоли соғлиғи учун хавф туғдирса ва ижгимоий муомалага айла- 
надиган бўлса) киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Пси­
хотроп модцалар, гиёвандлик воситалари сингари, учта (тиббий,
455


ижгимоий ва норматив) мезон йигиндисига кўра тавсифланиши 
боис, уларга нисбатан ҳам муомала қилишнинг алоҳида ҳуқуқий 
тартиби белгиланган.
{
Психотроп модцалар рўйхати Гиёвандлик воситаларини назорат 
қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 
13-4-1-ракамли қарорига 2-иловадан жой олган. Бу рўйхат 1971 
йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция тавсияларига 
мувофиқ тузилган I, И, III, IV рўйхатларни ўз ичига олувчи I, II,
III жадвалларда келтирилган. 
<■
Ш жадватдан Ш ва IV рўйхатлар жой олган. Ш рўйхат амобарби­
тал, бупренорфин (морфин), буталбитал, катин, циклобарбигал, 
глугетимид, пентазоцин ва пентабарбитални ўз ичига олган. IV рўйхат 
24 та номдаги моддани, шу жумладан барбитал, бенамфетамин, 
бромазепам, фенкамфамин, галазепам, нимигазепам, пемолин, фе­
нобарбитал ва бошқаларни ўз ичига олади. Шу жадвалга яна муайян 
хавф тугдирувчи ва тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўсимлик- 
лар ва моддаларнинг номлари киритилган. Булар транквилизаторлар 
(асабнитинчлантирувчи), антидепрессантлар, тез таъсир кўрсатув- 
чи бошкэ дори моддаларидир. Бу моддалар соғлиқ учун ўртача хавф­
ли бўлиб, уларга боғлиқлик вужудга келиши мумкин.
Ақл-идрокка, иродага таъсир этувчи бошкэ модцалар жумласи­
га гангитувчи ва мугеликни юзага келтирувчи, турмушда, ишлаб 
чиқаршцда ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатшцца кенг қўлланила- 
диган, шу сабабли уларнинг аксарияга билан муомала қилишнинг 
алоҳида тартибини белгилаб қўйишнинг имконияти бўлмаган бир 
қатор препаратлар киради. Воситалар ва моддаларнинг бу гуруҳи 
учун норматив белгининг йўқлиги боис тергов-суд амалиётида 
экспертиза ўтказиш усулига амал қилиш лозим: агар экспертиза 
хулосасига мувофиқ истеъмол қилинганида гангитувчи ва бошкэ 
салбий таъсир кўрсатувчи дори препаратлари ёки бошқа модцалар 
халҳаро конвенциялар ва давлатнинг ички қонунларида гиёванд­
лик воситалари ёки психотроп моддалар жумласига киритилмаган 
бўлса, улар ақл-вдрокка, иродага таъсир этувчи бошқа моддалар 
деб қаралмоғи лозим.

Download 14,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   484   485   486   487   488   489   490   491   ...   509




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish