Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида



Download 81,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi81,5 Kb.
#120140
Bog'liq
БухДУ Мактаб Йўл харита


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-Фармон асосида Бухоро давлат университетининг умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш бўйича
ЙЎЛ ХАРИТАСИ”



Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

1.

“Таълим тўғрисида”ги Қонун тарғиботи ҳамда мактабда меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича давра суҳбати ташкил этиш.

Факультетларга бириктирилган умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида давра суҳбати.

2021 йил январь

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

2

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида кафедра филиалини ташкил этиш.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида бириктирилган кафедранинг профессор-ўқитувчилар томонидан мактабларда кафедра филиали ташкил этилади..

2021 йил январь

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

3

Мактаб таълими билимлар пойдевори” ҳаёт сабоқлари мавзусида семинар тренинг ташкил этиш.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида тажрибали профессор-ўқитувчиларнинг учрашувларини ташкил этиш.

2021 йил февраль

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

4

Кафедра йўналишларидан келиб чиқиб маҳорат дарслари ташкил этиш

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига маҳорат дарслари ташкил этилади.

2021 йил февраль

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

5

Умумтаълим мактабларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг фаолияти, фан хоналарининг моддий-техника базаси ҳолатини ўтганиб чиқиш.

“Ҳарбий таълим” кафедраси ўқитувчилари умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг фаолияти, фан хоналарининг моддий-техника басзасини ўрганиб чиқиб ҳисобот тайёрлайдилар.

2021 йил февраль-март

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, “Ҳарбий таълим” кафедраси мудири

6

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш мақсадида турли хил кўрик-танлов ғолиблари, давлат мукофоти совриндорлари бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан “Очиқ дарс машғулотлари”ни ўтказиш графигини тасдиқлаш ва уларни юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш.

1.”Очиқ дарс машғулотлари”ни ўтказиш графиги ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2. График асосида ”Очиқ дарс машғулотлари” юқори савияда ўтказилади.

Тасдиқланган режа асосида

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

7

Педагогларнинг дарс берадиган фанлари бўйича билими ва салоҳиятини диагностика қилиш.

Мактаб педагогларининг ўзлари дарс берадиган фанлари бўйича билими ва салоҳияти диагностика қилинади, мавжуд бўшлиқлар аниқланади.

2020 йил 25 декабргача

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари

8

Мактаблар ўртасидаги миллий ва халқаро рейтинг индикаторлардаги кўрсаткичларни яхшилаш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш

Мактабларнинг ўз миллий рейтингидаги, халқаро рейтингдаги ўринларини яхшилаш бўйича, таълим сифатини ошириш бўйича хорижий тажрибалар ўрганилади ва мазкур мактабга мос жиҳатлари жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилади.

2021 йил январ-феврал ойлари

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

9

Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларини математика, биология, она тили ва адабиёт фанларидан билимини аниқлаш мақсадида назорат ишларини ташкил этиш.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларидан ёзма ишлар олинади ва таҳлил қилинади.

2021 йил март

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

10

Университет томонидан тегишли фанлар бўйича мактаб ўқувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1.Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда маҳорат дарсларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2.Тасдиқланган график асосида ишлар ташкил этилади.

Тасдиқланган режа асосида

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

11

Тасдиқланган график асосида “Университет-мактаб” ҳамкорлиги доирасида умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари билан селекция ишларини амалга ошириш.

1.Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда селекция ишларини олиб бориш режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2.Тасдиқланган график асосида ишлар ташкил этилади.

Тасдиқланган режа асосида

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

12

Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида бириктирилган вилоят ишчи гуруҳига кўмаклашиш.

1.Вилоят ишчи гуруҳи билан ҳамкорликни йўлга қўйилади.
2.Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ишларида ишчи гурухга ёрдам берилади.






Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

13

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш бўйича “PIRLS халқаро баҳолаш тадқиқотлари” қисқа малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини ташкил этилган “PIRLS халқаро баҳолаш тадқиқотлари” қисқа малака ошириш курсларига жалб этилади.

2021 йил апрель

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

14

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари 11-синф ўқувчилари учун “Касблар куни” ташкил этиш.

1.Бухоро давлат университетида тайёрланадиган мутахассисликлар, янги очиладиган йўналишлар бўйича буклетлар, видеороликлар тайёрланади.
2.Ҳар бир умумтаълим мактабларида ишчи гурух томонидан умумтаълим мактаби раҳбарияти билан ҳамкорликда “Касблар куни” ташкил этилади.
3.Умумтаълим мактаби ўқувчиларини университетга саёҳати ташкил этилади.

2021 йил май

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

15

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида “5 ташаббус” бўйича маънавий-маърифий тадбир ташкил этиш.

1.Ахборот технологиялари соҳасида турли мусобақалар ташкил этилади.
2.Маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
3.”Энг яхши китобхон” кўрин танловини ўтказиш.

2021 йил май

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

16

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида “ҳаёт сабоқлари”, “олимлар куни” ва “кафедралар соати” каби мавзуларда семинар ва очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиётларини жорий қилиш.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билан бирга уларнинг ота-оналари ва мактаб ўқитувчилари ҳам таклиф қилинади.

2021 йил январдан, доимий,
ҳар ойда
1 марта

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

17

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олипиадаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўқувчилари ўртасида фан олипиадаларини ташкил этилади ва ўтказилади. Бу билан муассасада иқтидорли ўқувчилар танлаб олинади ҳамда муассасада ўқувчиларнинг юқори даражада билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантириб борилади.

2021 йил март ойидан, доимий

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

18

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида БухДУ ректори стипендиясини жорий қилиш.

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида танлов ўтказилиб, энг иқтидорли ўқувчи БухДУ ректорининг махсус стипендияси берилади.

2020-2021 ўқув йили 2 чорак якунлари бўйича, доимий

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

19

Университет фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш, камчиликларни бартараф этиш ва энг нуфузли ОТМга айлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш.

1.Университетнинг ўқув-услубий, таълим-тарбия, маънавий-марифий, илмий ишлар ва инновациялар, халқаро ҳамкорлик, молиявий соҳалар бўйича танқидий ўрганилади.
2.Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар вилоят ҳокимлигига киритилади.

2020 йил январь

Барча проректорлар.

20

Ўқувчи-ёшларда педагогика касбига бўлган қизиқишини ошириш ва ёшлар селекциясини ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарларда биттадан мактабларда “Ёш педагоглар синфи”ни ташкил этиш.
Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда замонавий педагогиканинг методлари ва услубларини ўргатишга қаратилган ўқув дастурларини тайёрлаш.

1.Танлаб олинган умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларни педагогика соҳасидаги қизиқиш ва иқтидорларини инобатга олган ҳолда “Ёш педагоглар синфи” ташкил этилади.
2. Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда замонавий педагогиканинг методлари ва услубларини ўргатишга қаратилган ўқув дастурларини тайёрланади.



2020 йил январдан бошлаб

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари

21

Умумтаълим мактабларини таълим-тарбия жиҳатидан оталиққа олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш ва ўқув йили давомида ёрдам бериб бориш.

1.Умумтаълим мактабларини оталиққа олиш мақсадида ўқитувчилар бириктириб чиқилади.
2.Ўқув йили давомида таълим-тарбия соҳасида уларга ёрдам бериб борилади.

2020 йил январдан бошлаб

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари Ишчи гуруҳ аъзолари


Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Р.Ғ.Жумаев
Download 81,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish