“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича маъруза машғулотлари



Download 140 Kb.
bet2/7
Sana19.05.2022
Hajmi140 Kb.
#604285
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Мавзу(сиртки) 2021

Қўшимча адабиётлар

  1. Ўзбекистон мустақиллик йилларида. - Тошкент: Ўзбекистон, 1996.

  2. Ўзбекистон тарихи. Р.Ҳ.Муртазаеванинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, 2005.

  3. Ўзбекистон халқининг дини, маданияти ва урф-одатлари: тарих ва ҳозирги ҳолат. - Тошкент: ТИУ, 2011.

  4. Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). 2 том. Масъул муҳаррирлар: Р.Абдуллаев, Қ.Ражабов, М.Раҳимов. - Тошкент: Ўзбекистон, 2019.

  5. Ғуломов С., Убайдуллаева Р., Аҳмедов Э. Ўзбекистон. -Тошкент: Меҳнат, 2001.


1.Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи.

Ўзбекистон тарихи кўҳна бўлиб, оламшумул воқеликларга жуда бой. Мамлакатимиз жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон тарихи қадим ва яқин аждодларимизнинг ҳаётий кечмишлари қандай бўлганлиги, жаҳон тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаларини ҳолисона ва ҳаққоний ўрганади. Умуман, Ўзбекистон тарихи фани аждоларимиз ҳаётида содир бўлган тарихий воқеаларни таҳлил қилишни, уларнинг сабаблари ва моҳиятини, ички ва ташқи омилларини, умумий ва ўзига хос қонуниятларини очиб беришни кўзда тутади.


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи ўта муҳим масала бўлиб, у фаннинг туб илмий-назарий асосларини ташкил этади. Маълумки Ўзбекистон тарихи совет даврида энг қадимги даврдан бошлаб 5 та тараққиёи босқичига: ибтидоий, қулдорлик, феодализм, капиталистик, социалистик (коммунистик) жамиятларга бўлинганди.
Мустақиллик йилларида тарихчи олимлар “Янги тарих”таълимоти ва тарих фанини ўрганишнинг назарий-услубий асосларига суянган ҳолда шонли бой тарихимизни илмий асосдадаврлаштириш соҳасида маълум ютуқларни қўлга киритдилар ва тарихни синфлар курашидан иборат, деб тушуниш, уни 5 та формацияга бўлишдан батамом воз кечдилар. Ўзбекистон тарихига оид дастур, дарслик, ва ўқув қўлланмалари совет тузуми даврининг сохта, тўқима материалларидан бутунлай ҳоли қилинди. Уларда Ўзбекистон тарихи шартли равишда энг муҳим даврларга, ўзбек давлатчилиги тарихий даврларига, хусусан, дастлабки давлатлар (қадимги даврлардан IX асргача), IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги, Амир Темур ва Темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги. Амир Темур ва Темурийлар даврида ўзбек давлатчилиги, Ўрта Осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари, Россия империясининг Туркистонда юритган мустамлакачилик сиёсати, Советлар даври сиёсати ва Мустақил Ўзбекистон давлати тарихий даврларига бўлинди.
Ўзбекистон тарихи фани учун тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Зотан, манбалар тарихни тилга киритади. Манбалар ўз ҳолатига кўра, ёзма ва моддий кўринишларга эга бўлади, тарихимизнинг энг қадимги, яъни ёзувсиз замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этногафик манбалар ёрдамга келади.
Моддий ашёвий манбаларга қадимда инсон қўли билан яратилган ҳамма нарсалар кирали. Ёзма манбаларга эса қоятошларга, сопол, ёғоч, терига ва хоказоларга битилан қадимги ёзувлар ва китоблар киради
Ўзбекистон тарихи бўйича энг қадимги ёзма манба зардуштийлик дининг муқаддас китоби “Авесто”дир.
Тарихий манбалар давр нуқтаи назаридан қадимий ва жорий (кундалик) аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, ўз мазмун ва моҳиятига кўра бирламчи ва иккиламчи мақомга эгадир. Бирламчи манбага тарихий ҳужжатларнинг асл нусхаси кирса, иккиламчи манбага эса, мана шу бирламчи манбаларнинг эълон қилинган нусхалари, китоб ҳолатига келтирилганлари киради.
Манбалар ўз ҳолатига кўра ёзма ва моддий кўринишларга эга бўлади. Ёзма манбалар энг қадимги ёзувлар, битиклар ва китоблардан иборат. Тарихимизнинг энг қадимгиёзувсиз замонларга оид даврини ўрганишда археологик, антропологик ва этнографик манбалар ёрдамга келади. Буларга қадимги манзилгоҳлар, шаҳар ҳаробалари, қўрғон қолдиқлари, турмуш ва хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, турли-туман ашёлар киради. Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанларга нисбатан аниқ фан. Шунинг учун ҳам у математика усулидан кенг фойдаланилади. Тарихий воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, даврий кетма-кетлик-хронологик асосда ўрганилади. Шу билан бирга тарихий воқеликнинг сабаб ва оқибатлари аниқланиб, шакл-шамойиллари ва ҳолати белгиланади. Ўзбекистон тарихи ўтмишда ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ривожланиши ва таназзулнинг сабаб ва оқибатларини ўрганиб, улардан келажак учун зарур сабоқ ва хулосалар чиқаради. Ўзбекистон тарихи инсоният жамиятининг фақат бир қиррасини эмас, балки ҳамма томонларини узвий боғлиқликда, бир бутунликда ўрганади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарув тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотлар ривожлантирилиб борилмоқда. Бугун жаҳонда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар, мафкуравий қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш, турли хил ёт ғоялардан ёшларни ҳимоя қилиш учун тарихий тафаккурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Олий ўқув юртларида Ўзбекистоннинг энг янги даври тарихини чуқур ўрганиш ёш мутахассисларнинг бугунги давр сиёсатини, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини, давр қаҳрамонларини, айниқса ўзининг ҳам шу жараён иштирокчиси эканлигини тўғри ва тўлиқ англаши жамият тарақиётида муҳим аҳамият касб этади.


Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish