Ўзбекистонга нима учун “яшил” иқтисодиёт зарурлиги


— 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясиДа



Download 492,16 Kb.
bet3/5
Sana22.11.2022
Hajmi492,16 Kb.
#870333
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Яшил иқтисодиёт

2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясиДа республиканинг экологик сиёсати табиатнинг алоҳида элементларини муҳофаза қилишдан экологик тизимларни умумий муҳофазасига ўтишни амалга оширишга, инсон яшаш муҳитининг мақбул кўрсаткичларини кафолатлашга ва ўзаро алоқани иқтисодиёт тармоқларини “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосан ривожлантириш механизмлари билан уйғунлаштиришга йўналтирилган.
Дастур табиий ресурслардан, шу жумладан, сув, ер, минерал-хом ашё ва биологик ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш, ишлаб чиқаришда экологик тоза технологияларни жорий этиш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳисобига ҳаво муҳити, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини босқичма-босқич камайтириш, атроф табиий муҳитни мунтазам баҳолаш ва унинг ижтимоий-экологик ҳолати прогнозини тузиш учун атроф табиий муҳит мониторинги механизмини такомиллаштириш, экологик офат минтақасида — Оролбуйи ва мамлакатнинг бошқа экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларидаги экологик ҳолатни тиклаш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини амалга оширишни кўзда тутади.
Айни чоғда мазкур дастур билан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва йирик шаҳарлар ва аҳоли пунктларидаги канализация тармоқлари тизимлари ва тозалаш иншоотларини яхшилаш, атроф табиий муҳит муҳофазаси соҳасида илмий-техник салоҳиятни ривожлантириш хамда фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш чоралари кўрилади.
Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиши тўғрисидаги стратегиясини кабул килинишига иккита асос бор:
биринчидан, масала республика иқтисодий сиёсати учун ҳаётий муҳим,
иккинчидан эса, “яшил” иқтисодиётнинг жорий этилиши билан боғлиқ ўзгаришлар ўта жиддий бўлиб, улар ўзбек иқтисодиёти ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади.
  • “Яшил” иқтисодиёт кенг мавзу бўлиб, унинг барча жабҳаларини очиқлашга каттадан-катта монографияларни баён қилишга тўғри келади.
  • Шунинг учун уни электр энергияси мисолида кўриб чиқамиз.
  • Даставвал “яшил” иқтисодиёт тушунчасига тўхталсак. Назариянинг бирламчи қоидасига кўра, иқтисодиёт табиий муҳитнинг қисмидир.
  • У ушбу муҳитдан олган турли хил ресурсларни кишиларга зарур бўлган маҳсулот ва хомашёга айлантиради ҳамда вужудга келган чиқиндиларни муҳитга қайтаради.
  • Шу ўринда, ўзлари табиатга қарам бўлган кишилар ҳам табиий муҳит қисмидир ва буни унутмаган яхши.
  • Кишиларга нафас учун яроқли ҳаво, ичимлик суви, озиқ-овқат керак.
  • Буларнинг ишлаб чиқилиши эса экотизимларнинг (ҳар қандай макон – табиий умумий экотизимга жойлаштирилган экотизим туридир) самарадорлигига бориб тақалади.
  • Шундай қилиб, иқтисодиёт табиий муҳитни қўпормасдан ривожланишда давом этиши керак, негаки, бу улкан бир ҳалокатни вужудга келтириши мумкин.
  • Амалиётда “яшил” иқтисодиёт бу бир дона маҳсулот ишлаб чиқилишига кетадиган хомашё ва энергия ҳаражатини, қазилма ёқилғи қўлланилишини қисқартириш ва уни қуёш ҳамда шамол энергияси билан жойини алмаштириш, чиқиндилар шаклланишини қисқартириш йўлларини аниқлаш жараёнидир.
  • Бундай сиёсат иқтисодий жиҳатдан афзалроқ, албатта. Дейлик, бирор бир русум ёқилғисининг соатига бир килловатни ишлаб чиқиши учун 1 кг.ми ёки 200 граммни сарфлашни афзал кўрасиз?
  • Бу каби танлов олдингизда турганида, шубҳасиз, жиддий фарқни ҳис қиласиз.
  • Бундай ёндашув бутун ишлаб чиқариш тизимига ҳам таалуқлидир.
  • Бошқа бир мисол, 2000 йилда Ўзбекистон ЯИМидаги 1000 АҚШ долларининг энергетик ҳажми нефтдаги эквивалентда 980 кг.ни ташкил этганди. 2016 йилда бу кўрсаткич 480 кг.га тушди.
  • Шундай бўлса-да, бунда тўхташ керак эмас, албатта.
  • Зеро, интиладиган марралар ҳали олдинда.
  • Дунёда бу кўрсаткич ўртача 200 кг.га тенг, Германияда эса 2006 йилнинг ўзидаёқ ЯИМнинг 1000 АҚШ доллари энергетик ҳажми нефть эквивалентида бор-йўғи 150 кг.га тенг эди.
  • Энергетик ҳажм пасайиши, энергетик ташувчиларнинг мавжуд ҳажмини қўллаган ҳолда, янада кўпроқ ишлаб чиқиш мумкинлигидан дарак беради.
  • Айнан шунга ҳам газ ва нефтни импорт қилаётган Германия Ўзбекистондагиданда фаровон ҳаёт кечираётган мамлакатлар сирасида.
  • Яъни “яшил” иқтисодиёт амалий нуқтаи назардан арзон хомашё ва энергияни тўла ҳажмда қўллаш эвазига иқтисодий ўсиш демакдир.

Ўзбекистон учун ресурсларнинг (айниқса ёқилғи-энергетика соҳасида) кескин танқис бўлиши, уларга бўлган мавжуд ва бўлғуси эҳтиёж билан солиштирганда, аллақачон воқеликка айланиб бўлган. Заҳирадаги газ ва нефть маҳсулотлари яқин 20-30 йилга етади, бу юқорида келтирилган “яшил” иқтисодиётга ўтиш стартегиясида энг аҳамиятли далиллардан бири сифатида қайд этилган. Нефть заҳиралари деярли тугалланган, табиий газ эса инвестицияларни жамлаш ва асбоб-ускуналар импорти учун қимматли экспорт ресурсига айланиб қолган.
  • -2030 йилга келиб, электр энергиясининг истеъмоли 112 млрд. кВт.с.ни ташкил этиши кутилмоқда (ҳозирги кўрсаткич - 64 млрд. кВт.с.).
  • Технологик талафотларни ҳисобга олганда эса, 121 млрд. кВт.с. ишлаб чиқишга тўғри келади.
  • Яқин 10 йилда электр энергиясининг истеъмоли деярли икки баравар ошади.
  • Табиийки, бундай вазифа фақатгина экстенсив усуллар ҳисобига ечим топа олмайди. Ўзбекистон бундай энергетик ташувчиларнинг заҳирасига ҳам эга эмас.
  • Импорт, бу борада, ечим эмас.
  • Агар энергетик муаммо келгуси 10 йилда ҳал этилмаса, республика сурункали йўқчилик сари ҳаракатланади. Аҳолининг кўпчилиги ўзига республикадан ташқарида бошпана ва иш қидиришга тушади.
  • Бундай таҳдид ва хавф билан юзма-юз тўқнашишга тўғри келади. Мамлакат раҳбарияти, буни жуда яхши тушуниб етяпти.


Download 492,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish