7-чизма.Туристик фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Туристларни суғурта қилиш
Туристларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикаси «Туризм туғрисида»ги қонунга биноан мажбурийдир ва у туристик фаолият субъектлари томонидан суғурта фаолияти олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган тегишли суғурта ташкилотлари билан тузиладиган битимлар асосида амалга оширилади.
Суғурта, умуман олганда, жуда мураккаб ва кўп қиррали тушунча сифатида талқин қилинади. Ушбу атама инсоннинг ҳаёти, мол-мулки, саломатлиги, фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, турли сабаблар туфайли содир бўладиган табиий офатлар ва кўнгилсиз ҳодисалар пайтида моддий қўллаб қувватлашга қаратилагн тадбирдир. Агар бирорта кутулмаган ҳодиса, офат ва нохуш воқеа натижасида инсонинг соғлиги, ҳаёти ва мулкига зарар қилса уни тезда тугатиш ва бартараф қилиш учун қилинган жамғарма суғурта орқали амалга оширилади.
Суғурта тушунчасига Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси томонидан 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Суғурта тўғрисида»ги қонунда қўйидагича таъриф берилган. «Суғурта инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талофатларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадаллари (суғурта пули) дан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш йўли билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталанишни таъминлашга доир муносабатлар демакдир». Ушбу таърифнинг қонунда кўрсатилганлиги, ҳозирги вақтда умум эътироф этилганлиги туфайли биз ҳам шунга тўхталишни мақсадга мувофиқ деб, топдик. Зеро, суғурта атамаси бўйича жуда кўп таърифлар мавжудки, уларни назарий жиҳатдан таҳлил қилиб, унинг тўғрилигини асослаш учун ушбу ҳолатда зарурат йўқ, деб ўйлаймиз.
Туризм соҳасида ҳам суғурта асосан бошқа соҳалар сингари амалга оширилади. Бу соҳада ҳам суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги муносабат мавжуд.
Суғурталовчи деганда, қисқа қилиб айтадиган бўлсак, суғурта қилувчи ташкилот тушунилади. Табиий офат ёки бошқа кўзда тутилмаган сабаблар натижасида кўрилган зарарларни суғурта ҳақидаги қонун ёки суғурта шартномаси асосида қоплашни ўз зиммасига олган ташкилот суғурталовчи субъект бўлиб ҳисобланади.
Суғурталанувчи деганда ўзига тегишли мол-мулкни, суғурта қилувчи юридик шахслар, ўз мулки ва ҳаётини суғурта қилувчи жисмоний шахслар, фуқоролар тушунилади.
Туризм соҳасида барча туристлар мажбурий тарзда суғурталанувчилардир. Бунда «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» тамойили амал қилади. Бир туристик гуруҳда 100 киши бўлиши мумкин. Ҳаммаси албатта суғурта қилинган. Аммо суғурта маблағидан фақат бир кишигина, қандайдир бир оғир вазиятга тушиб қолганлиги туфайли суғурталаниш мумкин. Демак, бу ҳолда ҳамма бир киши учун тамойили амал қилади ва ҳ.к.
Суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги муносабатлар асосан шартнома асосида амалга оширилади. Бунда шартномани бузган тараф учун суғурта жавобгарлиги ҳам кўзда тутилган, жавобгарлик нима билан ифода этилиши ҳам суғурта шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт. Акс ҳолда, ўртадаги низо амалдаги бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда зарарларни ҳисоблаш ва қоплаш учун турмуш соҳасида ҳам учта таъминот тизими қўлланилади.
1.Суғурта таъминотининг нисбий (пропорционал) тизими.
2. Биринчи хавф тизими.
3. Чегараланган суғурта таъминоти тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |