Махсус идоралараро комиссиянинг қарорига биноан 3 йил муддатга
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги
ПҚ-2699-сонли қарори билан 2017 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси қанча фоизга индексация қилинди? В) 20 %
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687-сонли қарори билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига қачонгача солиқ имтиёзлари берилди?
А) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда
12. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қайси ҳужжат билан тасдиқланган?
А) 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ-4947 – сонли фармони
13. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари қайси жавобда тўғри келтирилган?
А) Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш. Ижтимоий соҳани ривожлантириш. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат
14. 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ-4947 – сонли фармонига асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши қандай?
А) Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш
15. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3-устувор йўналиши “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш”нинг асосий қисмларини белгиланг.
А) Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш.
16. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3-устувор йўналиши “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш”нинг асосий қисми бўлмаган жавобни аниқланг.
Г) Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш.
17. 2017-2020 йилларда субвенция олувчи туман ва шаҳарлар сафидан нечтаси чиқарилиши кўзда тутилган? А) 80 та
18. Мустақиллик йилларида солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш натижасида солиқ юкининг ҳажми қанчага қисқартирилди?