Жамият сиёсий, иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш; жамиятни демократиялаш асосида фуқаролик жамиятини қуриш; сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий, маданий маърифий ҳаёт муносабатлари; шахс, жамият ва давлат ттизимида инсон манфаатиннг устиворлиги
Халқаро хавфсизлик ва ўзаро ишончнинг ривожлантириш; халқаро ва давлатлараро ихтилофларни бартараф этишнинг сиёсий воситалари; Умумбашарий муаммоларни бартараф этишнинг сиёсий, иқтисодий, маданий йўллари; турли мамлакатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш
Халқаро муносабатларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий, маърифий алоқалар билан боғлиқ қонуниятлар
Фан амал қиладиган қонуниятлар: Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти фани амал қиладиган қонуниятларни билишда қуйидаги жиҳатларни алоҳида ҳисобга олиш керак. Биринчидан, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани дунёда эътироф этилган умумий қонуниятларни ҳисобга олади.
Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ хусусий, алоҳида қонуниятларига таянади. Масалан: “Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос ва мос ривожланиш қонуни” ёки «Демократик жамият қурилишида миллий менталитет хусусиятларининг ҳисобга олиш қонуни», «Демократик жамият қурилишининг миллий-маънавий қадриятлар билан боғлиқлиги қонуни», «Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг ўзига хос хусусиятларининг Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, миллий-маданий мероси, иқтисоди, ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан алоқадорлиги қонуни» в.б.
Маълумки, бу қонуниятлар ниҳоят даражада кўпқирралилиги, мураккаблиги ва нозиклиги билан алоҳида эътиборни талаб қилади. Шу ўринда, биргина демократик қарашлар билан миллий қадриятлар ўртасидаги муносабат масаласига доир қонуниятларни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Демократиянинг яшовчанлиги унинг турли шароитларга мослашиб кетиши ва миллий хусусиятларни инкор этмаслиги, миллийлик билан уйғунлаша олиши билан белгиланади. Аслида бағрикенгликни қадрлайдиган демократия миллий хусусиятларга нисбатан ҳам ўз бағрикенглигини намойиш этади. Шу боис, биз янги демократик тараққиёт йўлини танлаганимизда ҳам ўзбеконаликдан воз кечиш эвазига демократик қарашларни ўзлаштиришни асло мақсад қилмаганмиз. Бошқача қилиб айтганда, мингйиллик илдизларга эга давлатчилик негизларини қўпориб ташлаш эвазига мавҳум қадриятларга эътиқод қўйиш бизнинг аъмолимиз эмас. Зеро, бизнинг йўқотадиган нарсамиз – мустаҳкам маънавий томирларимиз, не-не суронли асрлар тўфонларидан бизни миллат сифатида эсон-омон олиб ўтган ўлмас қадриятларимиз бор. Демократияни эса биз мана шу кўҳна тарихга эга маънавиятимиз дарахтига пайванд қилиш имконияти борлиги учун ҳам танлаганмиз. Шу боис, демократия даражасини миллий хусусиятлардан чекиниш билан ўлчаётган айрим кишиларнинг фикрига қўшилиб бўлмайди. Демак, Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг муҳим шартлари: Ўзбекистонда демократик жамият қуришда икки муҳим жиҳатга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Унинг биринчиси, демократиянинг дунёда эътироф этилган тамойилларини эътироф этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |