Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари



Download 45,42 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi45,42 Kb.
#57267
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ

Биринчидан, бугун дунёда демократия, демократик жамият тўғрисида муайян мўътадиллашган илмий концепциялар ишлаб чиқилган. Уларда демократик жамиятнинг қиёфаси, асослари, яшаш ва ривожланишининг умумэътироф этилган қонуниятлари ҳамда унинг ҳар бир давлат, ҳалқнинг миллий-маънавий хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатлари тобора кенг миқёсда ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунга келиб дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларида демократик тузумлар умумбашарий ва миллий қадрият сифатида қарор топгани эътироф этилмоқда. Айнан хозирги даврга келиб, демократия инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги демократияни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётган сабаблардан биридир.
Иккинчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият—унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш зарурати ҳам шу қонуният билан боғлиқдир. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлар қаторида унинг махсус фан сифатида ўқитилиши дунёдаги демократик ўзгаришлар билан боғлиқ умумий қонуний асосларга эга бўлгани боис уни ҳисобга олиш зарур. Ҳар бир мустақил мамлакат ўзининг тараққиёт йўлини ва қураётган жамиятни билишга, унинг қонуниятларини аниқлаб олишга алоҳида эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтгача ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга бевосита тааллуқли бўлган масалаларни илмий жиҳатдан аниқ бир воқелик сифатида, яхлитлигича ўрганувчи фан вужудга келмаган. Фикримизча, Ўзбекистонда демократик жамнят қуриш назарияси ва амалиёти фани айнан шу жараённи тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга. Негаки, бу фан энг аввало жаҳон цивилизациясининг тарихий тажрибаларига асосланган ҳолда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адолатли демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларини яхлит тарзда ўрганади. Бу фанни яна шунинг учун ҳам Ўрганиш зарурки, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари туташган маконда тарихда биринчи бор умумэътироф этилган демократия тамойиллари миллий қадриятлар билан тўлдирилмокда. Жамиятимиздаги бу жараённи атрофимизда рўй бераётган ижтимоий ҳодисалар, воқеалар ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни аниқ воқелигимиз билан чамбарчас ўрганиш, таҳлил этиш зарур. Бу зарурат мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг «Пировард мақсадимиз-ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқукий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир»1 деб таъкидлаган умумстратегик вазифани амалга ошириш билан боғлиқ. Бу вазифа Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишни зарур қилиб қўйган учинчи асосий сабаблардан бири дейиш мумкин. Маълумки, ўтган XX асрнинг сўнгги ўн йиллиги дунё ҳаритасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан ҳарактерланади. «Улар ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, Ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди». Ана шундай мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган давлатлар турли минтакаларда жойлашган бўлиб, улар Марказий Европанинг (5 та), Болтиқбўйи давлатларининг (3 та), Болгария ва Руминия, Ғарбий-Шарқий Европа мамлакатларининг (5 та), мустақил ҳамжамиятдаги давлатларнинг ғарбий қисмидан (4 та), Кавказорти давлатларидан (3 та) ваМарказий Осиё давлатларидан (5 та)ни ўз ичига олади. Ана шу мустақил тараққиёт йўлини танлаган вадунёдаги бошқа мамлакатлар орасида Ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган, тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонида ўзига хос нуфузли ўринга эга бўлишга ҳаракат килаётган давлатлардан бири Ўзбекистон Республикасидир.
Фанни ўрганишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифаси. Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганиш, мамлакат ҳаётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қонуниятларни билиш ва ўрганишда, демократик тараққиёт йўлида «Ўзбек модели»ни татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Бу демократиянинг миллий ва умумбашарий тамойилларини аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб олиб боришга ўргатади. Мамлакатимизда демократиянинг қарор топиб бориши, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзининг нуфузли ўринга эга бўлишига, ёшларда демократик онг ва тафаккурни шакллантириш, миллий-маънавий меросни қадрлаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Мамлакатда эркин, демократик, фуқаролик жамияти асослари ва унинг назарияси ҳамда амалиёти билан чуқурроқ таништиради. Шу мақсадни амалга оширишда хизмат қилади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишнинг ўзига хос зарурат ва сабаблари мавжуд.
Биринчидан, бугун дунёда демократия, демократик жамият тўғрисида муайян мўътадиллашган илмий концепциялар ишлаб чиқилган. Уларда демократик жамиятнинг қиёфаси, асослари, яшаш ва ривожланишининг умумэътироф этилган қонуниятлари ҳамда унинг ҳар бир давлат, халқнинг миллий-маънавий хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатлари тобора кенг миқёсда ўз ифодасини топмоқда.
Бугунги кунга келиб дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларида демократик тузумлар умумбашарий ва миллий қадрият сифатида барпо қилинганлиги эътироф этилмоқда. Айнан ҳозирги даврга келиб, демократия инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб қилаётганлиги демократияни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётган сабаблардан биридир.
Иккинчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш зарурати ҳам шу қонуният билан боғлиқдир. Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлар қаторида унинг махсус фан сифатида ўқитилиши дунёдаги демократик ўзгаришлар билан боғлиқ умумий қонуний асосларга ҳам эга. Ва уни ҳисобга олишга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги билан характерланади. Ҳар бир мустақил мамлакат, ўзининг тараққиёт йўлини ва қураётган жамиятини билишга, унинг қонуниятларини аниқлаб олишга эҳтиёж сезади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтгача ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга бевосита тааллуқли бўлган масалаларни илмий жиҳатдан аниқ бир воқелик сифатида, яхлитлигича ўрганувчи фан вужудга келмаган. Фикримизча, «Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани доирасидаги ўзига хос жиҳатлар айнан шу жараённи тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга. Негаки, бу фан энг аввало – жаҳон цивилизациясининг тарихий тажрибаларига асосланган ҳолда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, адолатли демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат назарий масалаларини, балки унинг амалий жиҳатларини яхлит тарзда ўрганади. Бу фанни яна шунинг учун ҳам ўрганиш зарур-ки, Шарқ ва Fарб цивилизациялари туташган маконда тарихда биринчи бор умумэътироф этилган демократия тамойиллари миллий қадриятлар билан тўлдирилмоқда. Жамиятимиздаги бу жараённи атрофимизда рўй бераётган ижтимоий ҳодисалар, воқеалар ва улар ўртасидаги ўзаро боғланишларни аниқ воқелигимиз билан чамбарчас ўрганиш, таҳлил этиш зарурдир. Бу зарурат мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг: «Пировард мақсадимиз – ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир»[1] деб таъкидлаган умумстратегик вазифани амалга ошириш билан боғлиқдир. Бу фикрни 2005 йили 28 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида яна бир бор таъкидлаган эди. «Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир”[2]. Бу вазифа Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишни зарур қилиб қўйган учинчи асосий сабаблардан биридир, дейиш мумкин. Маълумки, ўтган ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги дунё харитасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан характерланади. “Улар ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди”[3] (Каримов И.А. Асарлар. Т.6, 31-б.). Ана шундай мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган давлатлар турли минтақаларда жойлашган бўлиб, улар Марказий Европанинг (5 та), Болтиқ бўйи давлатларининг (3 та), Болгария ва Руминия, Fарбий - Шарқий Европа мамлакатларининг (5 та), мустақил ҳамжамиятдаги давлатларнинг Fарбий қисмидан (4 та), Кавказ орти давлатларидан (3 та) ва Марказий Осиё давлатларидан (5 та)тасини ўз ичига олади.[4] Ана шу мустақил тараққиёт йўлини танлаган ва дунёдаги бошқа мамлакатлар орасида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган, тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонида ўзига хос нуфузли ўринга эга бўлишга ҳаракат қилаётган давлатлардан бири, Ўзбекистон Республикасидир.
Мустақиллик Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. Бу даврнинг маъно ва моҳияти Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг “Ўзбек модели” билан узвий боғлиқлигидир. Айни пайтда янги мустақил давлатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси олдида турган умумий вазифани қуйидагиларда кўриш мумкин: унинг мазмун-моҳияти ва асосий тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасидаёқ «Ўзбекистон - суверен демократик республика, давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади»[5] деган қоидада ўз ифодасини топган бўлса, Президент И.А.Каримов асарларида биз қураётган демократик жамиятнинг бошқа жамиятлардан ўзининг анъанавий андозаларидан тубдан фарқлари, унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. Бу - давлатлар олдида муваффақиятсиз, чиппакка чиққан тарихий тажрибанинг фожеали оқибатларини қисқа давр ичида бартараф этиш каби умумий вазифа турганлиги билан боғлиқ. Бу уни атрофлича ўрганишни тақозо этади. Натижада, мамлакатлар олдида турган мақсад ва вазифаларнинг умумий жиҳатларини очишга, ўтмишдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда қолган асоратлардан холос бўлиш йўлларини кўришга ёрдам беради.
Шунингдек, замонавий бозор иқтисодиётига эга бўлган, одамларга муносиб турмуш кечиришини таъминлай оладиган, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган чинакам демократик жамият қуришдек мураккаб вазифани ҳал этиш билан боғлиқ умумий заруратнинг мавжудлигидир. Ўзбекистон ҳам ана шундай давлатлар жумласига кирганлиги боис мамлакатимизда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти масалаларини ўрганишга алоҳида эътибор берила бошланди. Демократик тараққиёт йўлидан собит қадам билан ривожланишда нималар ҳисобига эришиш мумкинлигини билиш учун ҳам уни фан сифатида ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш дунёда эътироф этилган демократик тамойиллар ва қадриятларга таяниш билан бирга, унинг ўзига хос хусусиятларини миллий-маданий мероси, қадриятлари ва миллий давлатчилик анъаналарига таянган ҳолда янги жамият қуриш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ.
Мустақиллик қўлга киритилмаганида, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини ўзи танлай олмас эди. Мустақилликнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон олдида масъулиятли вазифани қўйди. Шунда Ўзбекистон қандай давлат қуради? - деган саволга дунё жамоатчилиги ҳам алоҳида эътибор билан қаради. Ўзбекистоннинг истиқлоли ва инсонларнинг тақдири ҳам, уларнинг қандай ҳаёт тарзига эга бўлиши, миллий-маънавий меросга муносабат, умумбашарий демократик тамойилларнинг уйғунлигини таъминлаш каби жиҳатлар давлатчилик қурилишининг қандай асосда амалга оширилиши билан бевосита боғлиқдир.
«Мустақиллик, Ўзбекистон халқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. Ўз мустақиллигини, эркини қўлга киритган ҳар бир халқ ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади»[6].
Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий давлатчилик негизларига хос бўлган сиёсий, ижтимоий иқтисодий, маънавий камолот ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. Мамлакатнинг олдида турган мақсадни таъкидлар экан, И.А.Каримов шундай дейди: «Биз қурадиган жамият Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадриятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини; инсоннинг маънавий ахлоқий баркамоллигини таъминлаши керак»[7]. Бу ерда гап у ёки бу мамлакатга хос бўлган демократия кўринишидан андоза олиш, «умуман демократик жамият қурилиши тўғрисида кетмаётганлигини аниқ ҳисобга олиш муҳим. Асосий мақсад Ўзбекистонда ўзига хос ва мос бўлган демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганишдан иборат. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қураётган демократик жамиятнинг бошқа демократик тараққиёт йўлида ривожланаётган жамиятлардан фарқли жиҳатларини ҳамда умумий томонларини ҳам аниқлаш муҳим.
«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани мустаққиллик туфайли вужудга келган ижтимоий-сиёсий фанлар тизимидан кенг ўрин олаётганлигининг асосий сабабларидан бири ҳам шундадир. Бу зарурат мустақил давлатимиз мисолида демократик жамият қуриш жараёнида қўлга киритилган ютуқлар, айрим ҳаётий сабоқларнинг илмий таҳлил қилинишини тақозо қилмоқда. Мамлакатимизда демократик жараёнларнинг моҳиятини билиш, унга ижодий ёндашиш учун ёш авлод демократиянинг миллий ва умуминсоний қадрият сифатида шаклланиш босқичларини чуқур ўрганиши зарур. Бу стратегик вазифани фақатгина ушбу фан бажаради.
«Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» фани ҳам ўз олдида бир неча вазифаларни қўйган. Булар кўпроқ мамлакатда демократик фуқаролик жамияти қуришнинг ўзига хос ва умумэътироф этилган қонунларини билиш, назарий хулосалар ва умумлашмалар чиқаришдан иборатдир. Хусусан, фуқароларда демократик жамият талабларига жавоб берадиган дунёқараш, фикрлар хилма-хиллиги, эркинликни қадрлаш, инсон қадр-қиммати, шаъни ва ор-номусини ҳурмат қилиш билан боғлиқ қадриятларни шакллантириш асосий вазифалардандир. Бу вазифалар фуқароларимизни мамлакатда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, демократик қадриятларни ҳурмат қилиш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этишда яққол намоён бўлади. У фан сифатида ана шундай улуғ ва бунёдкорлик ишларига хизмат қилади. Бунинг учун у турли хил услублардан фойдаланади. Булар дунё фанлари фойдаланиб келаётган, тажриба, қиёсий таҳлил, эмперик-социологик ва илм-фаннинг бошқа замонавий услубларидир.
Демак, жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни илмий тафаккур орқали таҳлил этиш уларни мантиқий асослаш, мазкур фанни ёшлар онгига дунёвий давлат тамойилларини сингдириш каби жараёнлар етарли даражадаги малакали мутахассислар томонидан ўқитиш вазифасини ҳам тақозо этмоқда.
Фаннинг предмети ва объекти. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети мамлакатда демократик жамиятнинг шаклланиши, фуқаролик жамияти қурилиши, қарор топиши ва амал қилишининг дунёда эътироф этилган умумбашарий ва миллий тамойилларига асосланади. Айни пайтда унинг ўзига хос ва мос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда эркин, демократик, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш йўллари ва қонуниятларини ўрганиш, бу фаннинг предмети ва объектини ташкил этади.
Шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари фаннинг объектидир. Ўзбекистонда демократик жамият қурилиши назарияси ва амалиёти бир томондан, демократик жамият тўғрисидаги мавжуд қарашларга, назарияларга ҳамда мамлакатимизнинг давлатчилиги тарихий мероси билан боғлиқ мутафаккирларнинг ғояларини ҳисобга олса, иккинчидан, мустақиллик йилларида демократик жамият тўғрисидаги муҳим концептуал ғоялар ва қарашларни, унда Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли, ҳамда хусусиятларига таянади. Учинчидан, бу соҳада мустақиллик йилларида эришилаётган ютуқларни, демократик жамият қуриш тажрибаси, ютуқларига таяниб, уни ўрганади. Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш қонуниятларини билиш ҳам муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда демократик жамият қурилиши ижтимоий ҳаётимизнинг бирон-бир соҳаси билан чегараланиб қолмайди, балки унинг барча жабҳаларидаги ўзгаришларнинг негизларини ўз ичига олади ва ўрганади. Бунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти демократиялашувининг ва сиёсий ҳаётининг эркинлаштирилиши, давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, унинг манбаи, фуқаро-жамият ва давлат муносабатлари асосий негиз ҳисобланади.










Халқаро хавфсизлик ва ўзаро ишончнинг ривожлантириш; халқаро ва давлатлараро ихтилофларни бартараф этишнинг сиёсий воситалари; Умумбашарий муаммоларни бартараф этишнинг сиёсий, иқтисодий, маданий йўллари; турли мамлакатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш














Download 45,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish