Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш орқали.
шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Инвестиция киритиш шакл ва жараёнларини ўзгартириш Хорижий инвестициялар биринчи мартта ёки такроран амалга оширилаётган шаклларни ўзгартириш уларнинг инвестиция сифатидаги малакасини ўзгартиришга олиб келмайди.
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар
ХСКга қуйидаги шартларга жавоб берувчи янги ташкил этилаётган корхоналар киради:
— корхона Низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак;
— корхона қатнашчиларидан бири чет эллик юридик шахс бўлиши шарт;
— устав жамғармасининг камида 30 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этиши керак.
ХСКни ташкил этишда ташкилий-ҳуқуқий чекловлар
Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари
Чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари
Чет эллик инвестор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажмлари, турлари ва йўналишларини мустақил белгилаш;
инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
ўзининг инвестицияларига ва инвестиция фаолиятининг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш. Чет эллик инвесторнинг қарорига биноан инвестицияларга, уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ҳуқуқлар бошқа шахсга берилганда тарафларнинг ўзаро муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади;
Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини чет элларда ва Ўзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш;
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш);
Ўзбекистон Республикасига кредитлар ва қарзлар тариқасида пул маблағлари жалб этиш;
ўз ҳисобварағидаги миллий валюта маблағларидан ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш учун фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкаларига доир ҳуқуқларни сотиб олиш;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан зиммага олган мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг барча турлари бўйича таъмин сифатида фойдаланиш;
давлат бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш.
Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтирилаётган иқтисодиёт тармоқлари ёки ҳудудлар кесимида инвестиция киритиш учун қандайдир чекловлар белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манбалардан олинган даромадлар бўйича солиққа тортиш та…
Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ҳуқуқий институтлар
Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ҳуқуқий институтлар
— 2007 йил 1 январидан республикада ҳакамлик судларини ташкил қилиш, уларнинг мунтазам ва вақтинча фаолият юритувчи турлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган «Ҳакамлик судлари тўғрисида» ги Қонун кучга кирди. Шу тариқа, ҳозирги вақтда хорижий сармоядорларнинг ҳуқуқлари ва фаолияти кафолатларини ҳимоя қилишнинг мавжуд воситалари билан бир қаторда томонлар келишуви билан республика ҳудудида икки томон манфаатини кўзлайдиган мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда ҳакамлик судлари ташкил этилиши мумкин.
Шу билан бирга, Адлия вазирлигига хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги крхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилган. Шу мақсадда Адлия вазирлиги тузилмасида Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилди.
Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ ва божхона и…
Хорижий сармоядорлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда
— Ўзбекистон Республикасидаги барча корхоналар учун белгилаб қўйилган божхона ва солиқ имтиёзлари билан бир қаторда тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этаётган қуйидаги иқтисодиёт тармоқлари корхоналари учун қатор имтиёзлар мавжуд:
Радиоэлектрон саноат буюмлари ва компьютер ҳамда ҳисоблаш техникалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш.
Енгил саноат:
Ипакчилик саноати:
Қурилиш материаллари саноати:
Парранда гўшти ва тухум етиштириш.
Озиқ-овқат саноати:
Сут-гўшт маҳсулотлари саноати:
Кимё-фармацевтика саноати:
Ушбу корхоналар асосий фаолияти бўйича даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришдан олинадиган солиқ, экология солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, шунингдек Республика йўл фондига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилади.
Қайд этилган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри шахсий хорижий сармоялар қуйидаги ҳажмда жалб этилганда тақдим этилади:
— 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. долларгача — 3 йил муддатга;
— 3 млн. АҚШ доллардан 10 млн. долларгача — 5 йил муддатга;
— 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ — 7 йил муддатга.
Бунда қайд этилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда тақдим этилади:
— юқорида қайд этилган корхоналарни меҳнат кўп ҳудудлар — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;
— хорижий сармоядорлар томонидан шахсий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни Ўзбекистон Республикаси кафолатларини тақдим этмаган ҳолда амалга ошириш;
— хорижий иштирокчиларнинг корхона Устав капиталидаги ҳиссаси 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак;
— қайд этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг шахсий тўғридан-тўғри сармоялар киритиш;
— хорижий сармояларни эркин конвертация қилинадиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна кўринишида киритиш;
— ушбу имтиёзлар тақдим этилиши натижасида олинган даромадни улардан фойдаланиш муддати давомида корхонани янада ривожлантириш учун қайта сармоя киритишга йўналтириш.
Бундан ташқари, 2003 йил 1 июлидан 2009 йил 1 январига қадар “Ўзбекенгилсаноат” ДАК хорижий инвестицияоар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари (тайёр кийимлар (тикувчилик, тўқимачилик ва тери маҳсулотлари), пайпоқ ва пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳозирги «Ўзенгилсаноат» уюшмаси) бюджетга барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан озод этилади, қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно.
— Баъзи ҳолларда тузилаётган сармоя шартномалари асосида хорижий сармоядорларга қўшимча кафолатлар ва қўйидаги тармоқларга сармоя киритишда ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир чора-тадбилар тақдим этилиши мумкин:
— барқарор иқтисодий ўсиш, мамлакат иқтисодиётининг прогрессив таркибий ўзгаришларини таъминловчи устувор тармоқлар;
— республика экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, унинг дунёнинг хўжалик фаолиятига интеграциясини таъминловчи устувор лойиҳалар;
— Хом-ашё ва материалларни қайта ишлаш, истеъмол товарлари ва хизматларини ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳаларидаги лойиҳалар.
Хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатлар тақдим этилиши, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда ёрдам кўрсатиш, махсус солиқ ва тўлов режимини яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш устидан давлат мониторингини ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирлар.