Анкета натижаларини қайта ишлаш: бунинг учун текширилувчининг жавобларини анкета калити билан солиштириб кўрилади ва ҳар бир тип бўйича йиғинди ҳисоблаб топилади.
1. Лингвистик – 1, 8, 15, 22
2. Математик-мантиқий – 2, 9, 16, 23
3. Визуал-фазовий – 3, 10, 17, 24
4. Мусиқий – 4, 11, 18, 25
5. Шахслараро – 5, 12, 19, 26
6. Шахснинг ички оламига йўналган – 6, 13, 20, 27
7. Кинестетик – 7, 14, 21, 28
Интеллект типларига кўра уларнинг фаолият мазмунининг изоҳи:
1. Мантиқий-математик интеллект шахснинг сонлар билан
операцияларни бажариш ва рационал фикрлаш қобилиятларини ифодалайди. Интеллектнинг ушбу типидагилар мактаб таълимидаги барча фан дастурларини фаол ўзлаштира оладилар. Математик интеллекти ривожланган инсондан яхши математик, физик, бухгалтер, молиячи, компьютер дастурчиси, мантиқ соҳа мутахассиси етишиб чиқади. Бироқ агар ушбу интеллект соҳиблари етакчи
математик қобилиятга эга бўлмаса, бу инсонни ақлсиз деб бўлмайди. Унга интеллектнинг бошқа типи хос бўлиши мумкин.
2. Визуал-фазовий интеллект оламни визуал идрок этувчи ва бу
ахборотларни таҳлил қилувчи, рангга, шаклга, чизиқларга , фазодаги объектлар ўртасидаги муносабатларга таъсирчан бўлади. Бу қобилиятли болалар геометрия ва чизмачиликни яхши ўзлаштирадилар. Ушбу интеллект типи архитекторлар, рассомлар, дизайнерлар учун хосдир. Бундай инсонлар жойни
яхши мўлжаллай оладилар, улар яхши экскурсовод ёки йўлбошловчи бўладилар. Агар мантиқий интеллект билан визуал фазовий интеллект эгалари уйғунлаштирилса, улардан яхши врач, химик ёки биолог етишиб чиқиши мумкин. Табиий фанларда мантиқий фикрлаш билан бир қаторда молекулалар, органлар ва уларнинг тўқималар тузилиши, тизимини мураккаб структурасини ўзида тасаввур қилиш талаб этилади.
3. Вербал ёки лингвистик интеллект ёзувчилар, журналистлар, нотиқларда ривожланган. Уни бўлиши сиёсатчилар ва умуман бошқалар билан
мулоқот қилувчи, кўпчилик олдида чиқишлар қилувчилар учун ҳам халақит
бермайди. Бу оғзаки ва ёзма нутқли, тил туйғуларидан хабардор, яхши жумлалар туза оладиган ва ўз фикрларини моҳирона ифодалай олади. Бугунги
таълим тизими ушбу интеллект типини ривожланишига эътибор қаратади:
мактабда ўқишни, ёзишни, ўқиганларни сўзлаб бериш ўрганилади.
4. Тана-кинестетик интеллект замонавий мактабда кам машқлантирилади. Айнан, кинестетик қобилиятли болалар спортчилар, балериналар, актёрлар ва актрисалар бўлиб етишадилар. Ўз танасини кўркамлаштириш уқуви фақат саҳнада ва спортда эмас, хирурглар, ҳунармандалар, механиклар ва ҳайкалтарошларга ҳам керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |