Ахборот маданияти – жамиятнинг ахборот ресурслар ва ахборот-коммуникatsiон технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек бу мақсадларда ахборотлаштириш воситалар ва ахборот технологияларни ривожлантириш соҳасида илғор ютуқларни қўллаш қобилияти. Ахборот маданияти кишида ахборот муҳити билан ўзаро муносабатда билим, маҳорат, кўникма ва рефлексли кўрсатмалар мавжуд бўлиши билан ифодаланади. Кишининг ахборот маданиятининг энг муҳим элементларидан бири – ахборот ресурсларини билиш (улардан эркин фойдаланиш имконияти).
Ахборот макони – (Ахборот муҳити) ахборотни сақлаш, ишлаш ва узатиш бўйича техникавий ва дастурий воситалар, шунингдек ахборотлаштириш жараёнининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий шарт-шароитлари мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |