Бозор иқтисодиёти – товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун – қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бундесрат – нем. ГФРда ерлар палатаси. Германия Ерлари ҳукуматларининг учдан бештагача вакилларидан иборат. Бундестаг – нем. ГФР парламенти. 1949 йилда ташкил этилган. Аралаш сайлов тизимида 4 йиллик муддатга сайланади.
Бунёдкор ғоя — жамиятни тараққиёт сари етакловчи, турли гуруҳ ва қатламларни, миллатларни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундовчи, амалга оширишнинг реал асослари бўлган ғоя.
Do'stlaringiz bilan baham: |