Фан бўйича курс иши. Фан бўйича курс иши мўлжалланмаган.
Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш мезонлари
Баҳолаш усуллари
|
Мунозара, тест, ёзма ишлар, оғзаки сўров, презентациялар.
|
Баҳолаш мезонлари
|
86-100 балл «аъло»
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий асослари; фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, демократик институтларни ривожлантириш; қонун устуворлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлиги; тараққиётнинг ўзбек модели ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асослари, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш; сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиш;
Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос тараққиёт йўли ва фанга оид кўрсаткичларни таҳлил қилишда ижодий фикрлай олиш;
Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларини таҳлил қила олиш; тараққиётнинг ўзбек модели ва фуқаролик жамияти мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиш ва ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва дахлдорлик туйғусини намоён этиш; Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар ва вазифалар тўғрисида мустақил мушоҳада юритиш;
бир тизимдан иккинчи бир тизимга ўтиш даврида “ўтиш даври”нинг табиийлиги ҳақидаги муҳокама мавзуларига оид таҳлил натижаларини ёзма ва оғзаки баён эта олиш;
қонун устуворлиги демократик, фуқаролик жамияти қуришнинг асоси эканлигига доир жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга атрофлича баҳо бериш;
жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлашти-ришнинг ўзаро алоқадорлигини изоҳлаш, таҳлил натижалари асосида вазиятга тўғри ва холисона баҳо бериш;
демократик жамият шаклланишида маҳалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ролини ёритиш ҳамда ўрганилаётган ҳодиса ва жараён тўғрисида, шунингдек, мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш бўйича ўзиининг эркин фикрини билдира олиш; мамлакатимизда эришилаётган ютуқлари ва уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилиши ҳақида ёрқин тасаввурларга эга бўлиш;
демократик жамият қуришда кучли ижтимоий ҳимоя тизимининг зарурлигини таҳлилий ва тасвирий жадваллар ёрдамида қиёсий таҳлил ва аналогик мисоллар билан мустақил хулосаларни баён этиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |