Миллатлараро муносабатлар — бирга ёки айри тарзда яшайдиган ҳар хил миллатлар ўртасида амалга ошадиган турли-туман шакллардаги алоқаларни англатувчи тушунчадир.
Миллатлараро тотувлик ғояси - миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири бўлиб, мамлакатимизда истиқомат қилиб келаётган барча этник вакиллари билан, авваламбор, ўзбек миллати ва шу билан бирга ўзларининг ўртасида кўп йилларга мўлжалланган эзгулик, ишончлилик, дўстоналик, якдиллик, қариндошлик, маънавий-ахлоқий ва мафкуравий яқинлик ва бирдамлик, муросалилик ва бошқа инсонийлик муносабатлари мавжудлигини ва келажакда ҳам у янада камол топишини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |