Оғир вазнли юкларни бир тонна-операциясига:
|
|
1) яшиклардаги юклар, ғалтаклардаги кабеллар ва арқонлар, темирбетон маҳсулотлар ва бошқалар, бир жойдаги вазни 500 кг дан зиёд бўлган ўралмаган юклар, юк машиналари, тракторлар, ғилдираклардаги қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқалар
|
1250
|
2) енгил автомобиллар
|
3850
|
IV
|
Тўкилувчан юкларни бир тонна-операциясига
|
2400
|
V
|
Ўрмон материалларини бир тонна-операциясига:
|
|
1) думалоқ ёғочлар, шпаллар, тилинган тахталар ва ш.ў.
|
1100
|
2) фанерлар, идиш тахтачалари ёғочдан ясалган деталлар, буюмлар ва бошқалар
|
2860
|
VI
|
Металл буюмларни бир тонна операциясига
|
1210
|
|
Тижорат операциялари учун йиғимлар
|
|
X
|
Вагон ёки контейнерни пломбалаш
|
3980
|
|
Тамбалаш – пломбалаш мосламасини (ЗПУ) ўрнатиш
|
19930
|
|
Контейнерни техник кўриги
|
15900
|
XII
|
Юкни етиб келганлиги ҳақида юк олувчига телефонда хабар бериш
|
2600
|
XVI
|
Умумий омборда бир тонна юкни бир сутка сақлаш
|
330
|
|
Бир тонна оғир вазнли юкни бир сутка сақлаш
|
300
|
|
Юк саройи ва контейнер майдони ҳудудига юк жўнатувчини ёки юк олувчини битта машинасини кириши:
юк кўтариши 10 тонна
юк кўтариши 7 тонна
юк кўтариши 5 тонна
юк кўтариши 3 тонна
|
8000
5600
4000
2400
|
15.1-мисол: Станциянинг юк саройидан қўшимча режа бўйича маҳаллий қатновларда 64700 кг “Сахар-песок”ни ортиб жўнатишдаги қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқлансин. Юк, юк саройига жўнатувчининг юк кўтариши 5 тонналик машинасида ташиб келтирилади.
Ечиш: қуйидаги шартлар асосида қўшимча ишлар ва хизматлар учун йиғимлар аниқланади ва улардан 20 % миқдорида қўшилган қиймат солиғи ундирилади.
а) станциянинг товар идорасида ундириб олинадиган йиғимлари:
- 1.7. Ўзб. т.й. сарҳадларига битта вагонга қўшимча режа ажратишга: 51078 + 51078 х 0,2 = 61294 сўм;
- 1.34. Мижознинг илтимоси бўйича ташиш ҳужжатларини тўлдиришга:5008 + 5008 х 0,2 = 6010 сўм;
- 1.30 (1). Мижознинг буютрманомаси бўйича ноумумий фойдаланиш жойларига ортишга юбориладиган вагонларга бўрда белги қўйишга: 6111 + 6111 х 0,2 = 7332 сўм;
- 1.19. Сутканинг мижоз белгилаган муайян даврида вагонларни ортишга олиб кириб беришга: 52334 + 52334 х 0,2 = 62801 сўм;
- 1.18 (2). Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги дорвозаларни темир йўлни кучи ва воситасида очиш ва беркитишга: 3147 + 3147 х 0,2 = 3776 сўм;
- 1.18 (1). Бир олиб кириб беришда темир йўл шохобча йўли эгасининг ҳудудидаги учта марказлаштирилмаган (дастаки) стрелкани темир йўлни кучи ва воситасида айлантиришга:
3 х (3107 + 3107 х 0,2) = 11184 сўм;
Жами 152.397 сўм.
б) “Ўзтемирйўлконтейнер” ОАЖ юк саройининг товар идорасида ундириб олинадиган йиғимлар:
- юк саройи ҳудудига юк жўнатувчининг машинасини киришига, 64700/5 = 13 та машина: 13 х (4000 + 4000 х 0,2) = 62400 сўм;
- юк жўнатувчининг автомобилидан юкни тушириш ва вагонга ортиш учун, 64700 кг ≈ 65 т:
65 х 2 х 1650 = 214500 + (214500 х 0,2) = 257400 сўм;
- вагоннинг икки томонидаги эшикларга тамбалаш – пломбалаш мосламасини (ЗПУ) ўрнатишга:
2 х 19930 = 39860 + 39860 х 0,2 = 47832 сўм;
Do'stlaringiz bilan baham: |