08100 Лесоматериалы круглые, кроме крепежных 44 т
Демак, 08100 Лесоматериалы круглые, кроме крепежных позициясидаги барча юклар учун МВН 44 т, “Лесоматериалы тарные” 081169 эса 08100 позициядаги 16-номерли юк ҳисобланади.
“Лесоматериалы тарные”ни платформада ёки ярим очиқ вагонда ташишда, агар вагондаги юкни вазни 44 тоннада кам ёки 44 тонна бўлса, ташиш кира ҳақи универсаль вагонларга шу 44 тонна учун ундирилади. Вагондаги юкларни вазни 44 тоннадан зиёд бўлган ҳолатларда, масалан 47 тонна бўлса, ташиш кира ҳақлари вагондаги юкни вазнига, яъни 47 тонна учун ундирилади.
11.2-мисол: “Песок строительный”ни ЕТСНГ коди бўйича минимал вазн нормаси (МВН) аниқлансин ва таҳлил қилинсин.
Ечиш: № 407-Тўпламини, “Юкларнинг алфавит рўйхати” [10] дан ёки “ЕТСНГ-Алф.” файлидан “Песок строительный” ни ЕТСНГ бўйича кодини қидириб топамиз ва ёзиб оламиз.
Песок строительный 231072
Прейскурант 10-01 [7] нинг Б бўлимидан ёки “ЕТСНГ-МВН” файлидан 23100 тариф гуруҳи ва позицияси коди учун МВН ни қидириб топамиз:
“Песок строительный” ЕТСНГ бўйича:
- V бўлим. Минеральное сырье, минерально-строительные
материалы и изделия, абразивы маҳсулотларига;
- 23000 Материалы минерально-строительные природные. Зола.
Шлаки, кроме гранулированных и металлургических для переплавки тариф груҳига;
- 23100 Земля, песок и глина строительные позициясига мансуб бўлар экан.
Минимал вазн нормаси:
23100 Земля, песок и глина строительные г/п
Демак, 23100 Земля, песок и глина строительные позициясидаги барча юклар учун МВН г/п (яъни вагонни юк кўтаришига тенг), “Песок строительный” 231072 эса 23100 позициядаги 07-номерли юк ҳисобланади.
“Песок строительный”ни платформада ёки ярим очиқ вагонда ташишда, кира ҳақлари вагондаги юкни вазни учун ундирилади, аммо вагоннинг тоннадаги юк кўтаришидан камига эмас. Масалан:
- агарда 12-1000 моделли, юк кўтариши Gюк = 69 тонна бўлган ярим очиқ вагонга Рст 71 тонна “Песок строительный” дан ортилган бўлса, кира ҳақлари вагондаги юкни вазни учун, яъни 71 тонна учун ундирилади;
- агарда 12-1000 моделли, юк кўтариши Gюк = 69 тонна бўлган ярим очиқ вагонга Рст 65 тонна “Песок строительный” дан ортилган бўлса, кира ҳақлари вагонни тоннадаги юк кўтариши, яъни 69 тонна учун ундирилади;
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамилияси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 11.1-жадвалдаги вариантларда келтирилган юклар учун ЕТСНГ коди бўйича минимал вазн нормасини аниқлайди ва таҳлил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |