Расм 3.3 б,в
Иш жойи 200 м ва ундан кам бўлган жойларда “Б” масофага тўсиб ишлаш намунаси: Расм 3.4
а) бир йўлли участкаларда
б) икки йўлли участкалардаги йўлларнинг бирида
в) икки йўлли участкаларда икки йўлда хам
Иш жойи перегонда бўлиб станция яқинида бўлса ва бу жойни меъёр бўйича тўсиб ишлаш масофаси етарли бўлмаса, у ҳолда иш жойини перегон томони юқоридаги каби мухофазаланади, иш жойини станция томони эса: олиб юриладиган қизил шит икки темир йўл изи орасида Кириш светофорининг тўғрисида (ёки “Станция чегараси” белгиси тўғрисида) ўрнатилади.
Кириш светофоридан (ёки “Станция чегараси” белгисидан) иш жойигача бўлган масофа 60 м дан кам бўлса, у ҳолда Станция томонга петардалар ўрнатилмайди. Сигналист қизил шитнинг тўғрисида туради.
Кириш светофоридан (ёки “Станция чегараси” белгисидан) иш жойигача бўлган масофа “Б” масофадан кам + 250 м бўлса, у ҳолда Станция томонга петардалар Қизил шит ўрнатилган жойдан иш жойига томон 20 м масофада қўйилади. Сигналист эса охирги петардадан иш жойига томон 20 м масофада туради.
Расм 3.5
Иш жойи 200 м дан кўп бўлган жойларда “Б” масофага тўсиб ишлаш намунаси: Расм 3.4
г) бир йўлли участкаларда
Иш жойи 200 м дан кўп бўлган жойларда “Б” масофага тўсиб ишлашда иккита қўшимча сигнал берувчилар қўйилади. Сигнал берувчилар қизил шитнинг ёнида туради.
Расм 3.4
ТЎСАТДАН ЙЎЛ НУҚСОНИ БОР БЎЛГАН ЖОЙНИ ТЎСИҚ БИЛАН МУХОФАЗА ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Темир йўл кузатувчиси, Кўприклар, сунъий иншоатлар кузатувчиси, темир йўл кесишмаси навбатчиси ва ҳар бир темирйўлчи ўз мажбуриятлари доирасида поездлар ҳаракат хавфсизлигига хавф соладиган жиддий хавфни сезганда дархол ўша жойни олиб юрадиган сигнал белгилари йўқлигида бирор тўсиқ билан мухофаза этишлари лозим. Бунда хавфли жойга дархол кундузи- қизил байроқ (тунда- қизил рангли ёнувчи фонар) ни бирор предмет билан махкамлаб 1-навбатда поезд келиши кутилаётган томонга қараб 3.1. ЖАДВАЛ да кўрсатилган раҳбар нишаблик ва поездлар ҳаракат тезлигига амал қилиб “Б” масофага поезд машинисти томонга (шахмат шаклида) 1- петардани ўрнатилади, сўнгра 2- петарда 20 м масофадан кейин ёрдамчи машинист томонга ўрнатилади ва яна 20 м масофадан сўнг 3-петарда поезд машинисти томонга ўрнатилади. Сигнал берувчи поезд келиши кутилаётган томонни мухофазалагандан сўнг қарама-қарши томонга юқоридаги каби петардаларни жойлаштиради ва ўзи хавфли жой олдида туради ва поездни тўхтатишга ҳаракат қилади.
Икки йўлли участкаларда йўлларнинг бирида ушбу холат содир бўлганда Сигнал берувчи ён томондаги иккинчи йўлдан келаётган поездни тўхтатиб поезд машинистига хавфли жой ҳақида огоҳлантиради машинист ўз навбатида радио алоқа воситаси ёрдамида яқин орадаги Станция навбатчисини хавфли жой ҳақида огоҳлантиради. Станция навбатчиси эса хавфли жойга яқинлашиш эҳтимоли бор бўлган поезд машинистларини хавфли жойдан огоҳлантиради. Тўсатдан содир бўлган хавфли темир йўл нуқсонини бартараф қилиш учун Сигнал берувчи темир йўлга алоқадор бўлмаган фуқароларни хам жалб қилиб яқин орада ишлаётган темир йўл бригадаларига бориб хабар бериш учун юборишлари хам мумкин.
Тўсатдан йўл нуқсони бор хавфли жойга поезд келиш эҳтимолини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда Сигнал берувчи темир йўл эгрилиги (кривой) бор томонга, нишаблик (подъем) томонга югуриб сигнал тўсиқларини, яъни петардаларни қўйишга ҳаракат қилиши лозим. Темир йўл ўймалари (выемка) дан қияликдан чиқиб қайси томондан поезд келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |