Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тошкент темир йўл техникуми “бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси


УХФ = АФФ + ДД + ФД  ЧЭВ  КККБ – ФХ



Download 0,89 Mb.
bet59/79
Sana23.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#165592
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79
Bog'liq
12 Опорный конспектБизнес 2021 090221110743

УХФ = АФФ + ДД + ФД  ЧЭВ  КККБ – ФХ;

г) солиқ тўловларигача бўлган фойда (СФ). Бу кўрсаткич ҳам алгебраик ифодалар йиғиндиси тарзида ифодаланиб, умумий хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ) ва тасодифий (кўзда тутилмаган) фойда ёки камомадлар (ТФК) салдосидан иборат, яъни:




СФ = УХФ  ТФК;

д) йиллик соф фойда (ЙСФ). Бу барча солиқларни тўлаб бўлгандан сўнг корхона ҳисобига қоладиган даромад, яъни солиқ тўловларигача бўлган фойдадан (СФ), даромад ёки фойда солиғини (ФС) ҳамда бошқа солиқлар ёки тўловларни (БС) олиб ташлангандан кейин қолган қисмидир, яъни:




ЙСФ = СФ – ФС – БС;

Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини юритиши давомида келиб чиқадиган харажатлар ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тасниф-ланади:


Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи:
а) тўғри ва эгри моддий харажатлар;
б) тўғри ва эгри меҳнат харажатлари;
в) бошқа тўғри ва эгри харажатлар.
Маълум даврдаги харажатлар:
а) сотиш билан боғлиқ харажатлар;
б) бошқариш билан боғлиқ харажатлар (маъмурий харажатлар);
в) бошқа жараёнлар билан боғлиқ харажатлар.
Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар:
а) фоизлар бўйича харажатлар;
б) хорижий валюталар билан боғлиқ операцияларда курсларнинг салбий фарқи;
в) қимматбаҳо қоғозларни қайта баҳолаш;
г) моливий фаолият билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Тасодифий харажатлар (табиий офатлар натижасида келиб чиқадиган харажатлар).
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятининг юритиши давомида келиб тушадиган даромадлари ўз хусусиятларига кўра қуйидагича гуруҳланади ва у ҳисоботларда қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс этади:
- сотишдан тушган соф тушумлар;
- асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион даромадлар);
- молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар;
- тасодифий даромадлар.
Сотишдан тушган соф тушумлар – маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, экспорт солиғи (сотиб олувчи томонидан бериладиган айрим скидкалар) ва бошқа тўлов ҳамда ажратмаларни олиб ташлагандан кейин қолган қисми сифатида ҳисобланади.
Корхоналарнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ операциялардан тушган фойда ва даромадларни ҳисоблаш, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлар ҳажмини аниқлаш каби белгиланган тартибда амалга оширилади.
Асосий фаолият соҳаларидаги бошқа даромадлар (операцион даромадлар) ҳисобот бўлимининг «Бошқа даромадлар ва тушумлар» моддасида кўрсатилади.
Ушбу даромадларга:
- хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун турли хилдаги санкциялар, жарималар, пенялар, шунингдек, келтирилган зарар ва камомадларни қоплаш;
- ҳисобот йилида, ўтган йилдаги даромадлар ва фойдаларни ҳисоблаш натижасида топилган сумма;
- маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ёки ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар, яъни рента даромадлари, хизмат кўрсатиш тармоқларидан тушган даромадлар, корхона тизимидаги ошхоналар ва кафелар ҳисобидан келиб тушадиган тушумлар;
- асосий фондлар ва корхонанинг бошқа мол-мулкларининг фаолиятидан келиб тушадиган молиявий даромадлар киради.
Молиявий фаолият соҳаларидаги даромадлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- роялти (лицензия битимида кўрсатилган нарсадан фойдаланиш ҳуқуқи учун сотувчига вақт-вақти билан пул ўтказиб туриш) ва трансферта (эгасининг номи ёзилган қимматбаҳо қоғозларни бир киши номидан бошқа кишига ўтказиш) капиталларини тўплаш;
- корхона тизимида фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг қим-матбаҳо қоғозларга қўшган улушларидан келиб тушадиган дивидендлар ҳисобидаги даромадлар;
- валюта счётлари бўйича курслар фарқининг ижобий салдолари;
- шўъба корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маб-лағларини қайта баҳолаш ҳисобидан келиб тушадиган фойдалар ва бошқалар.




  1. Download 0,89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish