2.4 Хулоса
NGN концепциясини ишлаб чиқарувчилари телекоммуникация бозорининг операторларига мўлжалланган (жумладан, анъанавий ва альтернатив операторлар, мобил алоқа операторлар, Internet-провайдарлар). Бироқ ушбу ғоя чекланган ҳолда корпоратив тармоқга нисбатан қўлланилган. Корпоратив тармоқ – компаниянинг ичидаги хизматларни кўрсатиш учун муҳит ҳисобланади. Телекоммуникация операторининг тармоғи каби, корпоратив тармоғида мобил фойдаланувчиларни бошқариш, конвергент трафик масалалари, сервисларни қайта созлаш, уларни кенгайтириш ва эксплуатацион сарф-харажатларни камайтириш учун харажатларни камайтириш масаласи долзарбдир. Телекоммуникация бозорининг хизматлар провайдерлари билан солиштииш бўйича фарқ ҳал этиладиган масалалар спецификаси ва масштабидан иборат. Янги авлод корпоратив тармоғининг асосий принциплари тармоққа уланган интерфейслар орқали фойдаланувчининг жойлашган жойига мувофиқ сервисларнинг қулайлиги бўлиши мумкин. Бу компаниянинг барча ходимлари исталган вақтда корпоратив ахборот муҳитида жойлашган иловаларнинг барча арсеналига уланиш учун алоқанинг исталган воситаларидан (жумладан мобил) фойдаланиши мумкин.
Шунга ўхшаш ғояларни амалга ошириш учун қуйидагилар зарур:
- тармоқнинг тўлиқ гетерогенлигини таъминлаш, яъни барча станциялар, ноутбуклар, созловчи компьютерлар, мобил телефонлари, ҳисоблашнинг бошқа қурилмаларини бирлаштириш ва фойдаланувчининг талаби бўйича иловаларнинг назорат синов столидаги (НСС) барча қулайлик кафолатлаб ахборотни тақдим этиш;
- фойдалаланувчиларнинг спонтан ва прогнозланмайдиган талабларини қаноатлантириш имкониятини кўзда тутади;
- ресурсларини децентрилазация қилиш билан бирга ишончлилик, хавфсизлик ва бошқаришни таъминлаш зарур.
Мавжуд бўлган техник воситалар ёрдамида шунга ўхшаш мўхтни яратиш аниқ муаммоларга асосланган. Мавжуд техник воситалар, одатда, иловалар ишининг қайд этилган схемасига мўлжалланган. Фойдаланувчининг хизматлар манбаи билан ўзаро ишлаши (масалан, илова сервери билан) DNS адресларни ҳал этиши ва тегишли сессиялари ёрдамида амалга оширилади. RSVP типдаги протоколлар ва тармоқларда (Qos) хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш имкониятлари вазиятни қутқармайди, чунки хизматларнинг аниқ тўпламини қувватлаш ва иловаларнинг тор доираси учун олдиндан созланган тармоқда қурилманинг аниқ типларининг мавжудлиги учун мўлжалланган. Масалан, Video-on-Demand қувватланиши учун созланган корпоратив тармоқ қушимча қайта созлашларсиз, баъзан ускунани алмаштирмасдан VolP хизматларини кўрсата олмаслиги мумкин.
Анъанавий инфратузилма талабларининг динамик тарзда ўзгаришида янги эҳтиёжга актив таъсир этмайди. Ахборот муҳитнинг ҳолатига таъсир этиш учун илова шу ҳолат тўғрисидаги ахборотни олиши керак. Шунга ўхшаш масалаларни ҳал этиш ва инфратузилманинг интеллектуал имкониятларини яратиш адаптив тармоқларнинг ишлаб чиқувчиларининг кучига йўналтирилган.
Бош ғоя тармоқли инфратузилманинг парадигмани ўзгаришидан иборат: энди фойдаланувчи ўзининг иловалари билан тармоқнинг имкониятларига ростланмайди, балки тармоқ фойдаланувчининг талабини ҳисобга олиб созланади. Тармоқ конфигурацияси ва тармоқли ускунанинг функционаллиги фойдаланувчининг талабига мувофиқ автоматик ўзгаради. Тармоқ фойдаланувчининг жорий сўровларига таъсир этмайди, балки унинг устуворлигини ва жорий қамровни адаптивлик принципларини қоноатлантирадиган бошқарув тизимининг тегишли ахборотини тақдим этиб таҳлил қилади.
Биринчи навбатда, бошқарув тизимларига нисбатан қўлланиладиган адаптивлик тизимнинг интеллектуал имкониятлари назарда тутилади. Тармоқли бошқарувнинг анъанавий тизимлари қувватли интеллектуал марказга (бошқарув сервери) маълумотларнинг олдиндан қайта ишланиши ва узатилишига нисбатан тармоқли қурилмалардан маълумотларнинг тўплами бўйича оддий ишларни бажарадиган агентлар тўплами каби (масалан, snmp) қурилади. Янги авлод тармоқларида бошқарув тизимларини лойиҳалаштиришда биргаликда бўйсунушнинг иерархик принципидан воз кечишга ва бошқарувнинг «федератив» принципига ўтишга тўғри келди.
Янги авлод корпоратив тармоқларнинг агентлари интеллектуал бўлмоқда. Тармоқ узелларида ёки ҳисоблаш қурилмаларида ўрнатилган агентлар ўзининг қуршовини ўрганувчи ва ресурсларни тақсимловчи бошқарилувчи мини-марказлар ролини ўз зиммасига олади. Мониторинг ахборотини таҳлил қилиш локал тарзда жойида бажарилади. Бошқарув марказлари мураккаб корреляцион занжирлардан фойдаланиб ахборотнинг улкан ҳажмини қайта ишлаш ўрнига агентлар –«музикантлар» ишини мослаштирувчи ва асосий қарорни ҳал қилувчи «дирежер» роли киради. Шу билан максимал самарали фойдаланиш принципи таъминланади - масштаблаш муаммоси марказлаштирилган тизимларда кескин турмайди, серверга юклама агентлар сонини оширишда шиддат билан кучаймайди.
Интеллектуал агентлар «проактивлик» принципини амалга ошириш имконини беради. Потенциал муаммо характерли симптон бўйича интеллектуал агентлар идентификацияланган ва превентив чоралар ёрдамида олди олинган бўлиши керак. Агент бошқарув серверини кўплаб агентлардан консолга келиб тушадиган ахборот хабарлардан бирига операторнинг таъсирини кутиш ўрнига хабар қилиши керак.
«Федератив» қайта тақсимланишига қарамасдан, бошқарув серверининг роли камаймайди, балки кўпаяди. Сервер зарур ҳолларда қўшимча ресурсларни улаган ҳолда қўйилган мақсадларга эришиш учун агентлар ишини мослаштириб ва йўналтириб тармоқ адаптивликни амалга оширади. Масалан, корхонада Internet-сервиснинг кам унумдорлиги кэш маълумотлар ҳажмини ошириш учун қўшимча дискли ресурслар (қулай пулдан дискли фазони ажратиш) уланишини олди олинган бўлиши керак.
Адаптив ахборот тизимларини тадбиқ этишдан молиявий самараси бошқарув ва хизмат кўрсатиш; иловаларнинг барча типлари учун ягона бўлган инфратузилма учун харажатларни қисқартириш; ҳисоблаш ресурслари ва алоқа каналларига иқтисод қилиш; бутун компаниянинг IT-ресурслардан самарали фойдаланишни ошириш учун харажатларни камайтириш ҳисобига эришилади.
NGN тармоғининг концепцияси тўлиқ ҳажмда ҳали ҳеч ким томонидан амалга оширилмаган, бироқ янги авлод тармоғининг негизида хизматларни кўрсатишда эҳтиёж шундай кўпки, уларни тадбиқ этиш узоқдаги истиқбол бўлиб ҳисобланмайди ва кўпгина ғоялар ўзининг техник мужассамлигини топди.
Адаптив инфратузилмани яратиш учун комплексли ёндошиш кераклиги зарур. Адаптивлик принциплари барча инфратузилмавий қатламларни: тармоқлар ва ҳисоблаш тизимлари ва маълумотларни сақлаш тизимлари, иловалар ва бошқарув тизимлари қаноатлантириш керак. Бу ҳақда кўриш керак. Бизнес мураккаб, ишончсизлик, тез идрок қилинмайдиган ахборот тизими билан узоқ келишилмайди. Революцион вазият юзага келмаслигига ишонч ҳосил қилгин келади, бунинг ўрнига ахборот тизимларини ривожлантиришда эволюцион сакраш бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |