Бошқарилиш принципи автоматик бошқариш элементлари бўлган тизимдан, қурилмани бошқаришдан ташқари сервисларни бошқаришни ўз ичига олган тўлиқ автоматик бошқаришга ўтишни билдиради. Ушбу принципга мувофиқ барча Урнатиш ва созлаш, юкламани балансировка қилиш, рад этишнинг барқарорлигини таъминлаш ва тиклаш автоматик тарзда бажарилиши керак.
Қуйи тизимни балансланганлик принципи барча қуйи тизимларга мослашиш принципларини қўллаш зарурлиги назарда тутилади.
Кейинги тармоқнинг шаклланган принциплари инфратузилмавий қарорларни лойиҳалашда янги ёндошувни, хусусан коммутация (тармоқ) ва бошқариш воситалари каби компонентларини ифодалайди. Ушбу принципларни тармоқ ва телекоммуникация ускунасини етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан амалга ошириш янги авлод алоқа тармоқларининг концепциясида (Next Generation Networks/New Generation Networks, NGN) ўз ифодасини топган. Шу билан бирга ишлаб чиқарувчиларнинг турли очиқ нашрлари ва техник материалларидаги номларида, шу маънони ифодалайдиган бошқа атамаларни кўриш мумкин: адаптив тармоқ (Adaptive Networks,), интеллектуал тармоқ (Intelligent Networks,) ва шу каби. NGN атамаси алоқа операторларининг тармоқларига нисбатан қўлланилади, NGN концепциясининг асосий ғояси адаптивлиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда тармоқ ишлаб чиқарувчилари бизнеснинг замонавий талабларига мувофиқлиги нуқтаи назарида ахборот технологиясини ривожлантиришда сифатли сакраш каби қуриб чиқиб, ушбу ғояни қувватлайди ва пропаганда қилади.
NGN тармоғининг интуатив таърифи Россия Алоқа вазирлиги томонидан 2001 йилда тасдиқланган «Концептуальных положениях по построению мальтисервисных сетей на DCC Рассии»да келтирилган: «Кейинги авлод алоқа тармоғи (NGN) – янги хизматларни бошқариш, хусусийлаштириш ва яратиш бўйича имкониятлар билан хизматларнинг чекланмаган тўпламини тақдим этилишини таъминлайдиган алоқа тармоғининг тузилиш концепцияси».
NGN тармоғи «технологик мажбурияти» нуқтаи назарида нимадан иборат? Кейинги авлод тармоғи алоқа операторининг анъанавий тармоғидан кескин фарқ қилади, асосий вазифаси алоқа каналларини сотишдан иборат. Янги авлод алоқа оператори хизматларининг рўйхатига интеллектуал сервисни (VolP, иловалар ижараси, хостинг ва бошқалар) тақдим этиш киради. NGN тармоғининг ўзига хос хусуситларига қуйидагилар киради:
- мижоз (фойдаланувчи) ва сервер қисмининг мавжудлиги, шунингдек барча ресурслар, жумладан мижоз ресурларини бошқариш;
- мультисервис транспорт муҳитини талаб этадиган мультимедиа хизматларини қувватлаш;
- турли протоколлар ва кўп боғланишли ўзаро ишлашни қувватлаш (ҳозирда кенг тарқалган «нуқта-нуқта» ўзаро ишлашдан фарқли равишда);
- мураккаб кўп даражали адреслашдан фойдаланиш имконияти;
- хизматларнинг мобиллиги ва сифат кафолатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши.
Янги авлод тармоғининг тармоқли архитектура иерархияси транспорт даража, ахборотни коммутация қилиш ва узатишни бошқариш даражаси ва хизматларни бошқариш даражасига бўлиш назарда тутилади. Қайта созлаш исталган юқори турувчи даражадан қуйи турувчи даража ҳеч қандай мослашишни талаб этмаган қарор оптимал бўлади, ушбу хусусият тизимнинг мослашиши ва универсиаллигини кафолатлайди ваш у инфратузилмага эга бўлган компаниянинг реал кафолатли афзаллигини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |