Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар



Download 16,83 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,83 Kb.
#73810
Bog'liq
2 5467632082366760969


Жиззах политехника институти “Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Туратов Шуҳрат Баҳромовичнинг Жиззах вилояти Бахмал тумани ХТБга қарашли №00-сонли умумтаълим мактабида мактаб битирувчиларини касбга таёрлаш ҳамда жорий ўқув йилида республикамиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириши юзасидан
ўтказилган давра суҳбати


Б А Ё Н Н О М А С И № _____


___________2019 йил Бахмал тумани
Қатнашдилар: Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари. Жами: 42 нафар


Кун тартиби


1. Мактаб битирувчиларини касбга тайёрлаш ва уларни олий таълим муассасаларига жалб этиш тўғрисида.

Йиғилишни № 75 - сонли мактаб директори Ёқубова М. кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг сўзни Жиззах политехника институти “Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Туратов Шуҳрат Баҳромовичга берди. Нотиқ ўз сўзида ҳозирги кунда мамлакатимизда ёш авлод тарибясига берилаётган эътибор, мактаб таълимининг дунё давлатлари таълим даражасига олиб чиқилаётганлиги, ўқувчиларнинг ҳар томонлама мукаммал, саводли, келажакда ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишишларида Президентимиз томонидан олиб борилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий соҳалардаги янгиликлар, таълим соҳасига алоҳида эътибор бераётганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, мактаб таълимининг 11-йилликка ўтказилганлиги, мактаблардаги ўқув-маънавий ишларнинг янада кучайтирилаётганлиги, таълим жараёнига янги инновацион технологияларинг кириб келиши, педагогик технологиянинг янги усуллари, онлайн дарсларнинг аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Бу борада ҳозирда олий таълим муассасаларида, хусусан, Жиззах политехника институтида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жумладан, институтда ҳозирги кунда 22 та таълим йўналиши мавжудлиги, алоҳида ошхона, 400 ўринли талабалар турар жойи мавжудлиги, янги бинонинг ишга тушганлиги, ҳар бир мутахассис кафедра талабалари учун махсус ўқув-лаборатория хоналарининг замон талаблари асосида жиҳозланганлиги, бу борада амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида институт ҳозирги кунда дунёнинг бир қатор нуфузли ОТМ билан илмий-амалий ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.


Давлатимиз раҳбарининг олий таълим соҳасига бераётган эътиборининг натижаси сифатида бизнинг институтимиз ҳам бу борада ўзининг илмий слоҳаяти билан республикамиздаги ОТМ лари орасида ўзининг алоҳида нуфузига ва мавқеига эгалиги билан алоҳида эътиборга лойиқ. Мана шу жиҳатдан бизнинг олий таълим муассасамиз вилоятимиздаги барча тегишли корхона ва ташкилотларга етук мутахассисларни етказиб беришда алоҳида ўринга эгадир. Шу муносабат билан бизнинг олий таълим муассасамизга ўқишга кирсангизлар барча имкониятларни ишга солган ҳолда сизларнинг янада билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда, юртимиз келажаги йўлида муносиб фарзандлар бўлиб етишишларида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишга ишониб қоламиз.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда,

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ

1. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мактаб битирувчиларини Жиззах

политехника институтига жалб этиш ишларини ташкил этиш.

2. Жиззах политехника институти билан ҳамкорлик шартномасини тузиш

3. Ушбу қарор ижросининг назорати мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари зиммасига юклатилсин.





Йиғилиш раиси: М.Ёқубова




Котиб: Б.Бердиева
Download 16,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish